
Болаликда ёдимда, "Ра-ма-зон айтиб келдик эшигиииизга, қўчқордеек ўғил берсин бешигииизга. Ўчоооқда кул, калмонда пул, чиқарақолиииинг, юз сўм пул!" деб бир тўда махалла чурвақалари билан қўшнима қўшни юрардик.
Болаликда бу тиланчилик хаётидан бир кичик дарсни ўтамаган болакайлар бўлмаса керак)))))))))))))))Бизнинг болалик пайтлари пулдан кўра, кўпроқ ширинликлар бериларди. Худди Америкадаги Хеллоуиндамийей бир байрамда қўшнима қўшни юриб ширинлик йиғадику...Хуллас.
Сўнгги пайтлар қайси кафега бормайлик, кириш олдида бир тўп болакайлар мошинадан тушмасингиздан югуриб келиб Рамазонни айта бошлашади. Уйга бориб айтилмайдими? деймиз.
Бу хам майли, мошина йўлларида шундоқ хам тиланчилар кўп эди, энди улар бизнесини Рамазонда дабдала қилаётган болакайлар кўпайган.
Энг қизиғи, туппа тузук кийинган болакайлар, ёшлари 4-8 орасида. Бугун чоррахадан қайрилар эканмиз
(Себзордаги ШОШ ресторани олдидаги) мошина йўлнинг қоқ ўртасида шундай 4-5 ёшлардаги болакайлар мошиналарга урилиб кетай деб югуриб Рамазон айтишмоқда... Соат 22-00дан ошган!
Менинг бир 21 ёшлик танишим бор, ишонсангиз соат 20-00 бўлиши билан уйидан қўнғироқ қилимб тўполон қилиб юборишади, "Вой дод уйинг борми сани?" деб...
Соат 22-00дан ошганда 4-5 ёшлик боласи қаерда экан деб қизиқадиган оилаларга нима бўлган?
Қайтариб ўтаман, болакайлар тиланчи эмас, оддий ўша чорраха атрофида яшайдиган махалла болакайлиги кўриниб турибди, яхши кийинган, тоза, Тошкентлик махалла болакайлари.
Ажабландим...
Бу Рамазонни истаган ерда, истаган жойига айтиб борса, бўлди, пул берилармикан? Болакайлар шу ёшдан пулга БУ ТАРИҚА ўч бўлиб тарбияланса, келажаги нима бўларкин? Мошина йўлни қоқ ўртасидан бу тариқа гилдиллашида келажагига етиб борса албатта...
Хулоса ўзингиздан.
хозирги боллар хечнарсадан коркмаганига хайронман ! Махаллада юрса хам буладику ....
lekin rostan kichik bollani soat 22 gacha ko'chada yurishi ... daxshatku