Лойихамизнинг бу сонида Йигитали ва Райхон
хақида уларнинг қўшниларидан фикрлар олиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани
Луначарский тарафларга бориб, уларнинг манзилларини кўчадаги милиционер ва
бошқа учраган одамлардан сўраб суриштириб, амаллаб топдим. Аввалига нотўғри манзил беришганлиги сабаб,
бошқа уй эшигини анча пайт пойлаб
ўтирибман))) ён қўшнисини эшигини узоқ тақиллаттим, хеч ким очмади. Яхши хамки
очишмаган экан, бошқа қўшниларидан
сўрасам умуман бошқа махаллада айланиб юрганимни айтишди. Яна бироз
қидирувлардан сўнг ва ниҳоят нишонга олинган махаллани топиб, ишни бошладим.
1 қўшни
(Хожиакбар) : (савол берилганида, аввалига
гапиришни хохламади) Оиласи аҳил, тинч,
кўчада ўтиб кетаётганида қўли кўксида, саломлашишади. Эр хотин ва синглиси бир
уйда яшайдилар. Қўшнилари билан муносабати яхши, билишимча. Қизиқ воқеалар
хақида билмайманку, лекин мана яқинда тўйлигига 1 йил бўлади. Буларда хаммаси
сюрприз, менимча яна дам олишга кетишса керак.
2 қўшни (Равшан) : Оила зўр! Гап бўлиши
мумкин эмас. Қўшнилар билан муносабати зўр. Қўли доим кўксида, гаплашиб турамиз
кўп. Қизиқ воқеалар бўлганми билмайман, лекин буларнинг ҳаётини ўзи қизиқ-ку.
Йигитали кўчага кўп чиқиб туради, қўшнилар билан алоқаси яхши, тўй хашамларда
доим қатнашиб юради. Эр хотин хам
айлангани кўчага чиқиб туришади.
( шу пайтда
Йигитали ва Райхоннинг уйига бир аёл кириб кетади. Қўшнидан, "у аёл шу уйнинг
ёрдамчиси бўлса керак а?” деб сўралганида)
2 қўшни (Равшан)
: Йўқ, ёрдамчиси
эмас, қариндош ёки таниши бўлса керак. Бу уйда келин борку, ёрдамчи нега
керак?! Манман эмас, артистман деб керилмайди.
3 қўшни
(Насиба) : Оиласи аҳил. Хеч қачон уйлигидан уруш жанжал
овози эшитилмаган. Қўшнилари билан
алоқаси яхши. Доим қўли кўксида, саломлашишади. Синглиси хам хар доим кўчага
чиққанида, саломлашиб, ўтиб кетади. Кечқурунлари айланишларга оилавий чиқиб
туришади. Ёзда кўчаларга сувни Райхон ўзи сепади. Синглиси Насиба хам кўчаларни
супуриб туради, жуда хам ақлли қиз. Кўчиб келишганига 3 йил бўлди. Онаси вафот
этганида, қўшнилар билан йиғилиб чиққандик. Онаси вафотидан бир йил ўтиб,
тўйлиги бўлди. Шундан бери шу ерда туришади. Тўйга таклифнома беришган, хар бир концертига
хам қўшниларга таклифнома беришади. 4 қўшни (Гулноза): Мен ўзи Райхоннинг ашаддий мухлисиман. Кўчада
ўтганида салом алик қилади. Қўшнилар билан муомаласи яхши. Кўп кўрмайманку,
лекин бир-бир ити билан айланишга чиққанида кўриб қоламан. 5 қўшни (Барно): Кўчада
умуман кўрмайман.
Кирди – чиқди қилмаймиз. Фақатгина онасининг хайитида қўшнилар билан йиғилиб,
чиққанмиз. Райхон қўшнилар билан гаплашмайди, хеч қаерга чиқмайди. Хатто
рўпарасидаги қўшниси билан хам гаплашмайди. Эри эса фақат ёнидаги қўшниси
Очилвой билан гаплашиб туради.
6 қўшни (исмини айтишга қўрқди))) :
Кўчада кўп сайр қилади.
Нодира Махмудова:
Турмуш ўртоғи биланми?
6 қўшни
(исмини айтишга қўрқди))) : Ити билан. Райхоннинг онаси оламдан ўтган,
синглиси ва эри билан бирга яшашади. Кўпинча мошинада ўтиб кетаётганида
кўраман. Салом бериб ўтиб кетишади. Агар ён қўшни бўлганимда, кўпроқ нарса
гапириб бера олардим. Мен билганим шулар, оиласи яхши. Райхон хам, синглиси хам
жуда одобли. Ўзи хам кўчаларни супуради,
сув сепиб туради.
Райхоннинг синглиси Насибани орқа тарафидан суратга олишга улгурдик.
Ўша
атрофда Туркия элчихонаси бор экан. Элчихона постида турадиган милиционерлардан хам фикр олдим:
Милиционер
Фаёзиддин: Шу махаллада яшайди. Саломлашиб ўтиб кетишади.
Синглиси бор. Тўйига хам этганди, биз бора олмагандик. Одамлар билан муносабати
яхши, муомаласи яхши. Тўй ва бошқа тадбирлардан кечки пайт қайтаётганида
кўрамиз. Ўзи ёш қиз менимча, мен 34 ёшдаман, биздан кичик бўлса керак а.. Ёмонлигини
хеч билмадик, ёмон гап хам эшитмаганмиз. Биз шу ерда ишлаётганимизга 4 -5 йил
бўлаётган бўлса, кўчиб келишганига хам адашмасам, шунча бўлди. Олдин онаси
қизлари билан яшар эди. Онаси оламдан ўтди, биз ошига чиққандик. 3-4 маротаба
онаси билан айланишга чиқишганида хам кўргандик. Рахматли онасига хам яхши
қарашди. Бу ерда кўп артистларнинг уйи бор. Сал нарироқда Шахзод гурухи солисти
Рашид Холиқов яшайди. Нариги махаллада Ёдгор Мирзажонов яшайди. Хуллас, шу ерда
яшайдиган хамма хонандаларни ўзимиз қўриқлаб, қараб турамиз.
Энди ўз фикримни айтиб ўтадиган бўлсам,
махалла жуда ажойиб экан. Хеч кимнинг хеч ким билан иши йўқ. Кўчадан келган
одамга шубха билан қарашар экан. Мени ким деб ўйлашди билмадимку, лекин қўрқишганлиги
сезилиб турди. Балки шуниниг учун хам фақат яхши таърифлар олгандурман, яна ким
билсин))) Хатто, гувохномамдан тортиб, қаердан эканлигимгача сўрашди. Уйларига
бир пиёла чойга таклиф этишганида эса, мен қўрқдим)))
Шу махалланинг ўзидан, лойихамиз нишонига
тушган кейинги хонандани хам аниқлаб олдик. Лойихани кузатинг ва юлдузларнинг кутилмаган ва реал кўринишларини хис этинг.
Нодира Махмудова тайёрлади.
Мазкур "Юлдузнинг қўшниси" лойихаси "Sayyod-media" муаллифлик лойихаси бўлиб хуқуқлари химояланган ва фақатгина "Бекажон" газетасида чоп этилиши рухсат берилган.
|