Эстрадамизнинг Бейонсеси саналмиш Райхондан яна бир "ўзга оламда воқеа бундай бўлган эди" стилидаги динамик ва фантастик клип премьера қилинди. Унинг клипларини томоша қилиб ўзга оламга тушиб қолгандек бўласиз, ажойиб манзаралар, кетидан эса гохо қаеридадир дахшатли лавхалар...момақалдироқ деймизми, ўпирилиб тушишлар, ёнғин, ёмғир войдод ва хоказо.
Асосийси сифатли эффектлар сабаб томоша пайти реалликдан бир муддат бўлсада айириб ўша ўзининг тасаввуридаги оламига олиб кира олади. Мини мусиқий фильмча тартибига риоя қиладиган Райхон хамиша хориж фантастик ё жангари фильмлари даражасида клип тақдим этади. Бундан аввалги клипларидан фарқли бунисида эса Райхон клип боши ва охирида реал хаётда тасвирланиб аслида бу хаммаси тасаввурида кечаётган манзаралар эканини билдиради. Яъни қўшиқни "наушник"да тинглаб туриб нималарни "кўриш" мумкинлик Райхон "версияси"да намойиш қилинади.
Ха Райхон, сенинг хаёлотинг жонланишини тасаввур этсак бир ажиб бўлса, бир дахшат!)
Айтганча, доимгидек унинг рақсларини эътироф этмай илож йўқ, айниқса ёмғир остида!)
Клипни кўрмаганлар бўлса тавсия этаман, урма созлар таъсирида бир Райхонни хаёлотини сайр этингчи:
Ютубда томоша