SAYYOD.COM ва SULTAN SAID кошонаси тақдим этади:
РАМАЗОНДА ХАДИС ВА ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАР ТАНЛОВИ - Sayyod билан SULTAN SAID кошонасида ИФТОР!
Рамазон ойида ўқувчилар юборган қисқа ва қизиқ хадислар ёки айнан Рамазонга доир қизиқ воқеалар, шахсий хаётидан бўлсаям , сабрга туртки бўлиб рўза тутишга ундайдиган таъсирчан реал воқеалардан танлаб олиб чоп этиб борамиз ва ўша танлаб олиб чоп этган хадисимизни бизга юборган иштирокчи ёки қизиқ воқеалардан танлаб олинган хикоя муаллифига ифтор дастурхонини ёзишни ният қилдик.
Аввало хадисларни бир-биридан ажратиш мумкинмас, истак бу эмас албатта, шунчаки Рамазонни инстаграмда хам унумли ўтказиб, чиройлик хадислар билан бойитиб, Рўза тутишга ундайдиган Рамазондаги гўзал амалларни тарғиботи сифатида намунавий хикоялар билан бўлишиш ва хамда шу сабаб мухлислар билан дийдор кўришиб ифтор дастурхонида сухбатлашиш менимча маънавий онлар хадя этса ажабмас.
Шахсан шу сабаб хам илк бора телеграм каналида SAYYOD гурухини очдик, унга шу сайт мухлислари хам аъзо бўлишлари мумкин ва албатта ўзларига қизиқ , гўзал ва ўзгача таъсир кўрсатган хадислардан ўша телеграм чатимизда чоп этишларини сўраймиз.
Sayyod гурухи чатига кириш учун манба (телефондан кўраётган бўлсангиз шуни босинг): https://t.me/joinchat/ACU_EhAZyAhLDbgrF_0JYg
ДИҚҚАТ: Юборилган хадислар САХИХ , воқеа ва хикоялар эса реал (тўқима эмас) бўлиши ва ўқувчиларга қулайлик бўлиши учун имкон қадар қисқароқ матнда бўлиши сўралади.
Хўш шу хафтанинг илк ғолиби ким бўлади?
Ким бу хафта Сайёд мехмонида ифторликда ўтказади?
Биринчи ғолибни кутяпмиз!
ОЛҒА!
|