05:50 Райхон куёвлик бўлди. БАТАФСИЛ | |
Райхоннинг яна бир янги оила аъзолари. 16-август куни Райхоннинг синглиси Насиба шарофати билан қариндошлар сони кўпайди. Насиба ўзининг курсдоши Жамшид Нигмановга севиб-севилиб турмушга чиқди. Иккиси хам медицина сохасига ўқийди. Кундуз кунги ЗАГС маросимида "Шахзод" гурухи солисти Рашид Холиқов хизматда бўлгани маълум бўлди.
Никох кечасининг навбатчи гурухи хонанда Акбар Атамухамедов рахбарлигидаги "Садо" гурухи бўлиб, Райхоннинг дўсти бўлган Акбар шу куни бошловчиликни хам амалга оширди. Унга бошловчилик бўйича жуфтликда Нилуфар Сотиболдиева бўлди.
Маросим қизиқ сценарий асосида кечиб, аввалига кичкина мошинада тўйхонага жажжи келин ва куёвчалар ролидаги болачалар кириб келишди
Раққосалар хиромидан сўнг келин-куёв тўйхонага ташриф буюрди.
Экранда Жамшид ва Насибанинг болаликдан видеолавхалари биргаликда монтаж қилиниб видео кетма-кетлик қилингани намойиш қилинди.
Насибанинг дугоналари унга атаб қўшиқ куйлаб ўзига хос табрик- клип хам тақдим этишгани хам экранда намойиш қилинди.
Райхон шодлигини бахам кўриш учун келган барча хамкасбларини Райхон қўллаб-қувватлаб рақсга хам тушди, мана шундай чироқлар тушириб хам турди ва ўша қистир-қистирларда хам иштирок этди. Бусиз илож йўқ, бу артистларнинг ўзига хос тарздаги хурматини билдириш белгиси. Зиёда, Беном, Саида, Мавлуда Асалхўжаева, У.Рахматуллаев...
"Божалар" гурухининг репертуарида "Жамшид" ва "Насиба" қўшиқлари мавжудлигидан хабардорсиз ва бу икки қўшиқ атай шу куни янграб келин-куёвни рақсга чорлади.
Райхоннинг хамкасб дугоналаридан бири Лола. Унинг шу кунги либоси жуда қизиқ)) Худди унинг ижодидаги "До" ва "После" намоёнланишдек. Олдидан кечани англатса ортидан бугунни эслатади гўё ) Хозир изохларда "шўрлик" Лолани яна талаб мато етмабдими дея "недокўйлакка" чиқаришга шошилманг)) Либос жуда бежирим ва чиройлик. Асосийси ўзига ярашган. Хар тарафлама-хам жисман ва хам маънан!;)
Сардор Рахимхон даврани жуда қизитди. Экрандаги видеосидаги маъмури рақамлари "тўй кетидан тўй чиқур" учун жуда қулай.
Шохруххон қай тарзда даврани қиздиришинику айтмаса хам бўлади, буни суратларни ўзи фотофакт сифатида айтиб туради.
Муниса эса даврани ловуллатиши сир эмас. Дўстни хам душманни хам, халқни хам хамкасбни хам бирдек рақсга чорлайди.
Райхоннинг хамкасб дугоналаридан биргина Муниса шу куни оқибатли дугона эканлигини намоёнлаб келин-куёв олдига келиб, ажойиб гулдаста билан табриклади.
Синглиси тумушга чиқадию Райхон бунга хонанда сифатида тайёрланмайдими?
Райхоннинг махсус "Келинчак" қўшиғига келин-куёв махсус рақсни тақдим этишди .
"Синглим бахтинг муборак, бўлгин бахтли келинчак, қадаминг гулга тўлсин, орзуларинг кулсин , тўй муборак бўлсин"-дея куйлади Райхон.
Раъно Ярашева "Келинсалом"ни ўтказгач, фотиха берилди.
Икки ёш бахтли бўлсин! Қўша-қўша фарзандларни бахтли ота-онаси бўлиш насиб этсин илойим.
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов. Видеолавхалар эртага.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 27711 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 35 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |