МТРК суҳандони Р.Мирзаевнинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан ўтказилган дастлабки тергов натижасига кўра фуқаролар Қ.Шоазизов ва У.Мирзаевлар Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилди. -дея хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати (манбаа)
"Даракчи" газетасининг №25 сонидаги мақолада бу хабарга батафсилроқ ёндошилиб, У.Мирзаев дея кўрсатилган фуқаро мархум сухандон Рахматилла Мирзаевнинг 1992 йил туғилган фарзанди Умид Мирзаев эканлигини маълум қилган. Фарзанднинг ота устидан "ўқилган" хукми ортида нималар борлиги ва жиноят аслида қандай мақсадларни кўзлаб амалга оширилгани тергов органлари томонидан хозирча ошкор этилмаётгани хамда хукм ўқилгач унга асосан газетада хабар берилиши кўзда тутилган.
Alloh raxmat qilsin yaxshi inson edi raxmatli. O'gliga nima yetmagan ekan? Padarkush bo'lgani yosh umri qamoqda xazon bo'lishi kerakmidi? O'z otasiniyam shunaqa vaxshiylarcha o'ldiradimi? Raxatulla akani ayoli va boshqa farzandlariga sabru qanoat o'ziga esa raxmat va magfirat tilayman.
Судда тулик хукм укилмагунча уни котил дейишга хаккимиз йук. Агар у ростдан котиллик килган булса, жазосини албатта олиши керак. Ота ва она ажрашиб, бола она билан яшаганини хисобга олсак, онанинг тарбиясини хам роли бор "Падаркуш"ликда. Хаммани инсофини узига берсин. Бугун нафакат ажойиб сухандон йук, угил булса гуллаган ёшликни завол киляпти. Тукликка шухлик, деб шуни айтаида.
Padarkushlik hamma zamonda ham qoralanadi.Abdulatif bir umrga Ulug`bekni qotili sifatida tarixda qoldi, agar Umid ham shunday bo`lsa unga unga shavqat yo`q. Hammasini sud hal qiladi. Lekin osmondagi hukm-chi, erdagi odamlarni nafratichi. Bu odamni ajoyib suxandon sifatida bilardik.
Shu inson akami to`ylariga adashib ko`hinur restoraniga kelib qoptila to`yda boshlovchilikka.Aslida oqshom restoraniga chaqirishganakan,ula adashtirib yuborganla. Lekin shunga qaramastan to`yimizi yarmigacha o`zlari olib bordila. Hattoki adamla pul bersalayam omadila. Etmohchi bo`ganim juda yaxwi insonidila/ bu nobakor o`g`il eng oliy jazoga tortilishi kere
ug'lini qilgan ishini xech kim oqlamedi nima bulgandaxam u dadasi edi yomon boladimi yaxshimi
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.