Райхоннинг "Дилимо" қўшиғини ўзи билан боғлиқ етарли шов-шувлар инстаграм оламида кечиб деярли 7дан 70гача бўлганларни у қўшиқни куйлаб видеоларини тақдим этишганини гувохи бўлгандик.
Тайёр клипни кўргач, шахсан ўзимда кечган фикрларда клипнинг ёрқин, динамик ва хориж клипларидан қолишмас тарздаги сифат даражада эканлигини эътироф этган бўлсам, шу ёшида ва икки фарзанд онаси бўлган хипчабел Райхонни хануз профессионал раққосалар билан баравар махорат билан рақсга тушиши хайратлантирди.
Премьерадан сўнг тахлилий премьера бўлган мазкур лойихамиз чоп этилгунича ижтимоий тармоқлардаги ушбу клип билан боғлиқ кузатилган фикрларда асосан ижобий фикрларни кўрган бўлсак,яна кўп жойларда Нюшанинг клипи билан таққосланилган фикрларга дуч келдик.
Бу мавзуга хам тўхталамиз, хуллас Райхон билан "Супрақоқди":
Sayyod: Бу қўшиғингиз ўзингизга кўпроқ ёққанга ўхшайди хаттоки инстаграмда танлов хам эълон қилиб юбордингиз. Ёки бу шунчаки PR йўлмиди?
Райхон:-Ха менга бу қўшиқ дархақиқат жудаям ёқади ва бунинг учун мазкур қўшиқни муаллифлари бўлган “Беном” гурухидан миннатдорман. Бир қизалоқ бу қўшиқни куйлаётганини видеога олиб менга жўнатди ва менга у ёқди, шундан кейин мана шу ғояни амалга ошириб нима бўлишига қизиқдим. Менимча бу ғоя кўпчиликка ёқди ва қўллаб-қувватлашди. Кўпчилик шу қўшиқни куйлаб видеосини қўя бошлаганида хаммаси менга ижобий таъсир қилди албатта. Хамма ўзи истаганидек ва оригинал тарзда қизиқ ёндошишди. Таниқлиларни хам бу танловдаги иштирокига ташаккур айтаман, улар ўзгача тарзда ёндошишганидан таъсирландим.
Ғолиб сифатида эса бир қизалоқни танладим, сабаби жудаям ёшлигига қарамай қўшиқни аниқ равишда куйлаб бериб артистларча уни етказиб бера олди хам. Ғолибни эълон қилганимдан кейин хамма бу қарорга қўшилишди ва қизалоқ рости хам ғолибликка лойиқ бўлганини билдиришди. Лекин бу танловда иштирок этган хаммага диск совға қилинди ва бу лойихада қатнашишгани хамда эътиборлари учун миннатдорчилигим рамзи сифатида бўлди.
Клип ғоясини биз жамоа билан ўйладик ва унга илк фикрни режиссер Ёдгор Носиров берди. У билан анчадан бери хамкорликда ишламагандим ва бу хамкорлигимиз омадли чиқди деб ўйлайман. Хореографим хам сюжет (воқеа кўринишидаги лавхалар)га кўп деталларни қўшди. Аслида бошиданоқ клип сюжет тарзида бўлиши керак эди. Ёдингизда бўлса Хитойда 2000дан зиёд жангчиларни хайкалларини топишганди, биз шу тариқа нарсани қилиб, худдики ғорга кириб қолиб, у ердаги шарқ жангчиларини тирилишини кўрсатмоқчи эдик. Кейин уни ўзгартиришга қарор қилиб, девордаги сурат жонланиб яна ўз холига қайтишини кўрсатиб бериш фикрига келдик. Яъни шарқона тарихни бир бўлаги сифатида кўрсатиш ғояси деса хам бўлади.
Sayyod: Икки фарзанднинг онасисиз ва хануз профессионал раққосалар билан баравар рақсга тушасиз
Райхон:-Мен билан жудаям кўп шуғулланадиган хореографимга миннатдорман. Қоматим керакли шаклда бўлишга мажбурлаб доим урушиб танқид қилиб туради. Хозир қоматим жуда бир керакли шаклда хам дея олмайману аммо машғулот хонасига боришга у деярли тепки билан ундайди (кулади). Қоматни бирдек ушлаш учун пархез хам тутдим ва концертимгача қоматим ўша керакли шаклда бўлади деб ўйлайман, чунки менга хореографимдек бундай танбех беришларини истамасдим (кулади) вахоланки хореографим бу борада мени тўғри уришади.
Фурсатдан фойдаланиб “Рагинайт” балет гурухига хам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман улар вазифани аъло даражада уддалашди. Биз улар билан концертимда хам ишлагандик, ўшанда улар илк маротаба катта сахнага чиқишганди ва хануз хамкорликни давомлаяпмиз. Менимча биз бир-биримизни тушуниб умумий ғояларда фикрларимиз мос тушиб ишлаяпмиз.
Sayyod: Изохларда ушбу клипни Россиялик хонанда Нюшанинг қайсидир клипига ўхшаш дейишмоқда.
Райхон:-Клип жараёнидан суратларни қўя бошлагач Нюша билан таққослашганига жудаям ажабландим. (ўйланиб) Очиғи, хайронман нимани таққослаш мумкин тушунмадим. Бизда шарқона жангчилар ғояси, Нюшада эса хиндча мавзу бўлиб хамма нарса-либослардан, рақс харакатлари , декорация ва то юзидаги безакларгача хаммаси хиндча услубда. Буни нимасини бизга алоқаси бор? Агар рақсларни айтса, клипларимда биринчи маротаба рақсга тушиб куйлашим эмаску. Мени бу кўчирмачиликда айблаётган одамлар тайёр клипни кўришса хато қилишганини тушуниб етишади деб ўйлайман.
"Дилимо" клип
Тасиксдан сифатли турини кўчирмоқ 115мб
Тасиксдан мобил турини кзчирмоқ 14мб
"Супрақоқди" хулосаси: Аввало гарчан Нюша болаликдан сахнада бўлса бизнинг Райхон расман ижодида клипларида рақсга тушиб намоёнланганида хали у Нюша оддий бир Анна Шурочкина эди холос. Жуда бир Нюшааа эмасдиямде) Клиплари хам йўқ эди, шу сабаб рақсга тушиб куйлаши билан деярли 2010 йилдан танилган Нюшага таққослаш ғалати бўлса керак.
Яна бир қизиқ фактни айтсам! Нюшани айнан ўша таққосланаётган "Где ты, там я" қўшиғига ишланган клипида у ярим яланғоч тарзда қизлар билан роса қийтонглаган бўлса, видеонинг 1:17 секундидан бошлаб у Райхоннинг "Орзуингга ишон" клипидаги харакатларни қайтарган))
Албатта уларни биздан кўчириши жудаям катта шубха бўлса Райхонни бу клипини хам ундан кўчирганлик шу даражадаги гумон бўлса керак. Зеро хар иккала клипнинг ўхшаш жихати шунчаки клип декорациясидаги ранглар ва стилистикасида холос. Бундай рақсга тушиб куйлайдиганлар дунё миқёсида юзлаб! Кейин Нюшаники албатта жудаям турли турфа манзаралар ва эффектлар билан суратга олинган. Рости тан олиш керак Нюшани клипи аъло даражада бироқ Райхон клипида Нюшани клипидан хаттоки илхомланилган нарсани сезиб бўлмайди.
Кейин Райхон фақат қизлар билан эмас, йигитлар билан рақсга тушган ва қандилда хам учган...Энди СИАни машхур хитидаги қандилларда учаман маъносидаги қўшиғидан хам таъсирланган дейиш хам мумкиндир унда? Билмасам. Балки чуқурлашмасмиз? Айрим чуқурлашадағон ғалатилар каби))
Клипни томоша қилиб қўшиқни тингланг, Райхони харакатларидан завқланинг, керак бўлса хайратланинг... Нюшага нима бор энди..
Хуллас шундоғам хипчабел бўлган Райхон концертгача шаклда бўламан деб озиб тўзиб кетмаса бўлгани, менимча хозирги кўриниши чакки эмас!
Клип менга ёқди!
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
масалан райхонни бундан олдинги клипларни бирида Pharrel - Happy ва One direction - you and I клипларидан кучирилгани шундок куриниб туради.
Megayulduzimizga Omad Omad Omad. Kansert kutamiz unutilmas shouni.
UZB dgi ayol awulacilani icida unga yetadgani yo'
RAYHON
RAYHON
RAYHON