Мухлислар қанчалик ўз кумирини севишмасин, улар шу қадар унга гохо тошбағирдек.
Олқишлар ва қўллаб-қувватлашлар қанчайин гулдурос бўлмасин, гохида хонандага нисбатан шу қадар улар бешафқат.
Шуниси билан мухлис халқ!
У севиши ва олқишлари эвазига баъзан мана шундай хисобот хам талаб қилиб туради.
Райхон билан ўтган "Экспрессо" лойихасида нафақат Райхон учун балки рости бизнинг ижодий жамоа учун хам кутилмаган саволлар хайратланарли бўлди.
Хаттоки бизга маълум бўлмаган важлар билан Райхонни шу қадар саволлар билан савлашдики, Райхон чидай олмади... гапиришга хам кучи етмай кўзлари ёшга тўлди.
Мухлислар Райхонни ўзи туққанига шубха билан саволлари етмагандек, Йигитали билан Москвага шу сабаб боришганигача детектив изланишларини тақдим этишди. Бунга Райхон нима деб жавоб берди?
Мухлислар Райхон ва унинг синглиси Насиба муносабатларигача тинч қўйишмагандек. Йигитали билан Насибанинг гаплашмаслиги хақида Насибанинг билдирган фикрларига манбаа хам келтиришди.
"Райхон окружают одни придурки..."... Насиба нима демоқчи бўлган? Райхон лол!
Райхонни плагиатликда айблаб бир қатор қўшиқлар аслини келтирган мухлисга Райхондан жавоб. У таққослаб куйлаб хам берди.
Синчиков мухлислар Райхон ва Йигитали никох узугини тақиб юрмаслигигача эътибор беришган.
Райхон чучукми? "С" харфи Райхондан жонли талаффуз!
Умуман олганда "Экспрессо" қизиқ ўтди ва фақат салбий саволлар эмас, балки кайфият кўтарадиганлари хам етарли бўлди.
Сухбат чоғида Райхон ва унинг маъмури пархезиниям буздик)) Сабаби "Султон Саид" кошонаси ошпази ишга келмайдиган куни бўлишига қарамай айнан шу мехмонимиз учун ишга чиқиб, машхур "Шоколадли фондан" десертини тайёрлаганди.
Райхонни қучоқлашга навбат билан турадиганлар хақида...
У нима учун бола асраб олмоқчи?
Шохруххон билан дуэт бўлмаслигига Райхон хам Шохруххон хам сабабчи эмас. Гап бошқа ёқда!
Шоу-бизнесда дугоналик борми ва у шартми асли?
Тез орада видео!
Сухбат "Султон Саид" кошонасининг Райхон қўшиғидаги "Журавли"(Турналар) акси туширилган ВИП хонасида кечди.
Сураткор Баходир Матёқубов
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Тушунмайман, бировнинг шахсий хаетига аралашиб, нима топасизлар узи?
Райхон узи тугганми бошками, сизларга НИМА?!
билганинглар билан нима Узгаради?!
бировнинг хаетига аралашгандан кура, узларингизникини эплаб олинглар "Кизиккон Мухлислар"