Бош сахифа » 2016 » Февраль » 29 » Райхонни бу йилги концерти хақида батафсил!
02:26
Райхонни бу йилги концерти хақида батафсил!

 

 23-февральдан то 27-февральгача Райхоннинг 2016 йилги концерт шоуси бўлиб ўтди.

Билсангиз, концерт қиладиган хонанда билан хамма айнан концертдан аввал сухбат қуришади. Биз бунга бошқача ва фикримча мантиқанроқ ёндошишни лозим топдик ва Райхон билан концертдан сўнг сухбат қиладиган бўлдик. Зеро концертдан аввал кўпгина сирлар очилмайди ва фақатгина дастур доирасида концертдан сўнг саволлар кўпайиши аниқ. Айниқса бу йилгисидан сўнг!

1-март куни Райхон билан интервью бўлиб ўтади. Уни тез орада сизларга тақдим этамиз. Хозирча эса хар йили ёшлар тарафидан йилнинг энг катта қизиқиш билан жудаям кутиладиган шоудан батафсил репортаж ва сахна ортидаги қизиқ холатларни хам ўз ичига олган  видеолавхалар кетма-кетлигини дастур билан танишиш хамда уни хис этиш учун тақдим этамиз . Эслатиб ўтамиз видеолавхалар кетма-кетлиги шунчаки танишув ва видеорепортаж тарзида бўлиб унинг сифатли ва ТЎЛИҚ тури дискда сотувга чиққач сотиб олиб кўришингиз мумкин бўлади. Шу сабабдан хам ушбу дастурдан видеорепортажимизни юклаб олиш учун қўймай фақатгина онлайн тарзда ЮТУБДА танишишга тақдим этамиз.

 

 

Райхон ижодида бу 13-чи концерт дастури бўлса, шу кунгача у концертни шоу тарзида ўтказиб келаётган аёл хонандалардан  етакчи эканлиги сир эмас.  Бошқалар аста секин унга эргашиб концертини шоу тарзида ўтказиб келаётган бўлсада у хануз барибир илғорликни қўлдан бой берганича йўқ. Учди хам, хар қаердан пайдо хам бўлди ва фақатгина бир сахнада сузиб олов ичидан пайдо бўлишигина қолдию, аммо буни “Истиқлол” санъат саройида техник тарафлама қилишни иложи йўқ, хозирча балки. Рухсат хам табиий йўқ. Бўлмаса шуниям қиларди) Бу йил эса у трюклардан фақатгина уни турган жойидан кўтариб айлантириб қўйиш билан чекланди. 

 

 

Райхон дастурларини бошига кўпроқ урғу бериб уни эффекти диққатни бирда ўзига қаратиб хайратлантира оладиган бўлишини  бу йил хам сезиш қийнмасди.  Миср мавзуси ўша эхромларнинг деворларига чизилганидек   қуш қанотлари текис бўлишигача ахамият берган.

 

 

Раққос ва раққосаларнинг хам либосларига жиддий ёндошилгани дастурни янада ёрқинлигини таъминлаган. Биринчи блокдаги қўшиқлар уланишида хам ўша танланган мавзу доираси оханги билан аранжировка қилингани  хар бир деталга муносиб тарзда ёндошилганини билдиради.

Чироқлар хам бу сафар бошқачароқ ва хар тарафдан ўртада турган хонандага йўналиб ўзгача рухият бағишлади. 

Дастур ярим жонли ижрода бўлгани сабабли сахнада “суфлёр”-мониторда қўшиқ матнлари чиқиб турди.

 

Инстаграм оламида концерт кунлари давомида ё антифанатлар ва ёки носоғлом рақобат кўринишини туғдирувчи  бошқа хонандаларнинг мухлислари Райхон дастуридан тирноқ тагидан кир  қидиришда абсурд даражада танқидлари билан ўзларини  кулгуга қолдиргани қолди.  Худдики хорижлик бир хонанда концертида оқ ранг либосда чиққан бўлса демак бошқа хечким оқ рангда либос кийиши мумкин эмасдек. 

