Райхон ва Фарход никох муборак! Tabriklar
Райхон ва Фарход никох муборак!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Хонанда Райхон ва тўйларда олиб борувчи Фара номи билан таниш Фарход Алимов никохдан ўтишди. Шу муносабат билан 5-ноябрь куни амри маъруф сифатида ош берилмоқда.

 

Тўйдаги олиб борувчилик бўйича энг қимматбахо гонорар сохиби саналган Фарход  бир неча тилни билиши муносабати билан хам шундай нархга лойиқлиги   шоу-бизнесга аён. Табиийки барча машхурлар билан таниш бошловчи Райхон билан у хамкасб. Адашмасам унинг клипида хам у иштирок этканди. 

 

 

Бу икки инсон хақида етарли маълумотларга эга бўлганимиз учун  уларнинг муносабатлари никохга тақалгунга қадар бўлган аниқ маълумотларни тақдим этсак:

 

Фарход Алимов уч фарзанднинг отаси ва ўз оиласи билан маълум сабабларга кўра ажрашганига мана  бир ярим йилдан ортиқ вақт ўтмоқда. Билишимизча, ўша пайтлароқ  ажралиш учун Фарходнинг турмуш ўртоғи ўзи ариза топширган. 

Райхон ва Али ажрашганига хам деярли шунча вақт ва балки кўпроқ хам.

Бу шахсий маълумотларни келтиришимизга сабаб, халқдаги турли миш-мишлар ва икки тарафни билиб-билмай қоралашини олдини олиш ниятида. 

 

Шоу-бизнес оламидаги маълум гурухлар, дўстлар ва танишлар аро "гап" ўйналиши сир эмас ва мана шундай ўзаро даврада Райхон ва ундан икки ёш катта Фарход сўнгги пайт бирга кўришиб янада яқинроқ танишишга, янада яқинроқ бўлиш ва бу муносабатлар ўзаро илиқлик билан никох тузилишигача етиб келди. 

 

Хаммаси оддий. Хамма умрини охиригача бахтли бўлиб ўз жуфтига эришишга хақли!

 Бир маротаба ўхшамаган бўлса энди бир умр ёлғиз ўтиш керак  дегани эмаску. 

 

Якка ўтиш бандасига эмас дейилади Ислом динида. Бу икки тақдир ўз муносабатларини қонуний никохдан ўтиб мустахкамлаб оила қургани уларга нисбатан хурматни ошириб фақатгина бахт тилашга ундайди.

Боши очиқ бўлиб турли гап сўзларга қолиб кимнидир жазмани бўлиш ва ёки шунчаки беникох таралабедод турмуш тарзини ўзига эп кўрмай тоза , халол (!) турмуш қурганга нима етсин?

 

Хар икки тарафнинг собиқ турмуш ўртоқлари билан муносабатлар аллақачон расман узилгани ва уларнинг ўзларини бошқа янги муносабатлари мавжуд бўлса хам,  бу янги турмуш хақида уларнинг олдидан ўтилгани ва барчаси ўзаро розилик натижасида турмуш қурилаётгани маълум!

 

Хозирча никох, билишимизча тўй маросими хақида аниқ бир қарорга хозирча келинмади. Тўй кичик тарзда ўтилиши кўзда тутилмоқда. 

 

Бахт!

01-Ноя-2016 23:43
Бўлим: Tabriklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Rayhon, Fara Alimov
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Сардор   (02-Ноя-2016 00:46)
Nima ham der edik baxt tilab qolamiz.

2 Sardor   (02-Ноя-2016 00:47)
Faqat Faqat Baxt!

3 Farruh   (02-Ноя-2016 01:43)
E bahtli bo'lishsin. Eng keregi farzandla yetim qomasa bo'ldi.

4 Nargiza   (02-Ноя-2016 01:45)
Rayhona endi öziga mosini topti baxtli bölishsin

5 zulfikarovch   (02-Ноя-2016 01:45)
E bahtli bo'lishsin. Farzandlariyam

6 Zukhra   (02-Ноя-2016 03:32)
Kajdiy imeet pravo na schast'e. Ochen' krasivaya para. Ko'z tegmasin. Lubim

7 shaxnozakadirova   (02-Ноя-2016 06:28)
Rayhona bahtli bulin iloyim eshitib xursan buldik turi qildiz hayot davom etadi farzandlarizga bosh bulib yurila,yana qizla bersin iloyim bahtini kurib qo'sha qarib yurila.

8 bek88   (02-Ноя-2016 06:41)
Baxt tilaymiz.

9 shine   (02-Ноя-2016 07:58)
Ureeee judayam hursandman lekin bahtli bulin endi mosini topdiz Rayhon

10 shine   (02-Ноя-2016 08:01)
Yigitalijon urganin Rayhoni orqasidan tinmi gapirib intervyu bervotudila uylanaman dib. Rayhon sabr qilib indami yurib erishvoti .

11 Shahlo   (02-Ноя-2016 08:13)
Baxtli bo'liwsin juayam chiroyli para

12 aziz90   (02-Ноя-2016 09:26)
Bir-biriga judayam mos! Baxtli bo`lishsin

13 FORTUNA   (02-Ноя-2016 09:43)
Nimmaga xamen shunaqasana togri qildiz togri qildiz xayot oyincomi bugun bu ertaga u kim aytadi bundan kegn yana bordur rayhonda odam odam boliwi kere sal narsaga arazlab ajrawb ketiw insoniylikga togri kemedi qizla ozgarb ketyapti qizlani ozgarb ketiwiga ozimz sababchi bolayapmiz rayhon ochigi sandan konglim qoldi

14 Одина   (02-Ноя-2016 10:00)
Baxtini boy berganlarga achinaman. Rayhon va Farxodga cheksiz baxt, farzandlariga mehribon bulishligini tilab qolaman!

15 malinamandarina   (02-Ноя-2016 10:33)
baxtli bulishsin iloyim Rayxon baxtli bulishga loyiq inson heart heart

16 nargiz   (02-Ноя-2016 10:46)
Rayxon endi uzingizga mos kuyov bola topibsiz, baxtli bulila, farzandilaga xam mexribon ota-ona bulila

17 Ulitka   (02-Ноя-2016 15:52)
Наргиза, предыдущая супруга Фархода, очень красивая и умная женщина. Но устала от поведения мужа. Надеемся, что Райхон больше повезет, а не так, как в клипе с участием Фархода.

18 miss-13   (02-Ноя-2016 16:12)
biggrin biggrin biggrin biggrin Faqat baxt tiliman.ilohim niyatlarilaga yetila. ОЧЕНЬ КРАСИВАЯ ПАРА, РАДА ЗА ВАС

19 Sasha Beliy   (02-Ноя-2016 17:11)
"Первая жена Богом дана, вторая жена людьми дана, третья жена чертом дана" deb yozilgan kitoblarda. Oila muqaddas narsa uni asrash kerak edi. Nima ham derdik baxtli bo'lishsin. Yoshlarga judaaa KATTAA o'rnak bo'lishvottide sal pal urishsa, bir birini hafa qisa ajraship ketadi va bir yildan keyin darrov boshqasini topvoladi. Uzbekchilik qayoda qoldi.

20 mslaziz890664   (02-Ноя-2016 20:18)
Faqat baxt baxt va yana baxt

21 IMRON   (03-Ноя-2016 00:15)
Baxt tiliman

22 Salom.uz   (03-Ноя-2016 14:28)
Esiz...

23 Умид ака   (03-Ноя-2016 14:44)
Аввало, тинч яшаб кетишсин... Агар шу икки шахснинг ўрнида оддий ишчими, умуман, машҳурлик маҳқомида бўлмаган бошқа инсонлар бўлганида шундай ёзишган бўларди юқорида: Ҳмм, ўйинчоқ эканда а ажрашиб, бошқа оила қуриш ҳам. Биттасида иккита, биттасида учта бола билан ааааа? Ҳаёт фақат севги-муҳаббатдан иборат эмаску. Фарзандларнинг ҳаққи-ҳурмати муроса қилиб яшаб кетишса бўларди. Оилада аёл киши эрдан бир поғона паст туриши керакда. Чидаши керак ахир. Кимнинг оиласида ўтмабди. Ҳаммадаям бўлади бунақа тушунмовчиликлар... ва ҳоказо. Лекин бунақа фалсафа хонандаларга тўғри келмайди. Севги ҳақида бонг уришади матбуот анжуманларида, кейин эса... бунақа ҳолат очиғи хориж кино ва шоу бизнес вакиллари ҳаётидан айнан кўчирмалик. Уларда шунақа: биридан чиқиб бошқасига тегилади, бирини қўйиб бошқасига севги изҳор қилинади. Чунки уларда никоҳ ҳам, ажралиш ҳам моддий фойда келтиради қайсидир тарафга. Ғарбпараст, ўзбекона фикрлашдан йироқ бизнинг айрим сурбет қўшиқчилар ҳам шу йўлдан боришяпти, шуни тарғиб қилишяпти. Қизиқ, одамларга шунчалик муҳиммикин Райҳоннинг эрга тегиши))) Хуллас. Жўжани (яна бир бор) кузда санаймиз.

24 Мадина3879   (03-Ноя-2016 15:36)
Bir biriga judayam mos juftlik!Yosh mutanosibliklari xam yaxshi,eeendi to'g'ri yo'l tutdi Rayhon,omad va baxt chiroyli juftlikka))

25 Adiba Khadjieva   (03-Ноя-2016 16:13)
Салом саййод! Бахтли булишсин!

26 Happy   (04-Ноя-2016 00:21)
Chorsuda osh yegani "Sopol lagan" sotishadi.

27 Dono3388   (04-Ноя-2016 11:18)
urraaaaaaaaaaaaa vrostanakandee xursanman baxtli boliwsiiiiin clap bye

28 guli   (04-Ноя-2016 14:56)
Bu ularni hayoti muhokama qiliw biz uchunmasu lekin bollarga 2chi ota baribir g'alatida

29 wurausmanova   (05-Ноя-2016 05:57)
Hayrli bulsin!Har Bir Inson bahtli bulishga haqli

30 Adiba Khadjieva   (05-Ноя-2016 14:11)
Salom haqiqat elchisi Sayyod.com! urrreeeeeeeeeeeee Rayhonni toyi iloyim baxtli bo`lishsin, hechqachon ajrashishmasin ilohim bir birlarini tushunib sevib baxtli hayot kechirishsin!

31 shine   (05-Ноя-2016 16:27)
Boshqasini topvoladi busa nega etmisila Yigitaliga uxshab yurishi keremi hamma artis qiz bilan yopiwgani yopishgan. Rayhon molodes liftda urne bumayopti zato. Bolla haqida faqat Rayhon qayg'urishi keremi qani otasi na tug'ilgan kunida na bayramda kurdik bollari bilan qizla bn kuramiz rasmda.

32 samira   (06-Ноя-2016 18:55)
Bu bola manimcha rashid xalikovni yuq dema klipida ham qatnawgandi munisa bilan.

33 Тумарис   (10-Ноя-2016 12:49)
Инсон бахтли бўлишга ҳақли. Ҳар қандай шароитда ҳам ҳаётни севиб, олға интилиб яшаш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Райҳон эса шунча қийинчиликларни енгиб ўтиб, буни уддалади. Унинг кўзларидан яна бахт учқунларини кўрганимдан хурсандман. Яратганга шукр!

34 Mavluda   (11-Ноя-2016 15:40)
Afsus Rayhon biroz shoshibdi da

35 shahlo   (13-Ноя-2016 23:49)
Ulkan baxt tilayman bu juftlikka!

36 shahlo   (13-Ноя-2016 23:51)
Ишкилиб Фарход яхши инсон булиб чиксин Райхонни кадрига етадиган...

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 36
Мехмонлар: 36
Рўйхатдагилардан: 0