17:20 Райхон билан танго! | |
Райхоннинг бу йилги концертида шоуни янада ривожланган ва янада мураккаб фишкалар сони кўплиги билан кўпчиликни хайратга солган бўлса ажабмас. Илк куйланган тарона онасига бағишланган бўлиб, "Мама" деб номланади. Орқа экранда мархум Тамара Шакированинг роллари акс этган лавхалар кетма-кетлиги намойиш қилинди. Япон ва Африка йўналишидаги блоклар хамда I Luminate чироқли рақс шоусининг ўзимизни версиямиз сахнада уддаланди. Албатта ўша даражада мураккаб турда бўлмаса хам, хархолда уддаланди ва ажойиб чиқди. "Қани" қўшиғининг мухлислар тарафидан пародия тури интернет оламида тарқалганди, шу қўшиқ куйланган пайт айнан шу прикол тури катта экранда намойиш бўлди. Цирк де Соле хақида "Бир нафасда” видеофильмида Райхон айтиб ўтганидек, кейинги блокларда дархақиқат у хам амалга оширилди. Катта зонтлардан аввал қайиқ, кейин медузага қиёсланиш, кейин эса зонт сифатида фойдаланиш ва бу хаммаси сахнани орқа фонини мутлақ эгаллаган экрандаги мавзуларга хос видеолавхаю, эффектлар билан бемалол 7Д концерт бўлди деса хам бўлаверади) Яна ўзига хос фишкалардан бири бу экрандан унумли ва кератив тарзда фойдалангани, яъни ундаги визуал жисмлар Райхоннинг рақсларига мос равишда турланиб, Райхонни экранда ўша либосда ўша харакатлари билан "кўпайиб” кетиши, экранга мурожаати билан у ўзгариб, кейинги қўшиққа мос клипни бошланиб кетиши, клипни сахнада раққосалар уйғунлигида "жонланиши” (клипдаги каби раққосалар либослари шу тариқа сахнага ўзгариб чиқиши) бу хаммаси кутилмаган ва бир нафасда томоша қилинадиган кучли динамикага эга шоу бўлди. Ўша кичик деталларигача мураккаблаштирилган ва креатив билан ёндошилганлиги, оддий катта матони бирдан хар бир раққосага парчадан бўлиниб кетишигача намоён бўлади. Менга айниқса танголар блоки жуда манзур келди. Шунчаки сохта хатти-харакат эмас, рақсдаги эхтиросли ёндошув сезилади. Йигитали билан тангонинг мураккаб
элементларини бажариши, кейин эса сюжет тарзида худди Йигитали уни ташлаб бошқасига кетади ва бу танго аста-секинлик билан "Кундошлар
тангоси” ёхуд "Кундошлар баттли”га уланиб кетилган сахна кўриниши , хамда унга
мос "Меники” қўшиғи билан тақдим этилиши хам сценарийнинг ғояси пухта ўйланган
ва фантазиядан унумли фойдаланганлик далолати бўлса керак.
Япон мотиви блокдаги ниндзялар кураш элементлари хам аъло даражада. Яна бир янгиликлардан бири бу сахнанинг икки ёнига махсус полга бир текисда ўрнатилган батут ва ундаги раққослар сакраш элементларида фойдаланиши. Ва албатта учишлар... Райхон қизил матода бу сафарги учиш элементлари янада ривожланган, янада мураккаб ва янада хатарли! Уч маротаба парвоз этган Райхон аввалига бир ўзи мисли капалакдек, кейин эса раққос билан мураккаб элементда уни белига ётганча учиши хамда Райхонни хеч қандай химоя ёрдамисиз бир қўлда қучоқланган холда учиши, бу хаммаси зални бир маромида кучли хайқириқли олқишларига сабаб бўлди. Учишлар
кўпайиб, рақсларда
орқа фонда раққослар хам учиб сахна кўринишига яхшигина эффект
бериб турди. Танголар муаллақ хавода хам амалга оширилди. Райхон
сахнадан туриб хиёнатга рўбарў бўлгани ва дўстинг қувончли кунингга хам хиёнати
тушунчасини хечкимга раво кўрмаслиги
маъносидаги гапларидан кейин "Дўст” қўшиғини миллий йўналишда куйлади. Дастур давомида Райхон 9 қўшиқни жонли равишда куйлади. Бошида "Мама", "Юрагимдасан" ва яна бошқалар, шунингдек охирида "Қани” хам. Шу қўшиқни у залдагилар билан, фанклуби аъзолари ва актриса Шахзода Мухаммедова билан хам куйлади. Дастурнинг чироқлар эффекти ва экрандаги махсус лавхалари аъло даражада тайёрланганлигини эътироф этмай бўлмайди. У лавхалардан айниқса
урушга қарши ижтимоий ролик , муносабатлар, қадр ва бир қиёфани тенг ярми соғлигию ярми
касаллигидаги холатлари, таққослашлар ва шукр қилишга ундайдиган видео кетма-кетлик кўпчиликнинг анча вақт ёдидан
кўтарилмаса керак. Жудаям креатив тарзда тайёрланган омадли лавхалар. Бундан аввалги ФОТОНИГОХ репортажида Райхоннинг сахна ортидаги йиғлаган сурати қўйилганди. Райхон:- Гап шундаки, декорациялар билан баъзи муаммолар юзага келди. Кўп ўйлаган ғояларимиз ишламай қолди. Дастур давомида ўзимизни йўқотмай, кўп нарсани ўзгартириб бораверишга тўғри келди. Тасаввур қилинг, бу хаммаси концертга бир соат қолганидан бошланди. Хамма асабда...хуллас дастур тугагач, йиғлаб юбордим... Хали бу баъзи ғоялар ишламаганидаги дастур бўлса унда билмадим)) Хечким хеч нарсани сезмади менимча. Фақатгина кампирларни Райхонни қўшиғини доира садосида куйлаганликлари тўғриси "емади", қанақадир қовушмади ва айнан ўша сахна кўриниши чўзилиброқ кетгандек. Бошқа тарафдан Райхоннинг кейинги образини кўриб, тайёрланиш учун шунча вақт керак бўлганини тушундим . Дастур тепа балкондан томошабинлар устига шарлар туширилиши билан якунланди. Райхоннинг аввалги концерт дастурларида фанклублар қатнашиши бу сафаргидек расмий тарзда кузатилмаганди лекин, сўнгги пайтлар фанклублар концертда иштироки урфга киргани боис, Райхонни концертида хам худди Шахзода, Шахноз, Шохруххон ва Лола фанклублари каби кумирининг сурати туширилган футболка ва турли шу каби ўзига диққат тортувчи нарсалар билан иштирок этишгани янгилик бўлмаса керак. Концертдан кейин эса улар орқа тарафда Райхонни қўллаб-қувватлаб кутиб туришди. Хуллас биринчи кун концерти тугади. Умумий бахо 5+! Супер. Тан олиш керак, Ўзбек шоу-бизнесида концерт- шоу тушунчаси аъло даражада фақат Райхонни концертида мукаммал ва мураккаб равишда намоёнланса керак. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 14421 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |