02:41 Оёқлари кўкарган, жонини хам таваккал қилган Райхон. Концертдан репортаж. | |
Райхон билан концертдан аввал бўлган репетиция жараёнидаги интервьюдан парча:
Келдим концертга, англадим. Тушундим, ишонмассиз, лекин кўзга ёш хам келди. Ачиндим? Билмасам. Номланиши қайси экан? Репортажга бириктирадиган видеолавхамдан билиб оларсиз, айнан ўша интервьюдан парчани ўша қўшиқ билан монтаж қилдим. Бу менинг шахсий фикрим, яъни мен шундай англадим. Концерт дастурини 14 февраль кунига ташриф буюрдим, унгача эса концерт кунлари Феруза ва Саидалар концертга ташриф буюрган баъзи шоубизнес олами вакилларнинг расмий фикрларини репортаж сифатида йиғиб турган пайтида, менга эса баъзиларининг норасмий билдирган фикрларини албатта умумлаштирган холда ўзимники билан таққослаб ёзмоқчи эдим. Лекин бир тарафдан етар шунча танқид, кейин эса концертдаги ютуқлар камчиликлардан бирмунча юқори бўлгани сабабли уларнинг аксарият норасмий фикрларини унутишга қарор қилдим. Лекин баъзи бирлари билан хисоблашиб, керак бўлса тахлиллашиб ўтамиз. Концертга қайтамиз Етарли бўлди. Тан олиш керак! Лекин энг асосий фишка ва хали анчагина шов-шув бўлиб турадигани бу Райхоннинг "учгани" бўлди. Зиёданинг концертида, Зиёдани "страховка"сиз профессионал гимнаст йигит кўтариб учганида тасанно айтгандим, Райхон эса бир ўзи хеч қандай ёрдам ва "страховка"сиз учди. Яна бир эмас икки маротаба. Бу нафақат офаринга лойиқ балки бошқа қиз хонандаларимиз қайтариши даргумон бўлган сахна бўлса керак. Ўз жонини таваккал қилди. (учганидан видеолавха) Ўйланиб қоламан, шартмикан? Бевафо деб билганим мухлислар ишқилиб сенга содиқ бўлсин дейишдан бошқа чорам йўқ албатта. Яна нималар ёдда қолди? Ёки плюслар -Чироқ, лазер чироқлари уларни мусиқа ритмига хос равишда ишлаши эътиборга молик. -Декорация техникадан иборат бўлиб катта экранлар қўшиқларга хос равишда тасвир, клип ва эффектлар билан безаб турди. Кимгадир машхур хориж юлдузи концертидан кўчирмадек туюлган бўлса-да, экранлардан фойдаланиш деярли барча хонандаларда бор, фарқи ким қандай фойдаланишида! Тан олиш керак Райхоннинг концертида экранлар декорацияни жонли равишда бажара олди. Тўғриси баъзи, йўғэ кўпгина деяверайлик, хонандалар концертида кичикиинагина уй телевизоридек экранни сахна тепасига ўрнатиб дум-думалоқ рамка қўйиб ишлатгандан кўра бир икки ё катта мана шундай декорация тарзида ишлатиш бошқа. Гап жонлантира олишда. -Болакайлар. Оооо! Дети конечно зажгли! Айниқса бошидаги жажжигиналари ва Сурхондарёсига рақсга тушган қизчаларга сахна кўриниши бўйича алохида мукофот берса арзийди. Гап йўқ! Видеолавхада кўрасиз. -Сахнада бешик пайдо бўлиб миллий тарона бошлангач Юлдуз Ибрагимовнанинг "Санамгина" қўшиғи ёдимга тушиб кетди. Ўша йўналишда куйланган тарона "Алла" деб номланган бўлиб, залдаги томошабинларни биронтасини хам бефарқ қолдирмаганига ишонаман. Тўғриси. (Якзон шеъри, Райхон мусиқаси, Зафар Қодиров аранжеровкаси) -Раққос ва раққосалар. Аъло ва профессионал. Райхондан кейинги бир қиз учиииб чердакда қолиб кетганидаги сахна кўринишидаги рақслар машхур "Тодес" гурухини эсга солди. Супер постановка, мусиқа ва чироқлар ритми! Динамика аъло! (видеолавхада томоша қиласиз) -Либослардан сўнгги қораси зўр! Халиги пушти рангдагисини устидаги "мальвина"сифатлари олиб ташлангач дидли либосга айланди. Баъзилар фикрича илк тилларанг либос Лоланинг концертидаги либосга ўхшаганлигини айтса хам, аслида дизайнлари умуман бошқача. -"Билмагандим" таронасида хонанда Дато ижросидаги "Махинджи вар" қўшгиғидан удумни бошлаб берилган қумда клипни чизиб кўрсатиш қўлланилгани. "Билмагандим" ёзувлари ёзила бошлагач концерт учун махсус қилинганлиги маълум бўлди. -"Йўқ" бўлиб "пайдо" бўлиб қолишлар қизиқ қилинган. Айниқса Райхон устига чойшаб ташланиб, очилганида болакай пайдо бўлгани. Фокус сирлари сезилмаган. -Хиндча рақс! Супер! Раққоса қиз жуда чиройлик хиндча хиром этди. Хонанда Нилунинг фикрича айнан мана шу сахнасида у мазза қилиб томоша қилган. -Охирги ижод намуналаридан бирига мультфильм тарзида қилинган клипнинг сахна кўриниши қизиқ. Чердакка чиқиб йўқ бўлган "учар қиз" шу бахона пастга тушиб роль ўйнади. Сахнада мошинани ясашгани хам қизиқ. -Концерт сўнггида қўшиқ бошлангач Райхон томошабинлар ккеладиган эшикдан кириб келиб зални сайр қилиб куйлади. Аччиғимасу сал нордонидан. Бусиз ахир қандай қилиб?)) -Дуэтдошлар менимча шарт эмасди, Рашид Холиқов билан Парижни хадя қилишганида экрандаги тасвирлар, чироқлар ва баъзи сатрлари ўзбек тилида куйлангани ёдимда қолди холос. Рахимхон билан на қўшиқ ва на сахна кўриниши ёдимда қолмади. Узр. Балки янги бўлганигадир. Фақатгина 101 Далматинмиди, ўша фильмни эслатадиган, сўнгги пайтлар ўзига ёқадиган бўлса керак ажралмас костюми таниш бўлганигами ёдимда қолди. Бу фақатгина менинг фикрим эмасди, ўша юқоридаги норасмий фикрлардаги учраган ва менинг фикрим билан мос тушганлардан бири эди холос.)) Жахонгир Позилжонов билан..ну нима хам дердим хар галгидек ўша Акфа тарафларга сайр қилиб келдик. Райхонни концертида эканлигимиздан сал бўлса хам унутишга фақат шу йигит уддасидан чиқди дея оламан. - Жонли ижро. Бўлдими? Ман сезмадим. Балки бунга товуш созлашлари сабабдир, негаки концертда аксарият сўзлар тушунарсиз туюлди, вахоланки мен жойлашган ўрин жуда қулай ва ўртада, колонкалар халал бермайди. Ё Валентин (машхур овоз ёзиш ва аранжеровкачи устаси) Қозоғистонга кетгани билинди, ё Иосис (овоз режиссери) акамлар мехр камроқ берганмилар, тўғриси билмадим. Лекин "Ишонмай" таронасида қўшиқ устидан жонли мусиқа садолари билан бойитилгани аниқ! Жуда қизиқ бўлди Жонли ижро бўлмади ДЕМАЙМАН чунки балки мен сезмагандирман. Балки умуман шу қадар зўр созланганки фонограммадан фарқ қилмаган. -Райхоннинг қўғирчоқ кўриниши фишка деса хам бўлади минус деса хам. Негаки тўғриси қўрқиб кетдим. бадан инсонники, қимирлаяпти юряпти, калла эса йўқ, томоғи устидан сунъий қўғирчоқ каллани орқадан кимдир ушлаб тургани кўриняпти лекин баданни калласи йўқдееее, қидираман кўринмиди, топгунимча мазам қочиб қолай деди тўғриси, кейин нихоооят бошсиз чавандозхоннинг каллалари сунъий томоқ орқасида эканлиги кўриниб "успокоился".))) Бу хам талант, бунинг хам қандайдир плюси бор, лекин мен учун ғалатироқ бўлганига шу рўйхатга