Бош сахифа » 2016 » Декабрь » 20 » Райхон "Намасте" бахонасида концерт берди. Видео
06:02
Райхон "Намасте" бахонасида концерт берди. Видео

 

 

19-декабрь куни Райхон "Намасте" қўшиғига Хиндистонда суратга олиб қайтган клипини тақдимоти шарофати билан "Мармарис" ресторанида мусиқий кеча ва мини концерт ўтказди  деса хам бўлади. 

 

 

Тадбир мехмонлари оммавий ахборот воситалари ва хонандалардан Рашид Холиқов, Манзура ва Зиёда бўлишди. 

 

 

 

Райхоннинг бўлажак концерти ва ушбу тадбир ташкилотчиси "ПРОАРТ" фирмаси рахбари  Жавлон. 

 

 

Кечанинг "раозрев"и, яъни қизитиб туриш ёки санъатда айтиладиган тушунча:   иккинчи хофизликни Матин бажарди. 

 

 

"Дастахонли" Зиёда қуруқ келмади. Гулларни тақдим этиб , бироз ўтирдию яна тўй хизматларига шошилди. 

 

 

Яна бир бора оналик бўсағасидаги Зиёданинг табаррук қорнини шу кун Райхон ва Манзура хис этиб кўришди. 

 

 

 

"Джулия" қўшиғини Матинга қўшилиб куйлаган Фарход Алимов бирданига нақоротни Райхонга ўзгартирди ва бироздан кейин яна Джулиялаб кетганида Райхоннинг хайрати кўпроқ бўлди. 

 

 

 

"Намасте" клипи тақдим этилишидан аввал Райхон бир неча қўшиқларини куйлаб  деярли концерт тақдим этди.

Кейин албатта "Намасте" қўшиғини куйлаб ортида клип намойиш этилди. 

 

 

 

 

 

Фарход Райхонни сахнадан гул билан столга кузатди. 

 

 

 

Клип режиссери Нозим Жумаев. 

 

Ха, айтганча, клипни ўзи зўр! Қўшиқдан кўра омадлироқ!

 

 

Эътиборингизга ушбу тадбирдан тўлиқ   32 минутлик видео тақдим этарканмиз унда яна қисқача интервью хам борлигини маълум қиламиз. 

Райхонни концертида Юлдуз Усмонова билан дуэт бўлиши мумкинми нима дейсиз?)

 

 

Видеони ЮТУБда томоша қилмоқ

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов

Видео Нодира Махмудовадан 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 19464 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Rayhon

Нравится
Барча изохлар: 15
1 sabina   (20-Дек-2016 07:50) [Материал]
Haa yigitali bn bahtli kunlarga asssalom aleykum dip kuylagandi endi esa namaste.....eee unaqamasdeee

2 dilmurodaxmadbekov   (20-Дек-2016 08:32) [Материал]
taqdimot qilishga arzimidi bu ashulasi. juda sayoz va sifatsiz.

3 Акбаршох   (20-Дек-2016 10:33) [Материал]
пале пале пааа... мен хам кўшиқ айтсаммикина дейди-ю)))

4 MHS   (20-Дек-2016 12:30) [Материал]
Шунча расход нега кере хакикатда, кушик у даражада зурмасу, лекин ресторан шинам, овкатлариям мазали))

5 Daler   (20-Дек-2016 12:36) [Материал]
Rayhonga omad.Klip i awulayam chyotki.Faqat wu awulani matnini ko'ro yakzongamas Benomga yozdirsa yahshiro bo'lardi.Yakzzonni hamma awulalari bir biriga oxwaw u sust.tekstlariyam o;ziga o;xwudu bu yakzonni.Rayhonga omad biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin

6 Adiba Khadjieva   (20-Дек-2016 16:31) [Материал]
Assalomu aleykum! Rayhon judayam chiroylisiz! Qo`shiq judayam zor Omad! Farxod akam bilan judayam o`xshaysiz xaqiqiy baxtingizni topdingiz Omad sizga!

7 Azamat   (20-Дек-2016 20:52) [Материал]
Rayhonga omad zor ciqqan

8 Shahriyor   (20-Дек-2016 21:39) [Материал]
Sayyod aytganidek quwiq ham klip ham juda zur. Eh qaniydi manam uwatta buganimda

9 Rano   (20-Дек-2016 22:12) [Материал]
Xonandalarning "Marmaris' restoraniga borib qo`shiq kuylashlari bejiz emas.Bu restoranning bitta ovqatiga 200 000 so`m to`lab ketasiz. Ham tijorat, ham rohat deganlari shu bo`lsa kerak.Restoranga xo`randalarning kirmay qo`yganligi uchun xonandalarni jalb etishlari bejiz emas. sad smile surprised

10 dono3388   (21-Дек-2016 19:35) [Материал]
Rayxon endi o'ziga mos odam bilan! klip pradyuseri : Fara alimov !!! clap clap clap

11 Shahzod   (24-Дек-2016 23:26) [Материал]
Kochirib olib bolmedimi videoni.

12 UMKA   (25-Дек-2016 17:52) [Материал]
Mana shu Rayhon Milliy TV da top 10 obarebdi tugrisini aytsam Uzbek tilini gapirishdi biledigan odamdi quyishsa yaxshi buladi har shu kanaldi kurganimda Rayhon chiqib gapirsa jaxlim chiqadi Iltimos Milliy TV rahbarlari optashela boshqa uzbekchani chiroyle gapiredigan odamdi quyela bu Rayhon Kulediganga uxshedi.

13 Мухлиса   (26-Дек-2016 08:51) [Материал]
Райхон чиройли очилип кетипди турмуш уртогиям узига мос. Бахтли узок хаёт кечирсинла. Куз тегмасин.

14 калампир   (26-Дек-2016 14:23) [Материал]
Сардор ака хеч булмаса сиз айтинг шу кушикчиларимиз елкасини ёпиб чикишсин.куни кеча райхон келинлик либослари салонида рекламага тушиб факат елка кисмини очиб чиккан.узича битта сайёз ашуласига такдимот к.б эрини ва узини реклама килган. Нима шунча пули куп булса етим есир камбагалларга эхсон килсин.узбек кизларига мос холда кийинсин ва сочини турмакласин.узбек кизларини оммавий воситалар оркали тарбиясини бузаяпти

15 Durdona   (05-Янв-2017 17:33) [Материал]
Xammasi zor man Rayhonni judayam yaxwi koraman.Ishlariga omad!Ko'romidiganla yozmasa bo'lardi/Rayhonni 24 fevraldigi kansertini kunla sanab kutvommiz! tongue angry angry angry angry dry tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!