Фақат бизда концерт қоидасини ёзилмаган қарори бўлса керак а?

 

Йилига Бразилияда кечадиган карнавалда ишлатиладиган патлардан иборат артрибутлардан деярли хамма ва хар замон сахнаю ва хатто ресторанлардаги шоу-балет гурухлари хам ишлатгани майлию аммо Райхон ишлатса у кимдандир кўчиргандек,  хаттоки оддийгина бир шляпа(!)ни Райхон бошига кийгани негадир Бритнига тақлиддек бахолангани шу қадар майдафикр ва тор хам эмас,  микро доирадаги (бир хужайрали амёбадек) онг сохиблари эфолюциядан омадли равишда бугунги даврга  ўта олмадимикан  дея ажаблантирди.

 

Ўзингиз ўйланг, "Келинчак" қўшиғи сахна кўринишида тиззасида синглиси ётгани тасвирлангани ва уни турмушга чиқиб кетиши кўрсатилганини инстаграмдаги профилларда  хориж хонандасини яланғоч оёғида ётган қандайдир бир манекенсифат қизлар ётгани сурати билан таққослашибди... Тавба, қанчадан қанча сахна кўринишларида  она тиззасида бола ётиши тасвирланадику. Танқидларми булар ё Райхонга нисбатан манфаатдорлар тарафидан информацион уруш эълон қилинганими?  Бу хаммаси ғалатимасми?

Менимча бекорга эмас. Хамма нарсани сабаби бўлади ва юқорида айтганимдек  бу бошқа хонандаларнинг фанатлари ёки қандайдир бир аламзадаларнинг лупа олиб қандай бўлмасин айб қидиришда қабихлик билан бўлса хам ўзини ғазабини овутиш учунми шу қадар абсурд даражагача  боришгани  бесабаб эмас.

 

Концертдан завқланиш ёддан чиққандек.

Ўринли танқид салбий тарғиботни ўз ичига олган сахна кўринишга бўлса ва ёки албатта ўша стандарт жонли ижроси билан боғлиқ бўлса бошқа гап эди. Бу эса шоу!

 

 Шляпами, рангларми, тренддаги мода бошқарадиган   либосларми булар шунчаки бор бўлган, хамма ишлатаётган ва замон билан хамнафаслик холоску. Кимдир Бритни деса кимдир Джексон деди. Джексондан аввал шляпа кийилмагандек. Джексонга Райхон фанатлиги сир эмаску ва дастурда уни мусиқаси битбоксига рақс хам очиқчасига тақдим этилди. Кимга ёқмайди? Ва умуман бирон машхур стильдаги мавзуда кўриниш беришни нимаси тақлид? Бритни эмас балки 1920-30 йиллардаги Америкада гангстерлар бошқаруви натижасидан келиб чиқилган гангстерлар стилини аёллар имиджида кўрсатишдир? Бу имиджни Бритнидан авал хам кейин хам қўллайверишади. Худди Ботир Қодиров концерт афишасидаги дўппи кийганини Шерали Жўраевга тақлидда айблашгандек кулгулик холат. Шунақаси хам бўлди)) Дўппини Шерали Жўраевдан бошқа одам киймайдигандек. Айтганча, яқинда Шерали Жўраевни шляпадаги суратига кўзим тушганди. Бритнига тақлид?))

 Бу нарсалар оддий имидж, кашф қилиниб бўлинган хамда миллионлаб одамлар йиллар мобайнида ишлатадиган НАРСАлар холос. Шулардан келиб чиқиб сахна кўриниши ва қўшиқ композициясию унга хос  постановка доирасида танланади ва уни  тақлид дейиш ахмоқликку.   

 

Хамма бугунги даврда  декорацияни катта мониторларга алишгани хам негадир айнан Райхонда тақлиддек кўриниши хам кулгулик.  Миср мавзусида бизда Озода хам куйлаган ва  унданда аввал   эххеееей нечанчи йиллар Юлдуз Усмонова (“Эй Оллохим” қўшиғини сахнадаги кўринишини эсланг) концерт дастурида хаттоки сочларини хам миср мавзусида турмаклаб чиққанди.