қўйдим. Ижодий ўйлангани, шу "маскировка"си омадли чиққани плюс деса бўлади. Бу сахна кўринишида яна 4та қиз Райхоннинг либосларида нима учун чиққанларини тушунмадим. Қиёфадошлар десам тўғриси биронтаси хам умуман ўхшамайди. -"Шаг вперед 3Д" фильмидан илхомланиб тайёрланган сахна кўриниши ва йигитлар либослари қизиқ, лекин ёнарлик либос бир йигитдагина бўлганига етарли эффектни бермаган. Хеч бўлмаса камида уч кишида қилишганида сезиларли бўларди. Шахсий фикр. -Зиёданинг концертидаги бразилиядаги фестиваль либосларидек раққосаларнинг либослари саааалгина бўлса хам ўзгартирилса бўларди. -Погонлар! Етааааар))). Бўлди Джексон вапше нариги дунёда хурсанд, сендан рози Райхон, бўлди етар)). Шунчаки кўпайиб кетди-да. Умуман Джексон етар, тирикларга ўтайлик))) -Концерт ўртасидаги попурри клиплар менимча ортиқча, концерт вақтини чўзган холос. Хулласи ва 4 кунлик умумий хисоботдан: -4 кун биронта жой бўш бўлмади. Аншлаг! -Райхон қолиб Якзон 4 кун 4 хил соч турмагида кимларнидир ва албатта ўзини хурсанд қилиб, кимларнидир ажаблантириб ва хаттоки қўрқитиб хам турди. -3 куни илк "Севавераман" фонограммасида кичик носозлик сезилди, бир "сакраб" қўйди -Божалар гурухи солисти Жахонгир Позилжонов билан дуэт пайтида Райхон йиқилиб тушишига оз қолди. -2 кун Райхонга гул совға қилгани сахна олдига ногирон қиз сахна олдига келганида, Райхон сахнадан пастга сакраб тушди. -3 кун Райхон болалиги чизилган расм совға қилишди. -4 охирги кун яна шу Жахонгир билан дуэтда Райхоннинг ўнг қулоғидаги зираги учииб тушди ва Райхонни қўлида браслет бўлди)) 2-кун Согдиана ўғли Аржун билан концерт бошланишдан аввал тайёргарлик хонасида Райхон билан кўришишди, Райхон Аржунга ўйинчоқ айиқча совға қилди. Концерт бошлангач она бола томошабинлар қаторидан жой олишди. 4-кун...хм, ха майли Сайёд бўлақолсин))) -4 кун Райхоннинг "разрез"лик либосидан чап оёғидаги тиззасига яқин жойида каттагина кўкимтир доғ кўзга тушиб бу татуировка деган фикр туғилди. Ана Райхоннинг баданидаги қизиқ тасвирий санъат намунаси бор экан, қизиқ унда ким ёки нима тасвирланган экан деб қизиқдик. Билдик хам. Репетиция жараёни тасвирланган "гемотома" татуировкаси экан)). Мана фош хам қилдим))) Хуллас хаммаси "Вай-ё!" бўлди. (Сабо(с) авторлик хуқуқлари келтирилди ва бузулмади.) Биласизми, Райхонни инсон сифатида шоубизнес оламида балки бошқача билармиз ёки бошқача қабул қилармиз. Лекин ижодкор сифатида бугунги концертидан унга аълодан озгина паст бўлган бахони бериш хам адолатсиз бўлган бўларди. Ўзбек шоу-бизнесида бундай аъло шоуни хали кўрмаганман. Молодец!
Видеомонтаж ишлари қийинроқ кечаётгани боис (ўзи осон хам эмас) ва бу репортаж чўзилиб кетмаслиги учун видеолавха ва Райхоннинг концерт тугаши билан эксклюзив тарзда фақат бизнинг сайтга берган интервьюси, концертдан сўнгги "ширин стол" ва мини "афтепати"дан репортаж, шунингдек мехмон бўлган машхурларнинг қизиқ фикрлари билан эртага танишасиз! ВИДЕОЛАР! | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 11035 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 28 | ||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |