Радиолар, Наво канали ва янги концертлар хақида машхурлар фикри Suhbat | Intervyu | Reportaj
Радиолар, Наво канали ва янги концертлар хақида машхурлар фикри

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

1. Куз сиз учун бу...

2. Кузги янги концертлар мавсумида сизга энг қизиқ ва  кутилаётган концерт дастури кимники?

3.Қайси радиони эшитасиз?

4."Наво" телеканалини кўрасизми? Нимаси ёқадию, нимаси йўқ?

5.Кимни янги қўшиғини соғингансиз?

 

 Актриса Асал Шодиева:

1. Куз бу - ғамгинлик.

2. Муниса Ризаеванинг концерти

3. 102.0 Ҳамрох ва 101.5 Гранд радиосини тинглайман.

4. Наво каналини кўраман, жуда кўп нотаниш ва таниқли бўлмаган артистларни тинглашга тўғри келмоқда

5. Мен доимо Севара Назархондан янги қўшиқларни кутиб қоламан.

 

“Миллион” жамоаси лидери журналист Даврон Кабулов:

  1. Сокинлик, хотиржамлик. Кўл бўйида  соатлаб  ёлғиз эрта хақида хаёл суриш,кечаги кунни тахлил қилиш лаззати. Моддий кўз билан қараганда –санъаткорлар учун қизғин  мавсум;) Югуриб-еладиган ва шунга яраша йиғим-терим  қиладиган пайт.) Кўчалар тўлади. Янги ўқув йили  бошланиши айнан сентябрьга тўғри келиши хам фасл учун алохида “фишка”)
  2. Муниса Ризаеваники. Хали  концерт бермагани учунми, ўзим учун нимадир ноу-хау кашф қиламан деган умид йўқ эмас.  У.Рахматуллаевдан оилавий дам оладиган концерт кутяпман.
  3. “Ўзбегим таронаси”. Яна “Чой устида” дастури учун “Ориат-Доно”ни.
  4. Кўрмайман.
  5. Севара Назархон, Жахонгир Отажонов, Т.Содиқов, Отабек Мухаммадзохид...

 

 Беном гурухидан Сарвар:

  1. Куз мен учун ностальгик фасл, илхомлар бошқача келадиган хамда хазонларга қараб умримни сархисобини армонлару орзуларим хақида эслатадиган фасл.
  2. Энг қизиқ ва кутилаётган концертни билмадим, чунки ўзимиз хозир концертга тайёрланаяпмиз.
  3. 101 фм хардоим
  4. Наво каналига гохида вақтим бўлганида  кўзим тушиб қолади.  Чунки умуман тв кўришга вақтимиз йўқ.  Радиони эса машинада юрганимизда эшитамиз.
  5. Дадо ва Сахар гурухлари қўшиқларини

Беном гурухидан Комил:

  1. Ижод мавсуми.
  2. Бу йил ўзимиз учун интиқлик билан кутилаётган концерт бу ўзимизни концерт.
  3. Ўзбегим таронаси, Гранд, Водий садоси, Навруз.
  4. Тўғрисини айтсам, кўрмайман, табиийки ижод билан бандмиз, телевизор кўргани вақт йўқ.
  5. Энрике Иглесиасни

 

Хонанда Шохруххон:

  1. Кузда ижод бошланади, романтика бошланади. Одам кўп нарсаларни ўйлийди, янаям чуқурроқ ўйчан бўлади.
  2. Муниса Ризаева, у умуман ўзиям ман учун хардоим қизиқ!
  3. Хечқайси радиога бефарқ эмасман, иложи борича хаммасини кузатаман, ва бу менга завқ беради, янаям ижод қилишга туртки беради.
  4. Хар бир соха, хар бир сайт, хар бир санъаткорнинг йўналиши бор ва ўз йўналиши бўйича ишлаш принциплари бор. Наво  канали  ўзини йўналишида жудаям яхши, ўзини формати доирасида аъло!!!
  5. Соғиниш... Йўқ нарсани соғинмийдику.... Кутишим мумкин олдинги ижодларни, олдинги ашулаларни, 10 йил олдинги ижодларни  15,20 йил олдинги қўшиқларни хар бир чиққан  ашуладан завқ олардик, хозиргача эшитиб қолсак маза қиворамизку. Айнан кимнидирмас, умуман ўша пайтни жуда соғинди одам.

