Бош сахифа » 2011 » Февраль » 16 » Райхон концертидан Видео + мехмонлар фикри
07:39
Райхон концертидан Видео + мехмонлар фикри
 ВИДЕОЛАР ПАСТРОҚДА

 

4 кунлик концерт нихоясига етиб, парда ёпилгач, кутилмаганда барча концерт ижодкорлари саҳнада Райҳонни ўраб олиб, концерт муваффақиятли ўтганлиги билан табриклай бошладилар. Шундан сўнг, эса, у билан бирга концертда қатнашган рақс гуруҳлари қатнашчилари ва болалар ансамбллари иштирокчилари, хонанда билан суратга тушишни бошлаб юбордилар. Бу жараён бир мунча муддат давом этди. Ниҳоят, тан соқчилар ёрдамида, Райҳон улар орасидан чиқиб, тайёргарлик хонасига йўл олди. Лекин, у билан суратга тушишни истаётганлар, уни бу ерда ҳам тинч қўймадилар.

Райҳон у ердан чиқиб, бу вақтда, концертда давомида унга яқиндан ёрдам берган ижодкор дўстлари учун ҳозирланган, бир тарафдаги «сладкий уголок»ка ўтди. У ерга торт ва шампан  виноси  олиб келинган эди.

Шампан виноси очилиб, ҳамма Райҳонни концерти муваффақиятли ўтганлиги билан табрикладилар.



Барчага торт кесиб тарқатилди.

Шундан сўнг, Райҳон бўлиб ўтган концерти ҳақида фақат "Sayyod.com” сайти учун қисқача эксклюзив интервью берди.   

 

Феруза: - 4 кунлик концерт дастурингиз ўз ниҳоясига етгандан сўнг, сизни таассуротларингиз? Ҳаяжондан ташқари, яна нималарни ҳис қиляпсиз?

Райҳон: - (жилмайиб) Ҳаяжонли дамлардан ўтиб олдим, ҳаяжон ҳам қолмади дейиш мумкин. Жуда ҳам бахтиёрман, чунки концерт ҳақида яхши фикрлар эшитиб, шунча вақт мобайнидаги қилган меҳнатларимиз зое кетмаганлигини билдик. Ўйлаганларимизни қанчалик амалга ошира олдик билмадим, лекин бор кучимиз билан ҳаракат қилдик.

 

Феруза: - Концертдан нималар кутган эдингиз ва кутган нарсангизни олдингизми?

Райҳон:- Артист учун энг муҳими, бу олқишлар. Мени умидларим оқланди, негаки зал илиқ кутиб олишди ва мен концертга келган мухлислардан қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорман. Шунинг учун ҳам, уларга яна ҳам кўпроқ нарса беришга ҳаракат қилдим.

 

Феруза: - Саҳнадаги энг қийин ва таъсирли лаҳзалар?

Райҳон: - "Алла” қўшиғини куйлаган вақтим.

 

Феруза: - Энг узоқ тайёргарлик кўрилган ва энг қийин бўлган саҳна кўриниши?

Райҳон: - Ҳамма саҳна кўринишлари қийин деб ўйлайман. Негаки, мен профессионал раққоса эмасман, шунинг учун ҳар бир саҳна кўриниши устида жуда кўп ишлашга тўғри келди. Мен ўз балетмейстрим Эля Мулюковадан жуда ҳам миннатдорман.

 

Феруза: - Концертда нечта қўшиқни жонли ижрода куйладингиз?

Райҳон: - Жуда кўп қўшиқларни жонли ижрода куйладим ва қийин бўлгани "Бахтли бўламан” қўшиғи бўлди. Чунки, кўп қўшиқлар ўзгартирилиб, янги аранжеровкада эди ва айнан шундай қўшиқларни куйлаш бироз қийин бўлди. Сабаби, ўша қўшиқни қандай куйлашингни биласан, янги вариантида эса айниқса, мусиқа бироз ўзгарса, қийинроқ бўлади. Энг муҳими эса биз қийинчиликларни енгиб, ўйлаганларимизни амалга ошира олдик. Ҳозир бўлиб ўтган қийинчиликлар ҳақида эмас, ўйлаган ғояларимизни тайёрлаб, тақдим эта олганлигимиздан бахтли эканлигимиз ҳақида айтмоқчиман. Мен Оллоҳга беҳисоб шукур қиламан, негаки ҳар бир артист учун олқишлар, мухлисларни меҳр тўла кўзларини, қўллаб-қувватлашлари, меҳру муҳаббатларини кўриш ҳақиқий бахт!

 

Феруза: - Концерт давомида сиз учун энг эсда қоларли бўлган совға?

Райҳон: - (кулиб) Концерт давомида жуда кўп юмшоқ ўйинчоқлар совға қилишди. Энг эсда қоларлиси эса . . . (эслай олмади)

 

Феруза: - Бу концертингизни аввалги концертларингиздан фарқи, айнан нимада деб ўйлайсиз?

Райҳон: - (самимий жилмайиб) Фарқини концертни тамоша қилиб билиш мумкин. Чунки, мен доим ўзим билан ўзим рақобатлашаман. Ҳар тарафлама, яъни концертлар борасида ҳам, қўшиқлар, рақслар, костюмлар, саҳна кўринишлари борасида, доим олдинга интилишни ҳоҳлайман. Биринчи концертимни ўтгазганимдан бери, доим ҳаммага берадиган биринчи саволим, аввалги йилгисидан яхши бўлдими? Аслида ҳам энг муҳими, олдинга юриш, бундан ҳам яхши бўлиши!

 

Феруза: - Саҳнада "учган” вақтингизда нимани ҳис қилдингиз? Бунга қанча вақт тайёргарлик кўрган эдингиз?

Райҳон: - (кулиб) Тўғрисини айтсам, баландликдан қўрқаман. Саҳнага чиқиб, "учиш” учун, етарли даражада узоқ вақт тайёргарлик кўрдик.

 

 

Концерт ҳақида дуэтдошлар ва томошабин сифатида келган меҳмонлар фикрлари билан ҳам қизиқдик.

 

 

Меҳмонлар:

 

  Согдиана: – Концертга томошабин сифатида, ўғлим билан (ўғли Аржунга ишора қилиб) концерт кўриш учун келдик. Райҳон билан дуэтимиз ҳали тайёр эмас, шунинг учун ҳозирча уни ижро эта олмаймиз, концертга тайёрлаб улгура олмадик. Райҳон билан анча вақтдан бери дўстмиз, менга уни ижоди қизиқарли ва у ниҳоятда дидли, меҳнаткаш, мақсадга интилувчан, ҳамда истеъдодли. Концерт менга жуда ёқди ва юқори даражада! Райҳонни маҳорати ва истеъдодининг ёрқин исботи. Менга хонандани "учган”и ва "Без него” деб номланган қўшиғи жуда ҳам ёқди.

 

Даврон Эргашев (концерт ниҳоясига етмай тўйга шошиб чиқиб кетаётган вақтида): – Райҳон жуда ҳам латофатли санъаткоримиз. (самимий) Райҳон деганда биринчи бўлиб, кўз олдимга юрак шакли келади. Райҳонни ҳар йилги концертига тушаман ва ҳар доим маза қилиб тамоша қиламан. Онасини бахтига, мухлисларини бахтига, ҳар доим соғ–саломат бўлсин! Концерти жуда ҳам зўр, менга ёқди. Кўплаб янги қўшиқлар ижро этди. Менга айниқса, миллий услубдаги қўшиғи ва саҳна кўринишларидан ҳиндча рақслар ёқди. Ҳозир эса, бироз зарур ишларим борлиги туфайли, концерт тугамай чиқиб кетишимга тўғри келди.

 

 

Зиёда: – Концерт давомида кутилмаган янгиликлар жуда ҳам кўп бўлди. Уни олдинги концертлари ҳам зўр бўлган, бу концерт эса улардан ҳам зўр ва кўтаринки руҳда ўтди. Зерикиш бўлмади, ҳар хил кўринишлар жуда яхши чиққан. Энг эсда қоларлиси, Райҳонни қўрқмасдан "учган”и бўлди! (самимий) Шу жойида қўрқиб турдим. Ўзимни концертимда ҳам "учган эдим”. (кулиб) Лекин, мени ушлаб туришганди. Барибир, бу жуда ҳам хавфли ва қўрқинчли. Бунга қойил қолиш мумкин.

 

 

 

 

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова


1-қисм:
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 8536 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Rayhon

Нравится
Барча изохлар: 24
1 Daler   (16-Фев-2011 08:22) [Материал]
Super konsertga gap yoq RAYHONga faqat va faqat omad tilash mumkin Rayhon number 1 in uzbekistan)))))))))))))))))))

2 LIONZOD   (16-Фев-2011 08:42) [Материал]
to'rsini etsam Manzura boshqa odam bo'p qopti???!!!

p/s; SOYYOD MEDIA zo'r chiqibdi


3 Zoyi   (16-Фев-2011 09:10) [Материал]
Райхон+Манзура=BFF
против кого дружим, девочки :))))

4 Komila   (16-Фев-2011 11:16) [Материал]
kONSERT ZOR BOLDI GAP YO RAYHONAGA OMAD U HAMANI QOYIL QOLDIRIB YURAMI MOLODEZ ASALIM!