Қаранг тақлиддаги айбловни ахволини...рангларигача ва матосигача... Дастурда шир-яланғоч чиқса янгилик бўлармикан? Дастур бу кашфиётми ўзи ё хонандани мухлислари билан дийдорию унда қўшиқлар йиғинмасини ШОУ(Райхон холатида) тарзида истаган мавзуда тақдим этиб мухлисларни кўзини яшнатишу хамда уни  гўзаллик билан озиқлантиришми?

 

 

Бу нарсаларга эътибор бериб  ёзишим боиси менга инстаграмдан келган Райхонга танқидлар битилган ясама профиллар ва уларга мени  негадир “отметка”  қилингани, яна кимлардин Райхондан аламзада бўлиб унга қарши нималардир ёзганимией хуллас бу йилги концерти инстаграмда ўзимни хам профилимда роса мухокама билан ўтгани сабаб бўлди.

 

Буларга нисбатан шов-шув сайти рахбари Жасур Хамроев хам ўз сайтида нейтрал ва адекват тарзидаги фикрини билдирибди:

-Концертнинг биринчи куни тафсилотлари ижтимоий тармоқларда оммавий муҳокама қилинмоқда. Интернет фойдаланувчилари Райҳон ва Шаҳзоданинг концертларини солиштиришни бошлади. Уларга кўра, Райҳон айрим деталларни Шаҳзоданинг концертларидан олган. Бироқ, бунинг учун Райҳон Шаҳзоданинг ижодини муттасил кузатиб, қайсидир маънода уни ўз учун “идеал” санаши керак. Бироқ, бундай эмаслиги жуда кўпчиликка маълум! Шоу-бизнеснинг анча икир-чикирларини билганим ҳолда айтишим мумкинки, Райҳон ва Шаҳзоданинг позициялари бир-биридан тубдан фарқ қилади. Райҳон шоу қилишни анча олдин бошлаган. Унинг концерт бериш бобида ғоялари етарли. Шаҳзода шоу қилишдан кўра, мулойим тарзда концерт беришни афзал билади. Агар, иккиласи ҳам бир хил тарзда концерт беришганида, Райҳон ва Шаҳзоданинг концертлари деган тушунчаларда ҳам фарқ сезилмаган бўларди!  Уларнинг қай бирига мухлислик қилиш эса ҳар кимнинг ўз хоҳишига боғлиқ. Шундай экан, нега керак ортиқча гап-сўзлар? Шаҳзода ёқса, Шаҳзодани тингланг! Райҳон ёқса, Райҳонни! Ахир, ҳар гулнинг ўз ифори бор!

 

Мазкур репортаждаги позициям Райхонни концертини мақташ билан чекланиш эмас . Шунчаки шу хонанданинг бу йилги концерт дастури билан кечган холатлар юзасидан  берилаётган хаққоний  бахо. Вахоланки, очиғини айтсам, Райхоннинг шу кунгача кўрган концертларимдан менга энг ёққани ўша 2013- йилгиси эди. Хануз ундаги танго рақси мени ўз таъсирида ушлаб турибди.  Хиссиётлар рақсда кучли кўрсатилганди.  Сув  тагидаги манзаралару ўша “Цирк Дю Солей” мавзуси бизнинг сахнада ажойиб тарзда жонланганди.

Бу йилги дастурдан ёдда қолганлари хақида эса юқорида айтиб ўтдим. Давом этаман:

 

Дастурда янграган янги таронадан менга энг ёққани бу “Олиб кет мени” қўшиғи бўлди.  Яна “Халос эт” хам. "Излама" қўшиғида оқ либосларга видеомэппинг безак берди. 

 

Айрим қўшиқларига алохида видеоролик хам қилган. Бири (адашмасам янги қўшиғига ишланган ролик) Райхонни сахнадаги иштирокисиз намойиш қилинган бўлса,  Лола билан дуэти яккахон тарзда янграб экранда шу турда куйланган қўшиққа ажойиб ғоя асосида суратга олинган видеоролик намойиш қилинди.  Бу йилги дастурда нафақат Лола балки бошқа хечким билан хам дуэт сахнада бўлмади.

 

 

Битбокс ва унга ишланган рақс сахнаси хам  ёрқин онларни хадя этди ва бу санъат турига миллийча ёндошиб “Андижон полкаси” қилингани хам ажойиб чиққан. Албатта бу онларда Райхоннинг машхур хитларидан “Орзуингга ишон” қўшиғи мусиқаси имитация (ўхшатуви)си хам бўлди.

 

Умуман олганда дастурда Райхоннинг эски хитларидан кўпчилиги янгича талқинда тақдим этилди. “Азоблайсан”дан тортиб шу “Орзуингга ишон”гача.

 

Танаффуслардан бирини урма созлар жаранги тўлдирди. 

 

 5-кунлик дастур давомида томошабинлардан талаб қилиб олинмаган бўлса хам, Райхоннинг сокин таронасида  улар мобил телефон чироқларини ёқиб  зални ёғдуга тўлдириб Райхонни қўллаб-қувватлашгани қизиқ бўлди. Ундан бироз аввал Райхон бу 13-чи концерти экани хамда хамма концертларида бўлганлар бўлса телефондаги чироқларни ёқиб ўша пайтни ўзида билдиришни сўраганди. Лекин ашула пайтида эмас. Ундан бир икки қўшиқ ўтиб сокин таронада томошабинлар ўзи буни амалга оширди.  Бу биринчи кундан ўз-ўзидан бўлиб кетгани учун кейинги кунлар шу тариқа давомланиб мухлислар урфига айланди.   

 

Баннерлар хақидаги умумий танқидимга дастурдаги экранда пайдо бўлган занжирлар ўзини оқлагандек. Бироқ тилларанг хам  миср мавзусида баннерга хос бўлди. 

 

Сўнгги блокда Райхон томошабинлар залга кирадиган тарфадан одамлар аро сахнага йўналди. 

 

Хуллас Райхоннинг 5 кунлик дастури давомида кечган турли холатлар, унинг соғлиғи муаммоси билан боғлиқ кечинмалар, иккинчи кунидан шифохонага олиб кетилгани ва дастурлар ўтгунича шифокорлар назоратида  бўлгани, ити йўқолганию ва қайсидир хонандани гўёки таклиф этмагани билан хам боғлиқ барча барча саволларга 1-март кунидаги Райхон билан сухбатдан аниқлаштириб оламиз.

Дастур доирасидаги танқидларимни хам унга юзма-юз айтиб жавобларни олмоқчи бўлганим учунам бу репортажимда имкон қадар информацион тарзда ёндошдим. Ишонаверинг, танқидий саволларим йўқ эмас! Лекин юзма-юз интервью бўлар экан ундан  ўша имкониятда фойдаланганим хаққонийроқ бўлар.

 

 

 

 

 

 

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов ва Дилшод Хамидов. Видеорепортаж Нодира Махмудовадан.

 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 17934 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Rayhon

Нравится
Барча изохлар: 16
1 Hafizahon   (29-Фев-2016 06:23) [Материал]
Rayhon Ganieva konsert zur bulibdi hamisha salomat buling, farzandlaringiz rohatini kuring, ijod qilishdan tuhtamang. Sayyod.com saetining ijodkorlariga kattakon rahmat huddi konsertda bulgandak his qildik, ishlaringizga omad tilaemiz, Ollohim uz panohida asrasin sizlarni rahmat yana bir bor band band

2 Обиджон   (29-Фев-2016 09:10) [Материал]
Мехнатларини рохатини курсин.

3 Sitorabonu   (29-Фев-2016 10:25) [Материал]
Rayhon super!!!

4 azik   (29-Фев-2016 12:42) [Материал]
Sayyod.com saytiga katta raxmat xuddi konsertga borganday bo'ldim. Lekin meni fikrimcha rayxonaning by yilgi konserti yog'och buyumni tilla sandiqqa solinganga o'xshaydi nazarimda saxnaga kiyinishga etibor berilganu Eng asosiy bo'lgan qo'shiqlar negadir kutilganday emas oldingi rayxonaning maftunkor qo'shiqlari saxna bezaklari orasida ko'rinmayapti...

5 Boxodir   (29-Фев-2016 18:47) [Материал]
Xa konsert doimgidek a'lo darajada. Ayniqsa necha yillar avval aytgan, arxivga aylangan "Azoblaysan" qo'shig'ini yangi talqinda ijro etgani manga juda yoqdi. Chunki shu qoshiq orqali Rayhonni taniganman.Klipi ham kampyuterimda xaligacha bor. 1999-yilda suratga olingan "Toxir va Zuxra" filmiga sountreck edi. Xullas konsert juda zo'r Rayhonga doimgide omad baxt quvonch tiliman. Kuchugiyam eson omon topilib uyiga qaytsin. Rayhondan yana zo'r ashula,klip va konsertla kutib qolamiz.

6 azizatursunova   (29-Фев-2016 23:08) [Материал]
Rahxonga tekkan kasal doimgidek barcha eski qo'shiqlarini yangi talqinda chiqaradi.Ijod ko'rinmaydi.

7 dostonchik   (29-Фев-2016 23:36) [Материал]
Rayhonni ijodiga omad bundanda baland chuqqilarni zabt etaversin men muhlisimasmanu jonli aytganidan hursand bulib ketdim rosti

8 Азамат   (01-Мар-2016 09:44) [Материал]
Rayhon haqida shuncha iliq sozlar aytilmoqda. Uni yulduz sifatida yuqoriga kotarilmoqda. Qani shunchalik zor bolsa ozbek tilida suhbat otkazib koringlarchi?? 1-2 soat ozbek tilida suhbat bera oladimi?

9 Saida   (01-Мар-2016 13:15) [Материал]
Rayhonga omad konsertda jonli qoshiq etgani zo'r bo'ladi baraklla. Eng zuri Azoblaysan qoshig'i buldi.

10 Zarifjon   (01-Мар-2016 13:39) [Материал]
Rayon senga uylanaman go'shangamiz bog' bo'ladi rayxon

11 Hilal   (01-Мар-2016 23:09) [Материал]
Rayhonni yengi Tabib ashulasi arapcha ashuladan kochirilgan. Ashulani oti( inta muallim) youtube dan koriwila mumkun. Nu Rayhonam yomon etmagan

12 shine   (02-Мар-2016 18:02) [Материал]
Nega odmla kir qidirishdan charchashmidi yoki ichligi toza emasmi. Kim onasidan bilib tug'ilgan ruschani oilasidan boshlangandur shuning uchun bilmas bu ayib ishmas. Silayam chet tilini bilmasligila ayibmi yo majburiymi? Ozbekistonda yashidi majbur diganimas bilishi hammani uzini hohishi. Yoqmasa eshitmela kuzatmela gunoh ortirib

13 Dono3388   (03-Мар-2016 09:32) [Материал]
Rayhon N1

14 Dono3388   (03-Мар-2016 09:33) [Материал]
Tabib awulasini kimdan kochirgan bilmadimu lekin manga vawwe yoqti skacat qiganimdan beri kunu tun pavtorda wu awula

15 Dono3388   (03-Мар-2016 09:34) [Материал]
intervyu ruscha bo'sa o'zbechada yozibam chiqarila Sayyod

16 Мирзо   (06-Мар-2016 15:37) [Материал]
Dono3388га: Йўқ-йўқ...Райхон билан ўзбекчада суҳбатни кутиб қоламиз...бу жуда ажойиб бўлар эди.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!