15:44 Райхон ошпаз ва бахсга сабаб суратга изох. | |
Бахтли хомиладорлик сурурини сураётган Райхон, ижоддан анчайин чекланишга мажбурлиги сир эмас, аммо у охирги пайт ошхонада ижодини давомламоқда. Аммо хонандалик борасида ижодини хам унутгани йўқ, қўшиқлар ёзилаётган экан. Концерт, клип ва тадбирлардан дам олаётган Райхон, ошхонадаги ижоддан қўним топмоқда.
Хар куни нималардир пишириб, суратлари билан инстаграмда бўлишар экан, изохларда рецептлари билан хам бўлишяпти. Турмуш ўртоғи Йигиталига тонгги нонушта хам пиширишга улгурмоқда. Райхон билан бу борада сухбатлашдим: Райхон:-Нимадир менда уйғонди шекилли. Хаммасини рецепт асосида, дуч келганини топиб тайёрлаяпман. Рецептлар миллионта, аммо менга қандайдир бошқачароғини топиш қизиқроқ бўляпти.
Жиддийроқ таомларга ўтиш вақти келдими ё хали эртами? Райхон:-Эртароқ (кулади) Ошхонадаги ижод намунангизни уйдагиларингиз қандай бахоламоқда? Райхон-Эрталаб қайноққина бутербродлар қилдиму ....итимга едиришимга тўғри келди (кулади) Қолганини эса мақташгандек. Энди кутяпман итимга нима бўларкин деб (кулади) Райхоннинг лабрадори номи Бенджамин.
Инстаграмга қўйган бир суратингизда, ёнингизда Йигитали, сизни қўлингизда эса пул сақлайдиган кошелек ва унга қараб пул санаётгандексиз. Изохларда бу борада нималар айтишмабди дейсиз. Хўш ўзи аслида, хаётда у суратда нима тасвирланган эди? Райхон:-Шу куни у учиб кетаётганди, қўлимда эса унинг паспорти эди. Шунчаки паспортнинг жилди Канишка дизайнерлик махсулотидан. Бошқачароқ нарсага ўхшаши миямга хам келмабди. Ха, майли, хечқиси йўқ, ундай изохларга ўрганиб қолганман. Ошхона мавзусига қайтсак. Менинг бир орзуим бўларди, агар хотиним туғруқхонада бўлса, у истаган таомни унга ўз қўлим билан тайёрлаб олиб бораман деган. Жуда тез туғруқхонадан чиқаришдими ё югур-югур билан бўлдимми, хуллас бу орзуни амалга оширишни келаси туғруқхонага ётишига қолдирдим. ) Туғруқхонада бўлганингизда Сизга Йигитали ўз қўли билан таом пишириб келишини истаган бўлармидингиз? -У пайтда одамни иштахаси бўлмайди дейишади. Умуман олганда мен таомларга инжиқлигим йўқ, танламайман. Бундай орзуим хам йўқ. Менда хозир бир бир нарса мухим: болалар соғ бўлса бўлгани! Хуллас, уддалаймиз! Эсон-омон қутулиб бағрингга болангни босиб ол Райхон! | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 19319 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | ||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |