03:32 Сохта "Рахимхон" Райхон бўлди. ВИДЕО | |
19 февраль Райхоннинг 4 кунлик концертининг илк куни. Таниқли мехмонлар Муниса Ризаева ва Шахноз. Шахноз билан ман келдим)))
Зал тўла, аншлаг! Концерт бошланиши билан бир қиз маскада сахна олдида пайдо бўлди, хамма Райхон деб ўйлади, ўша сочлар, ўша қомат ва Райхоннинг либосида. Фақат ниқобда. Парда очилиб, оқ матода 10 йиллик концертларидан лавхалар йиғиндиси (интро). У мато бирдан тушиб орқасида сахна узра оқ халинчакда Райхон оппоқ либосда. Саломлашгач, бу кун унинг онаси концертида йўқлиги, сабаби соғлиғи оғирлашгани ва мухлислар қўллаб-қувватлашига мухтожлигини йиғламсираб айтди. "Бугун сени соғиндим" қўшиғидан нақоротни "Бугун сизни соғиндим, хамма қўшиқларим фақат сизлар учун" дея акапеллада жонли куйлади. Илк фишкалардан бири, араб урма созларини йигитлар сахнада Райхонни ўраб ўтиришди, Райхон ўртада урма созда мусиқа чалиб, йигитлар унга жўр бўлди. Прикол. Кейин эса уларнинг мусиқасига арабча рақс тушиб берди. Менимча мана шуниси ортиқча бўлди, шахсий фикр, сабаби, энг қийин харакатларидан ташкил топган бу рақс турини маромига етказа олмай рақсга тушмасангиз бўлмайди. Ё хунук кўринади ё кулгулик. Лекин Райхон харакат қилди. "Мен бу мен" саундтрекини жонли мусиқа жўрлигида жонли ижрода куйлади. Молодец. Райхон шоуларининг асосий фишкаларидан бўлган фокуслар бошланди. Райхон Акбар Атамухамедовга айланиб қолди. Янги дуэт намойиши бошланди. Тепадан бир йигит қанотларини ёзиб тушиб Райхонни қучоқлади, у қучоқларини яна ёзиб тепага учганида Райхондан асар хам йўқ эди. Миллий блок бошланганида, аввал раққоса қизлар танаффус вақтини рақслар билан тўлдиришди, кейин Райхоннинг ўша таниш миллий попуррисига сахналаштирилган воқеалар кетма кетлиги бошланди. Аввалига ошиқ раққос йигитлар охирида Сардор Рахимхон чиқиб "Абадий" дуэти куйланди ва Райхонга чўнтагидан гул олиб совға қилди. Воқеа ривожи Райхоннинг миллий қўшиғи жўрлигида Сардор Рахимхон билан тўй кўриниши билан давомланди. Кейин эса Рахимхон Райхон билан уришгандек бўлиб, илк берган гулини майдалаб унга сочиб кетиб қолади. Ну, типа бола бўлмади, байбадос Рая)). Ерга даст йиқилган Райхон "Алла" қўшиғини куйлайди. Кейинги куйланган қўшиққа эмасу кўпроқ сахна кўринишига эътирозим бор. Фарзанд кўриш учун дарахтга латта боғлаш сахнасини кўрсатишди. Райхонни бунда албатта айби йўқ, у бундай иримларни тушунмаса хам керак, шунчаки ташкилотчиларнинг сценарийси асосида ўтган бу сахна кўриниши иримни тарғиб этади. Жудаям ортиқча сахна кўриниши тўғриси. Шундан кейин чемоданини судраб келган Рахимхон, Райхон билан ярашади, (ну типа, латта боғлаб, иккиқат бўлди энди ярашамиз) хуллас, буни ман шундай тушундим шахсан, тағин билмадим). Иккиси янги дуэтни тақдим қилишди. Воқеалар ривожи сахналаштирилган театр кўринишида бу тариқа уланиши яхши ғоя! Кейинги аъло фишкалардан бири, катта экранда Райхон ижросида яхшилик, ёмонлик ва мухаббат тимсоллари хақидаги махсус видеоролик. Овозсиз мусиқа садоларига монтаж қилиниб, сўзлар титр тарзида ёзилган. Кейин Озодбек Назарбеков билан дуэт. дуэтдан сўнг бир-бирларига таъзим этиб хайрлашишгач, Райхон мархум Толиб Кулиевнинг "Буюрмади бахт" қўшиғини куйлаб, халинчакка тепага чиқиб, тугашида "Севги нима ўзи бу?"(адашмасам) деб ўзини...ташлаб юборди. Йўқ Райхон))) Кутилмаган элемент. Лазер шоудан қисқа лавхалар Томошабинлар залининг чап ва ўнг тарафларида икки раққоса қиз мюзикл йўналишида рақс элементларини тақдим этишди. Сахнага чиққач Райхон "Орзуингга ишон" қўшиғини мюзикл деймизми, блюзми хуллас шу йўналишда қайта ремикс куйланган тарзида ижро қилиб, сахна кўринишини тақдим этишди. Худди шу йўналишда қайта ремикс тарзда ижро қилинган "Табассум қил" қўшиғига шу стильда рақс элементлари билан бойитилган сахна кўриниши тақдим қилинди. Янги қўшиққа сахна кўриниши: У. Рахматуллаев билан дуэт: Мухлислар "Жди меня" кўрсатувидек додлаб қучоқлашадией...)) Русча қўшиққа гимнастик элементлар билан сахна кўриниши. Кутилмаганда сахнанинг икки ён тарафидан рангли (росмана) фавворалар пайдо бўлиши хайрантлантирди. Бу Райхон шоусининг яна бир энг қизиқ фишкаларидан бири бўлди. Жахонгир Позилжонов ва Алишер Узоқовлар билан трио: Райхоннинг ўзи кутмаган хам фишкаси кейин бошланди! Сунбула қўшиғини куйлаётганида шундоққина (тасидифни қаранг) ёнимизда ўтирган собиқ Рахимхон (ёдингизда бўлса Сардор Рахимхон қўшиқларига тўйларда оғзини қимирлатадиган йигит хақида ёзиб, видеони тақдим этгандик) ўрнидан туриб Райхонни қилиқлари билан оғзини қимирлатиб Райхон бўла бошлади. Орада рақс учун мусиқа кетганида сахнада Райхон рақсга тушса, залда туриб у йигит Райхон билан рақсда "ташаш"ди. (эксклюзив видео бизда!) Кейин "Юрак уради"га хам чидаб туролмай чаманда гул бўлиб, чунонам хиром қилдики, Райхонни ўзиям хижолату мулзамликда ип эшолмай қолди ўзиям. Бир сочилдииии бир чочилди.. Хаммаёқ заколка тугул ободокларга тўлди. Ер билан битта бўлган сочларданку Райхоннинг барча раққосаларига бемалол нақ иктадан парик ясаб берса бўларди. Зал додлади))) Ман уни ишваланишига мазаси қочди деб рахмларим кеп-кетти, йиғлавори дедим...кўнглим бўшде)) Мабодо (Худо кўрсатмасину) шу йигит расман хонанда бўлса... Моисеев ўзини шартта отворса керак. Хуллас, сохта "Рахимхон" "Райхон" бўлди ва хаммаёқ пайхон бўлди))) "Нега-нега энди" қўшиғига сахна кўринишида, Райхонни рақсларини кузата туриб, қўшиқда бирдан "Ромео ва Джульетта" мусиқаси бошланиб, сахна тагидан сахнага қўлида гул кўтарган Алишер Узоқов пайдо бўлиб Райхонга тақдим этади. Концертдаги сахна олдида залга туширилган кучли чироқларни айтмаса шоу аъло даражада ўтди. Афсуски сахнадаги қизиқ холатларни айнан шу чироқлар кўзни қамаштириб оғритгани учун кузатиш мушкул кечди. Умуман олганда бу йилги Райхон шоу хам менга ёқди. Эксклюзив видео : Видеони сифатли турини тасиксдан кўчирмоқ 300мб Видеони мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 57мб Ютуб сахифасида томоша қилмоқ Sayyod | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 16553 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 64 | 1 2 » | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |