Айни дамда 2000га яқин одамлар овозига кўра, Мп3Парад ва КлиППарадда Райхон лидерлик учун Шохрух рэп ва Жасур Умиров билан беллашмоқда!
Кучли учталикларда хозирча Шохруххон ва Шахзоданинг "Шошма"си ва Муниса Ризаеванинг "Секин, аста"си хам бор.
Овоз натижаларига ўз таъсирингизни кўрсатиш учун овоз бериш манбасига ўтиб хаққоний равишда (ўз ёқтирган ва аъло деб билган тарона ёки клипга) овоз беришга хақлисиз.
Бундан ташқари бугунги кундаги энг яхши радио ва Тв-га хам овоз бериш ёддан чиқмасин.
Хозирги овозлар натижасига кўра, (экранга қалдирғочлари халал бераётган) НТТ канали ТВМни лидерлигига тажовуз қилмоқда, умуман олиб қараганда бугунги кундаги НТТ каналининг (майли кўрсатувлари кўпи плагиат бўлсада) хархолда ТВМ билан рақобатдош даражасига кела олганлигини, инкор этиб бўлмаса керак. Учталикда хозирча Ёшлар канали хам бўлсада, НТТ ва ТВМдан анча фарқ қиларли, кам овозларни олган. (Вахоланки мамлакатимизни хар бир вилоятигача сигнали етади)
Республика миқёсида ТВМдан кўра, кўпроқ НТТни томоша қилаётганлар кўпчиликни ташкил этиши хақида кўп эшитаман. Хўш, Республика миқёсида интернет тармоғи бугунги кунда хамма жойда (мобилдан масалан) қулай бўлган даврда, сайтимиз орқали овоз бериш натижаларни нималарни аниқлаб бераркин?
Радиоканалларда эса Ўзбегим таронаси лидер ва деярли бир хил позициядаги рақамлар йиққан Гранд ва Водий садолари лидерликка курашмоқда.
Хозирга қадар берилган овозлар натижасига кўра фикрим, ёки таъбим деймизми, хуллас рўйхат доирасида(!) ўзимни хит-парадимни белгиласам:
Менинг шахсий 5-талик Мп3Парадим:
1. Жасур Умиров-Одамларнинг тўйлари (Мусиқаси ажойиб, матнидан кўра айтилиши, хуллас мусиқа темаси "ғояси" қизиқ. Жасурнинг, менга ёққан биргина шу қўшиғи бўлса керак)
2. Райхон- Юрагимдасан (Ижро махорати яхши, ўзини махорат қиррасини айнан шу қўшиқда Райхон яхши очиб бера олган деб хисоблайман. Айниқса "....Ёммооооон" деган жойи ёммооонам яхши чиққан! Кимлардир дарров Раяннанинг "Даймонд" қўшиғидан ўғирлаган деган хитоблар қилди. Қўшиқ йўналиши бўлиши мумкину, лекин асли эмас. У қўшиқни эшитгандиму ёдимдаям қолмаган, ёқмаганди хам. Райхонни бу қўшиғини ўхшатишгач, яна "Даймонд"ни топиб тингладим. Ўхшашлик йўқ, фақат қўшиқдаги стилистика ва йўналиш. Умуман Олганда Жасур Умировни "Одамларнинг тўйларида" қўшиғи хам У.Рахматуллаевнинг "Бемор" қўшиғига ўхшаш. Стилистика ва йўналиш: Умуман дунё миқиёсидаги ўз йўналиш ва янги саундларни тарғиб этилишига қараб қўшиқлар ёзилади, яъни шундай тарафлари хам бор, қўшиқ стилистикасидан то саундгача (керак бўлса лупигача) ўз мода ва тренди мавжуд. Райхон шу замонавий тренддаги мусиқа билан баробар қадам ташлаши, менимча унинг дид ва хохишига боғлиқ бўлган нарсалар.
3. Шоира Отабекова-Эй дил (Изохим деярли йўқ, битта эшитганимда ёққан қўшиқ, кўп тинглайман. Динамик темпи ёқимли, сўзларини кўп жойини тушунмасамда :Қайтмааас энди у ёёёр, мухаббатладамайлабонумидвооор-ми?ей, хуллас, ёқади)
4. Муниса Ризаева-Секин аста (Бунга хам деярли изохим йўқ, динамик тарона, айниқса мошинада варанглатиб кетишли)
5. Манзура-Бер дарак (Бунгаям изохсиз, динамик рақсбоп тарона, ёқади)
Шахсий КлиППарадИМга эса хали эрта, сабаби Лоланинг "Қайтмайди", Шахзода ва Шохруххоннинг "Шошма" ва Шоиранинг "Эй дил" қўшиқларига олинган клипларни кўпчилик кутмоқда. Улар жудаям қизиқ бўлиши кутилмоқда. Айниқса Лоланинг "Қайтмайди" қўшиғига ишланган клип, суратга олиниш жараёниданоқ, санъат оламида катта шов-шув бўлиб келмоқда. Қани , аввал уларни кузатайликчи, кейин уларни хам хит-парад рўйхатига қўйиб, кузатамиз.
Диққат! Юқорида аниқланган ВАҚТИНЧА лидерлик, мазкур мақола тайёрланаётган вақтидаги овознома натижасига кўра тузилган! Тайёр натижалар кейинроқ эълон қилиб борилади!
|