Sayyod: Инстаграмдаги ёзувларингиздан табассум ниқоби ортига яширинган оғриқни сезмоқдамиз. Мухлисларингиз хам буни сезиб ёзишяпти. Райхонга нималар бўляпти?
Райхон:- Бу шахсийроқ масала. Хечқиси йўқ, бунданам ўтаман. Табиатан хаётни севаман ва Парвардигорга хаммаси учун ташакуур билдираман. Ўзимни жудаям бахтиёр деб биламан.
Sayyod: Райхон нималар билан банд?
Райхон:- Фарзандларим учун боғча ва энага излаш билан вақтим ўтиб ақлдан озай дедим. Очиғи депрессияга тушиб қолай дедим. Қанча боғчаларни айланиб чиқдим ўзиям ва нихоят хозир битта ўзимга ёққанини топдим. Аввалига кўп ўйладим балки эрта беряпманми деб, балки 3 ёшгача кутаймикан деб, шунчаки иккиси жуда шўх бўлган ва керак бўлса гапимга хам киришмайди, эплай олмай қоляпман гохо. Ўзаро уришишган, тишлашишган ва хоказо (кулади) шу сабаб хам боғчага беришга қарор қилдим. Бир ўзим ва болалар билан очиғи қийналяпман. Уй , иш ва бошқа кўп нарсалар зиммамда бўлганига бир ўзимга жуда қийин, шу сабаб хам бироз рухан толиқдим. Ижодда эса, янгиликлар бисёр - яқиндагина концертимни монтажини тугатдик. mr. Акром билан хамкорликдаги лойихамиз тез унда тақдим этилади, у билан концертда хамкорлик ёқди ва давомлашни қарор қилдик. Бу анчадан бери узилган Якзон билан муносабатнинг тикланишидаги илк хамкорлик ишимиз хам. "Хабиби" деб номаланган қўшиқ. Аранжировка Зафар Қодировга тегишли. Аввал қўшиқ тақдим этилади ва кейин клип. Хит бўлишига умид қиламан.