Ўша аввалги Бодомзордаги 5-поликлиника олдида бўлган "Ош маркази" Телеминора олдига кўчганидан кейин хам оммабоплигини йўқотмади.
Аста секин, Телеминорадан ўтгандан кейин Шахристондаги тунги ош хақида хам "Кетту ошга" сўзлари билан боғланарди.
Бу йилги Рамазонда эса "Уч чинор" тўйхонаси оши бирданига донғи тарала бошлади. Шоу бизнес оламидан, то барча тунги бедорларнинг "Қатта бунақа пайт зўр ош қилади?" саволига ўрин қолмади, хамма "Ошга олға!" шиори билан мазкур тўйхонани ишғол қила бошлади.
Сахар палласида нафақат ўзимизнинг ўзбеклар оиласи билан балки, турли миллат сохибларини хам кузатиш мумкин бўлган. Уйига олиб кетишни истаганлар учун эса алохида узууун навбат бўлган.
Умрида бу тўйхонани билмаганлар хам, мана шу, айтишларича фантастик ош мазаси орқали, тўйхонаниям билиб олишди ва у кимга қарашли эканлигини хам)
Ака ука хонандалар Диёр ва Элёр Махкамовларнинг оиласига қарашли, хизмат кўрсатиш тармоқларидан яна бири бўлган, "Уч чинор" тўйхонасининг оши шу қадар оммалашдики, бешинчи қозонда хам ош қилина бошланган экан.
Қандай бирдан порлаган бўлса, шундай бирдан гумдон бўлди қўйди...
Сабаблар? Саволни ўзи ортиқча. Жуда бир воқеалар ривожию, аниқ бир ходиса йўқ, шунчаки , озгинаю созгина. Хархолда Рўза тугашига тўхтатди.
Айтишларича, одамлар кўпайиб кетганидан кўчаларгача жой қилишга мажбур бўлишган ва келган мошиналар йўл харакатига халал бера бошлаган.
Маълумотларга қараганда Анвар ака исмли ошпаз, ўша "Уч чинор" тўйхонасида ошпазлик қилади ва халқнинг ошларида мазали ош тайёрлаш бўйича таниқли ошпазлардан бири экан.
"Уч чинор"даги тунги ош тўхтагани билан, мазкур тўйхонага тадбир ва тўйлар учун буюртмалар энди ошиши аниқ. Ахир минглаб одамларнинг оғзида қолган маза хумори уларни "Уч чинор" тараф етаклайверса керак.
Ха, айтганча, реклама деб ўйлаганлар учун: Аниқ айтишим мумкин, "Уч чинор"нинг ошини татиб кўришга улгурмадим. Афсус! Лекин унинг атрофидаги шов-шув, шу мақола яралишига сабаб бўлди.
Жонли сайт хамиша жонли ритмда ва барча шов-шувли воқеа ходисларни биринчилардан бўлиб тахлил қилади! Бизнинг эътибордан хеч қандай долзарб (ва эътиборга молик) нарсалар четда қолмайди!