02:48 Райхон: Имрон Йигиталига, Ислом эса менга ўхшайди! | |
Райхонни шоу-бизнес ичидан бевосита кузатган одам, уни омади чопган ва ёки Худо ёқтирган банда тушунчасидаги одамлар тоифасига кирганлардан деб бемалол айтиши мумкин. Нималарни бошидан ўтказмади...Қандай оғриқларни сезмади... Кимларни йўқотмади...
Шоу-бизнес беаёв... Душманлар рақобат ортидан шунчаки бесабаб ёқтирмаслик, камига гала-гала бўлиб фақат қайсидир бир хонандани мухокама қилиб, устидан кулиш билан умрини ўтказадиган вакиллар бу шафқатсиз шоу оламида етарли.
Рақобатчилари олдида биринчилардан бўлиб хизмат кўрсатган артист унвонига лойиқ топилди. Шахсий хаётини пеш қилганларга ёшгина йигитга турмушга чиқиб, хануз хавас қилинаётган гўзал жуфтликни яратди. Миш-мишлар адоғида соғлиғини хам пеш қилганларга "Ол, ана сенга бандам" деб Худо икки ўғилни ато қилди. Шахсий хаёти бугунги кунга келиб тўкис бахтдан иборат!
Омадлими, бахтлими, Худо суйган банда дейсизми, аслида у бировлар хаёти билан яшамай , ижодан курашди. Хаққоний кураш ижод оламида мана шундай кечмоғи лозим.
Кимларнидир таъсири натижасида Райхонга муқобил равишда душман тутилиб, кўзи парда билан ёпилганлар эса вақт ўтиб унга дўст бўла олди. Камина хам балки шулар қаторидандир) У гала-галалар эса хануз гала-гала бўлиб умрини ўлаксахўр турмуш тарзию, шу тариқа шоу-бизнес оламидаги мавжудлиги билан ўтиб кетмоқда .
Бугунги кунда бахтли она сифатида, шоу-бизнеснинг диққат марказининг нақ алангасида Райхон.
Гап сўзлар тиндими? Йўқ! Тинмайди хам. Нима фарқи бор, асосийси у бахтли! У она!
Эл хизматида бўлаётган Райхон, фарзандларига хам вақт ажратиб, уларни кўчада айлантиришга ва дам олиш боғига хам олиб боришга улгурмоқда.
Икки карра оналик бахтига муяссар бўлган Райхоннинг бугунги кунлари қай тарзда кечмоқда?
Райхон:- Шиддат билан озиш жараёнидаман (жилмайиб), Мothercare (она ва болалар учун турли махсулотлар ишлаб чиқарадиган машхур фирма) рекламаси учун тайёрланаяпман. Шунингдек, "Не бўлар" қўшиғим учун клип суратга олишга хам тайёргарлик кўряпмиз. Унгача эса тингловчиларга кутилмаган попурри тақдим этаман. Республикамиз шахарлари бўйлаб гастроль сафарларини режалаштирганмиз, ўйлайманки, мухлисларим учун бундай жазирама, аммо муборак ойда концертда бўлиш қийинчилик туғдирмаслигига умид қиламан. Келаси йил февраль ойига мўлжалланаётган яккахон концертимга эса дастурни тўлиқ тузиб чиқиб бўлдим. Худо хохласа шу йил сентябрь ойидан тайёргарликни бошлаймиз.
Sayyod: Қачон Райхон ва Йигитали зурриёдларини олам кўради? Райхон:-Хозирча кўрсатмаймиз, Худо хохласа улар бақувват ва соғлом ўсиб олишсин....
Sayyod: Фарзандларингизни хозирданоқ феъли сезиларлими, кимга қайсиниси кўпроқ ўхшаш? Райхон: -Ха, албатта. Ўзингиз биласизку. Бошида иккиси хам Алига (Йигиталини назарда тутади) жудаям ўхшаш эди. Хозир эса Имрон унинг нақ нусхаси. Ислом эса биз тарафга тортган. (жилмаяди) Фурсатдан фойдаланиб, барча табриклаган ва совғалар тақдим этганларга ўз ташаккуримни изхор этмоқчиман. Жудаям таъсирландим ва хаммаси чин дилдан эканлигини бирда сездим. Артистлар, журналистлар ва фанклублар томонидан бу мен учун жудаям кутилмаган ва жудаям кўнглимни кўтарган холат бўлди. Яна бир бора рахмат.
Райхонни тўкис бахтига кўз тегмасин. Ўзбегимни "Қўша қариб, ували-жували бўсин" деганидек тилакларни самимийсини билдирамиз. Унинг ижодидан ва керак бўлса шахсий хаётидан хам қизиқ маълумотларни эса, токи мухлислар талаб қилиб турар экан, албатта кузатиб, ёритиб борамиз. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 21700 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 19 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |