1 апрель куни Райхон ваъда бергандек болакайлар учун "Райхон" студиясини очилиш маросимини ўтказди. Соат 16-00да журналистлар учун пресс-конференция бўлиб ўтди.
Қисқа савол жавобдан сўнг кўчада очилиш маросими ва концерт ташкил этилди.
Очилиш маросимини Райхон билан бирга Акбар Атамухамедов олиб борувчиликни амалга оширди.
Мазкур марказда ўқитувчиликни амалга оширадиган Эля опанинг болакайлар рақс дасталари хам иштирок этишди.
Райхоннинг ўзи хам куйлади, Якзон хам куйлаворган аллақачон шунинг учун у хам куйлагани янгилик бўлмади. Шунингдек Ўзбекистон шоу-бизнесида бэк-вокалда хизматни яхшигина кўрсатиб қўйган Ксюша исмли қиз хам ўз қўшиғини ижро этди. Ксюша Зейнаб тахаллуси остида ижодни бошлаган.
Сайтимиз учун алохида эксклюзив маълумотни Райҳон билдиради:-Умуман олганда марказимиз ёш бўйича чегараланмаган, лекин
асосий урғу болаларга бўлмоқда, профессионал мактаб эмас, диплом берилмайди.
Шунчаки бу мактаб ўз танасини бошқара олиш, ўз овози билан куйлаш деган
нарсаларни олға суради. Овозни созлаб, рақсга тушишни ўргатамиз деб
ваъда бера оламиз. Ўқитувчиларнинг хаммаси профессионал! Менинг
фикримча, улар энг аъло ўқитувчилар. Улар билан ишлаганим учун бунга аминман,
мени концертларимда сахналаштирувчи ва рақсларни ижро қилганлар.
Улар менга яқин бўлган инсонлар. Мен бу
мактабда хамма йўналишларни ўрганувчи ўқувчи бўламан, чунки ўзбек классик
рақсларни ўрганишни жуда ҳам истайман. Мени нафақат томошабинлар, балки
профессионал раққосалар ҳам баҳолашини истайман. Бу мактабда яна модерн ва араб
рақслари ҳам ўргатилади. Ўргангим келяпти тушуняпсизми, кейинги концертим юқорироқ поғонада бўлишини истайман, ва бу
поғонани фақат мен бера оламан. Бунинг учун кўп нарсаларни ўрганишимга тўғри
келади, вокалдан дарс оламан, овозим устида ишлаб уни қайта созлаттиришни
истайман, билмадим балки бу ҳаммаси мени синдириб қўйиши мумкин, лекин харакат
қилиб кўрмоқчиман. Синглим хам бу марказда тахсил олишни бошлайди. Лекин мен шуғулланаётган иш
билан у ҳам шуғулланишни истайди дея олмайман. Ҳозирча аниқ бир тўхтамга
келинганича йўқ, лицейга ўқишга киряпти. Шунинг учун математика ва инглиз тилларини ўрганмоқда.
Фоторепортажни Сарварио бажарди.
|