5 Murod   (16-Фев-2011 11:45) [Материал]
E gap yo' faqat omad. Tak derjat.

6 dilorom   (16-Фев-2011 11:59) [Материал]
konsert haqiqatdan ham juda zo'r bo'ldi

7 Farzona   (16-Фев-2011 13:22) [Материал]
Iya Davron Ergashevni svorovsliy toshli kostyumlari qani vahaha Sayyod yana konsertga keladi yana tanqid qilmasin deb manimcha kiymay keganu lekin shapka kiyip keptide vahaha Manzuraga nima bo'votti buanqa didsiz kiyimlar kiyvotti ko'zga tahslanmidigan kiyimla huddi qadimgi kiyimga o'hshidiya tavba

8 AnGeLochKi   (16-Фев-2011 15:15) [Материал]
Rayxonga faqatgina baht va yana pokiza tugalmas baht tilab qolaman bahtli bo'sin orzuside bahtga erishsin ....

9 AnGeLochKi   (16-Фев-2011 15:34) [Материал]
Yana qo'shimcha: To'g'risini aytsam Alla qo'shig'ini eshitib ko'zlarimga yosh kelib ketti bu barcha insonni orzusi farzand ko'rib unga Alla aytishlig Allohim barchani farzandek ulug' ne'mat bilan siylasin
chin qalbimdan tilab qolaman ...

10 ASXO'J   (16-Фев-2011 15:35) [Материал]
Super! Super! Super! Rayhon olg'a gap yo'q endi konset dasturni i-net.da chiqishini kutib qolamiz!!!

11 Mashhur   (16-Фев-2011 16:15) [Материал]
Sahna dekoratsiyasi haqiqatan ham zo'r bo'libdi. Taraqqiyotga intilish katta. O'zbek konsertlarini ancha bo'lgandi ko'rmaganimga, ammo mana bun konsertda real o'zgarishni ko'rdim.

12 iUzbek   (16-Фев-2011 18:49) [Материал]
Davron kop kotta odam yarashmapti kiyinvogani wacko

13 qalampirmunchoq   (16-Фев-2011 20:55) [Материал]
Манзурани олдида, стилист, Жамол)))) Танидим, узини ишини биладиган зур мутахассис)))) Манзурага караб билиш мумкин канка мастерлигини))))

14 qalampirmunchoq   (16-Фев-2011 20:56) [Материал]
Даврон Эргашев, стильный кишиде)))

15 qalampirmunchoq   (16-Фев-2011 20:59) [Материал]
Угилларини шапкасини адашиб кийиб кетганмилар))) Тавба, туйга шунака борганмикин, хамма кочиб кетгандир...

16 Mda   (17-Фев-2011 05:08) [Материал]
vashe zorrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrrr))))))))keyingi yil xuddo xoxlasa xammaga tushish nasib qisin omin :)

17 Fame   (17-Фев-2011 05:56) [Материал]
Men ancha yillardan beri Rayxonni ijodiga qiziqib kelaman, hozirgi kunda ham umuman qo'shiq eshitmay qo'ygan bo'lsamda negadir Sayyodning Rayxon koncerti haqida maqolalari e'tiborimni tortdi. Iltimos, nega 'Alla' qo'shig'ini uning 'judayam shaxsiy' qo'shiqlari turkumiga kiritganingiz haqida izoh bersangiz... Oldindan raxmat!

18 bonu   (18-Фев-2011 09:58) [Материал]
kansertni sahna ortidan tomosha qilgan bo'lsakda u juda katta mehnat evaziga yahshi o'tdi deb aytolamiz.ish bor joyda kamchilik albatta bo'ladi.ASAL guruhining mittivoylariga umuman gap yo'q.qizimning sahnada raqsga tushayotganini ko'rib hamma charchoq va ayrim ginalar unutildi.hattoki parda ortidan tomosha qilishga ruhsat berishmagan bo'lsada qizshalani raqsi haqiqiy olqishlarga sazovor bo'lganini razdevalkada turib eshitdik.

19 Zoyi   (18-Фев-2011 10:12) [Материал]
а вам не кажется, что Райхон и Шахноз чем-то похожи? У обоих слегка отдуловатое лицо, и форма носа похожа

20 Axmad Amin   (19-Фев-2011 08:22) [Материал]
Rayhon ti super........................................

21 jasur   (19-Фев-2011 10:42) [Материал]
Rayhonga gap bo`lishi ham mumkin emas. Judddda chiroyli .......

22 rustamboy1990   (20-Фев-2011 01:38) [Материал]
Shahzodaga yeta olmaydi

23 sayyora   (21-Фев-2011 00:09) [Материал]
a gde vi vidite Manzuru??? eto ne ona

24 shohida   (21-Фев-2011 12:29) [Материал]
rayhon ham ozicha shakira ,bayonce ga ohshammoqchi bolibdi ku.shakirani she wolf klipioda ham shinaqa qafas ichida aytadi rayhon ham hudi shunday qilib diku.manzura bilan olgan klipini aytnmasa ham boladi.shakira bayonce klipidan raqs tushishlarini aytmasa ham bioladi.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!