Шунингдек, залга Абдулла Қурбонов рафиқаси ва қизи билан залга кириб келиб, уларни жойлаштириб чиқиб кетди. Тўй хизматларига ошиққан бўлса не ажаб, лекин ўз оиласига жойлаштириб кетишгача вақт ажратгани хурматга сазовор.
Хуллас...
Концерт кунларининг бирида, томошабинлар залидан кимдир сахнага "зажигалка" отганида у зарб билан сахнага урилиб портлаганини Райхон инстаграммда маълум қилганди. Шукр, хеч қандай салбий оқибатлар келтириб чиқармади.
Ёдингизда бўлса, илк кунида Райхон баъзи ғоялар амалга ошмагани хақида қайғурганди, концертнинг кейинги кунлари хаммаси ўз жойига тушган кўринади, сабаби яна бир қўшиқда бир қиз тепага учиб кетади ва қайтиб тушганида оёғидан тепага илиниб қўллари билан Райхонни кўтариб учади, жуда хатарли трюк, зеро қўллар сирғаниб кетса тамом... Аввалгиларида матога ўралгани ва ёки кучли атлет эркакнинг кучига ишонилган бўлса бу ерда нимжонгина қизалоқ Райхонни кўтариши...ва яна оёғи илинган холатда...томоша қилиб туришнинг ўзидаёқ оёқда инфарктни ўтказиб юбориш хеч гап эмас)))))
Бу трюк хам видеода мухрланган
Концертнинг сўнгги куни хам тугади ва Райхоннинг бу сафарги кўз ёшлари севинчдан бўлди.
Видеода сахна ортидаги илк куни сахнага чиқишдан аввалги маросим ва сўнгги куннинг сахна ортидаги қизиқ холатлари, Райхон ва Йигиталининг бир-бирига илиқ қўллаб қувватлаши ва хоказолар бор. Айниқса концертдаги энг қизиқ холатларнинг барчаси видеода намоёнланади.