Кўчада турли рақс турлари ва трамвайда кечган таваллуд айёми дархақиқат ажойиб совға. Қизиғи, бекатларда биттадан дўстлар трамвайга чиқиб Райхонни табриклашини хам уюштиришгани суперғоя.
Санъат оламидан шу кеча радиобошловчи Ширин Ғофурова, хонандалар Акбар ва Дилсўз , клипмейкерлар Ёдгор Носиров ва Нозим Жумаевларни "Бахтли трамвай"га ташриф буюрган йўловчилар қаторида кўриш мумкин бўлди.
Райхон:- Аввалига турмуш ўртоғим, кўзимни ёпиқ холатда бир жойга келтирди, очганимда ясатилган трамвай ва дўстларимни кўрдим. Трамвайда сайрни бошладик ва хар бир бекатда биттадан янги дўстлар йўловчидек кириб кела бошлади. Охирги бекатда флешмоб уюштиришди, кейин яна трамвайга чиқиб, унда қайтишда синглим Насиба пиширган тортни едик.
Биз билан ўз таассуротлари билан бўлишар экан, -Мен шокдаман! Урра!-дейди Райхон.
Қолганини видеодан томоша қиларсиз
Райхон, таваллуд айёминг муборак! Хаётингда кўп нарсани хис этдинг, машхурлик, қайғу, қувонч , йўқотиш, севги ва бахт... Энди эса, энг асосийси ва лойиғини : оналик хиссини сезишдек буюк бахтга хам сазовор бўлишингни чин дилдан тилаймиз.