 

Актриса Шахзода Мухамедова:

1. Куз бу – хазон резги

2. Муниса Ризаеванинг концерти

3. Замин фм ва ўзбегим таронаси

4. Наво каналини кўрмайман

5. Сетора гурухини биринчи таркибидан янги қўшиқларини соғиндим.

 

Радиобошловчи Ширин Ғофурова (Водий садоси радиоси):

1.Куз энг севимли фаслим, чунки 6-сентябр куни туғилганман, кузги об хавони, ёмғирни яхши кўраман, хаттоки кузги хазонрезгиниям!
Кузда табиатга караб хаел сурсам, антиқа фикрлар, афоризмлар туғилади! Шунингчун куздан умидим катта!
2.Биринчи навбатда Мунисаники! Илк концерти, хақиқий   ёнаетган ижод эгаси,  ундан ташқари хаетда бир биримизни яхши таниймиз,  шундай экан бу концертга албатта боришга харакат қиламан!
Яна Улуғбекни концертига борамиз насиб этса, фарзандларим яхши кўришади. Жахонгир Отажоновни концертига хам борардим, инсон сифатида мураккаб шахс лекин санъати жуда ёқади!!!
Лекин очиғи концертларга боришни умуман ёқтирмайман, қўшиқларни ичида ишлаганим,  доим ишда қўшиқ эшитганим учунми, шовқин сурон, баланд мусиқа ёқмайди! Авваллари фақат  йилда бир марта Райхонни концертига борардим холос, олган таасуротим бир йилга етарди .
3. Радио эшитаман "Водий Садосини". Очиғи,  уйда радио эшитмайман деярли, иккита кичкина болачаларимни тўполони етади! Таксиларда баъзида эшитиб қолишим мумкин! 
4. "Наво"каналини биринчи кунларида кўраетгандим, хозир умаман кўрмайман, очиғи  қўйилаётган баъзи клипларни савияси, қўшиқлар ғашимга тегади,  ўша хонанда қўшиқ  куйлаетнанидан мен хижолат бўламан, бошқа иш  қилмайдими шунча пул кетказиб промо қилгунча дейман .
Кейин баъзи концертларни такрор такрор куйилиши эриш туюлади. Мусиқий канал концепциясини яхши тушунадиган, мусиқий диди баланд одамларни рахбарликка қўйиш керакмиди....
5.Кимни янги кушиғини? Кимни сахнага  қайтишини соғингансиз десак бўлармикан?
Эээх канийди твларда Феруза Жуманиёзова, Юлдуз Усмонова, Озодалардек кучли санъат ва кучли шахсларни ижодарини кузата олсак.....Шуларни қўшиқларини соғиндим....Мустақиллик шодиёналарида роса кутдим, қанийди мен айтган қўшиқчилар хам чиқсаю хамма ўрнидан туриб кетса хайратдан деб....лекин хайратда биз бўлдик, эски қўшиклар янграганидан!

 

Хонанда Шохжахон Жўраев:

1. Куз бу мен учун ижодимда янгиликлар, куч ва ғайрат, ишга шижоат ва илхом фаслидур. Кўпчилик кузни ёмон кўради. Хорғинлик ва ланжлик фасли дейди, лекин менга аксинча. Мен куз фаслидан илхом ва куч оламан.

 2. Концертлар билан ишим йўқ.

3. Радиони умуман ёқтирмайман.

4. ТВ кўрмайман, Наво деган канални энди эшитдим.

 5. Элвис Пресли

 

“Даракчи” газетасининг эстрада бўлими мухаррири Садоқат Аллаберганова:

-1. Куз бу-энг севимли фаслим! Асабларим тин олиб, табиат  бичган  сариқ либосдан бахра олиш, илхом манбаи. Ва албатта университетдаги  ўқишим ва ишни  тарози палласида  тенг ушлай олиш машаққати.

2. Концертлар мавсумида Достон Убайдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев ва ўзбек томошабини учун кутилмаган янгиликлар тақдим этиши  режалаштирилган Петросян, Сергей Лазаревнинг концерт дастури қандай ўтишига қизиқяпман.

Ўрни келганда айтиш жоиз, Украина халқ артисти София Ротарунинг концертидан катта таассурот ололмадим.

3. Айнан битта радио мухлиси эмасман . Рости, радио эшитишга вақтим  йўқ.  Умуман олганда хамма радионинг  ўз ўрни ва тингловчилари  бор.

4. ”Наво” каналини фақат қайси хонанда янги ижод махсулини тақдим этганидан бохабар бўлиш учун кўраман , холос.  Ростини айтганда, ТВ кўриб , радио эшитгандан кўра китоб ўқишни афзал кўраман.

5. Айнан битта хонанданинг мухлиси эмасман. “Юк”и бор қўшиқ бўлса бас! Лекин устоз санъаткорлар хақида гап кетганида Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Кумуш Раззоқовадан янги ижод махсулларини кутиб қоламан.

 

Хонанда Озода Саидзода (Нурсаидова):

  1. Куз бу менинг энг севимли фаслим.
  2. Муниса
  3. Водий садоси. Заминни хам эшитардим, афсус хозир йўқ.
  4. Тўғриси бир маротаба кўрдим чет-эл эстрадасини қўйгани ёқди, лекин канал ўзини устида ишлаши керак.
  5. Шерали Жўраевники.

 

Актер Адиз Ражабов:

1.Кузни болалигимдан яхши кўраман. Куз мен учун Бухородаги  эски уйимизнинг томидан, тарновларидан оқаётган ёмғир. Мактабни бошланишини интиқиб кутиш. Зах хаво. Мактабим ховлисидаги эски тут дарахтининг сарғайган барглари. Айнан куз ойида  мен Тошкентда ўқишни бошлаганман.

2.Муниса Ризаевадан менимча чиройли концерт кутсак керак. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар шунақа фикр уйғотмоқда.

3. 101 фм Ўзбегим, 104.4 классик фм

4. Наво каналини имкон бўлганида кўраман. Жахон классикаси симфоник концертлари, 70-80 йилар Жахон Эстрада юлдузларининг концертларини кўрсатилаётгани ёқади. Фақатгина клипларни намойиш этмасдан қизиқарли кўрсатувлар бўлсаям яхши бўларди..

5.Рашид Холиқовдан янги сокин лирик қўшиқ кутиб қоламан.

 

Шоира, бастакор ва хонанда Шахноз:

1.Куз мени энг яхши кўрган фаслим.  Ёмғир, ер иси, бироз муздек бўлган тонгги намлик,

  майин ва енгил  об-хаво. Зах, салқин ва тоза хаво.  Атрофда табиатнинг табиий ранглар жилосидаги гўзаллик.  Кулранг ва ёмғирли осмон. Бу хаммаси менбоп. Илхом янгиланиши ва қаердадир қандайдир узоқ маъюслик... Қоронғу эмас, нурли маъюслик.

2. Хозирги концерт беришга тайёргарчилик кўряптган  хамкасбларимга омад тилайман.  Хар бир ижрочи, хонанда учун бу жуда мухим кун. Ўзим концерт  қилганимдан кейин уни қанчалик қийинлигини билдим.  Концерт бераётган хар бир  хонанда  ўз яккахон концертида  нима қилиш кераклигини билиб концерт  беришга ахд  қилишган деб ўйлайман. Хар бир  хонандалардан кутвоман лекин.  Кутилмаган сюрпризлар бўлар балки кутилмаган хонандалардан, кутган хонандамдан, ман кутган натижа бўлмаслиги мумкин. Тилагим омад, юзлиги  эл-юрт олдида ёруғ бўлсин!

3. Хар бир радиони кўпроқ  “Плей-лист”ига қараб  эшитаман.

4.  Наво каналида Жахон Эстрада  юлдузлари концерти , унутилмас  оханглар ёқди.  Наво каналига профессионал мусиқий  рахбар  ва мусиқий кўрсатувлар етишмайди. Гапирса гап кўп, қани энди имкон беришса ;)

5. Ялла гурухидан янги ашула кутиб қоламан. 

 

Хонанда Муниса Ризаева:

  1. Куз бу мени туғулган куним. 21-октябрь), умуман мен учун зўр фасл.
  2. Зиёданики. Уни ижодини жудаям яхши кўраман ва хурмат қиламан.
  3. Ўзбегим Таронаси
  4. Умуман кўрмайман чунки вақтимиз йўқ.
  5. Зафар ака деган инсонни қўшиқларини. Шунақа хонанда бўларди,  ижодларини жудаям севардим, кузатардим.  Йўқ бўлиб кетдилар, улардан янги қўшиқлар кутмоқдаман.

 

Хонанда Райхон:

  1. ​Менинг таваллуд айёмим... Шоирлар ва айланиб тушаётган барглар даври.
  2. Барчага катта илиқлик билан муносабат билдираман, бажонудил хамманинг концертига тушган бўлардим.
  3. Сўнгги янгиликлардан бохабар бўлишга харакат қиламан, шунинг учун хамма радиостанцияларни тинглайман. Машинамда хамма тўлқинларни созлаб, каналдан каналга ўтиб тинглайвераман.
  4. Жуда кам кўраман, Тв учун умуман вақтим йўқ.
  5. Майкл Джексон қўшиқларини

 

Хонанда Лола:

  1. Кузни жудаям яхши кўраман, шу фаслда туғилганим учундир уни доим жудаям  кутаман. Хозир эса бу фасл мен учун ўқув мавсуми бошланадиган давр,  бу йил мени қизим биринчи синфга чиқди.
  2. Концертлар кўп, кимнидир алохида ажратган бўлмасдим,  хаммага илхом ва омад тилайман.
  3. Хамма радиони оз-оздан тинглайман, қаерда яхши мусиқа бўлса шунисига қўяман.
  4. Вақтим бўлмагани сабаблигина Наво телеканалини кўрмайман. Сўнгги пайтлар умуман телевизор кўрмаяпман. Фақат фильмлар томоша қиляпман холос.
  5. "Шахзод" гурухи солисти Рашид Холиқов  янги қўшиқларини соғиндим.

 

Хонанда Жасур Ғойипов:

  1. Куз фаслини жудаям севмайман, чунки  эски хотираларимни эслатади менга.
  2. Муниса Ризаеванинг концерти яхши ўтади деган умиддаман, чунки  харакатига қараганда тайёргарлик зўр,  умуман олганда овози хам, истеъдоди хам зўр.
  3. Аввалдан “Ўзбегим Таронаси” радиосини кўпроқ эшитаман.
  4. Наво каналини кам кўраман, чунки хаваскорлар кўпайиб кетди. Умуман олганда  бугунги кунда эстрадамизда санъаткорларни кам учратамиз.
  5. Юлдуз Усмоновани дардли қўшиқларини соғиндим.

 

“Уммон” гурухидан Зохид Рискиев:

1. Куз - ижод учун зўр фасл. Лекин шу билан бирга зерикарлироқ.

2. Муниса Ризаеванинг концерти бўлса керак.

3. Радиолардан Грандни тинглайман. Яна бошқа радиоларни хам тинглаб тураманку, лекин асосан Гранд радиосини тинглайман.

4. Наво каналини кўриб тураман. Концертларни ёки клипларни кўраман. Ёқади бу канал.

5. Тўғрисини айтадиган бўлсам, (ўйланиб)  Сетора гурухи биринчи таркибидаги қизларининг қўшиқларини аввалдан яхши кўриб тинглардим. Уларнинг ижодига жуда қизиққанман. Хозир хам улардан қўшиқ кутган бўлардим. Жахонгир.уз қўшиқларини хам эшитардим. Жахон эстрадасидан эса Backstreet boys гурухи қўшиқларини яхши кўрардим. Шуларнинг қўшиқларини соғиндим.

“Уммон” гурухидан Шохрух Исамухамедов:

  1. Мен учун энг гўзал фасл, хазонлар, ёмғирлар ва айрилиқ...
  2. Муниса Ризаева
  3. Гранд радиоси
  4. Кўриб тураман, янгиликлар йўқ, ёқадиган тарафи мусиқий канал эканлиги ва бўлди. Номи фақат.
  5. Ал-Вакил

“Уммон” гурухидан Жасур Рапиков:

  1. Ёмғирли хотиралар фасли.
  2. 101.5 фм Гранд радиоси
  3. Муниса Ризаева
  4. Кўрмайман, ёқадиган ва ёқмайдиган тарафлари йўқ.
  5. Backstreet boys

 

Хонанда Каниза:

  1. Мустақиллик кунимиз, пахта ва мева бойлигимиз.
  2. Юлдуз Усмонова
  3. Ўзбегим, Гранд, Навруз, Хамрох ва  Водий Садоси.
  4. Ха кўраман ўзимми клипимни. “Ёшлар куйлаганда” ёқади.
  5. “Девоналармиз” Юлдуз Усмонованики ёқади.

 

Озод журналист Ёдгорбек Юксал :
1. Куз бу – соғинч! Гўё армон фасли. Хазонрез бошланганида гўё дарахтларни ўз баргларидан айрилишаётгани, севгилисидан айрилаётган ошиққа  ўхшайди...Махзун..Маъюс...Аммо табиатни олтин рангга киргани пайти ёқимли...Кўз  қувнайди...
2. Концертлар мавсумида орзиқиб кутаётганим Сергей Лазерев, Валерий Меладзе ва Мунис Ризаевани концертлари...  Хорижликлар ўз йўлига аммо, Мунисадан энерджайзер дастур кутяпман. Мухлислари хам ўзи каби темпераментга эга бўлишса, у билан сакраб, ўйнаб дастурни қизитишса Хосила Рахимовани концерти каби «бомба» бўлади...Хосила фольк билан “Истиқлол”ни  «портлатган» булса, Муниса  «қоришма»си билан шундай  қила олади....Агар уни илк концерти эканини инобатга олсак, жонли тақдим этаётгани мардлик.
3. Хеч қайси радиони мухлиси эмасман. Тасодифан тинглаб қолсам энсам «қотади»...  Дастурлари  суст. Бошловчилар орасида бадиий нутқ  нималигини билмайдигани кўп. Бу хам майлига, оддий жумла туза олмайдигани кўп. Айниқса Дилмурод  Ғуломов « эса» деган сўзни минг марта қайтариши,  бошлаган жумласи охирига бориб қаёқларгадир «ўтлаб» кетиши радио бошловчи учун шармандалик! Аввал Ферузабонуни (Водий садоси) дастури ва ширали овози ёқарди...Хозир анчадан бери эшитмаяпман.
4. Бу савол билан баттар тилимни «қитиқламанг» илтимос. ))) Бу каналда кўрадиган нима бор ўзи?.. Ахён–ахёнда клипларни кўриб қолмасам бошқа пайт кўрмайман. Тайни–туйни, тутириғи йўқ каналга ўхшатаман. Хатто бу канални бирор газетада дастур кетма–кетлигини (программаси) хам учратмадим. Режасиз ишлашади шекилли...Ўнг келган нарсани хохлаган пайт қўйвораверадимикин дип  ўйлайман...Хуллас, ўзбек телеканалларини тахлил қилиш учун кўп сахифа керак менга...Қисқа  қилақолай...
5. Миллий байрамларимиз «Мустақиллик» ва «Навруз»да чиқувчи хамма хонандани хар байрамда янги қўшиқларини байрам дастурига режиссёрлар «киритишларини» истардим, тўғрироғи бутун Республика истаса керак... Бир неча йилдан бери айрим хонандаларни бир хил қўшиғи такрорланаверганидан ёд олиб юбордик..Чиқиши билан  қайси ашулани айтишини биламиз...Баъзи хонандани кўпгина қўшиғи попурри сифатида қўйилса, баъзисини бир куплет ашуласинигина қўйишади... Мантиқсиз ахвол.  Бир хиллик зериктириб юборди. Хорижликлар хам ёд олиб юборишдиёв ёки хонандаларимизни ижод қилмасга чиқариб бўлишди...Менимча албатта! Шахсий фикрим!

 

Хонанда Манзура:

  1. Куз-шаббодааа
  2. У.Рахматуллаевникини
  3. “Гранд”, “Ўзбегим Таронаси”
  4. Инструментал концертлар ва чет эл концертлари жуда ёқади.  Опера, Бочелли ва бошқаларники айниқса Джорж Майкл концертини кўрсатишгани зўр бўлди.
  5. Юлдуз опани соғинганман

 

Хонанда(ча) Билолхўжа Орипов:

  1. Мустақиллик байрамимиз ва туғулган куним
  2.  Зиёдапам концертлари
  3. Радио эшитмиман
  4. Чет-эл пианино , оркестрли ва опера концерт дастурлари ёқади
  5. “Уммон”дан янги қўшиқ соғиндим.

 

Хонанда Жасур Умиров:

1. Хамма фаслни ўз ўрни бор мен учун. Лекин куз менга жуда унчалик хам ёқмайди.

2. Менинг фикримча, Тамила ва Амира Алибекованинг концерти зўр бўлади.

3. Радио танламайман. Қайси бирида яхши қўшиқ эшитиб қолсам, тинглаб кетавераман.

4. Наво канали кундан кунга ўз рейтингига эга бўлмоқда. Бўш вақтимда фақат Наво каналини кўраман. 

5...

 

Хонанда Сардор Рахимхон:

1. Куз мен учун илхом фасли

2.Концертлар мавсумида Муниса Ризаева ва Достон Убайдуллаевнинг концертини кутяпман

3.Битта радиони мунтазам эшитмайман, яхши қўшиқ бўлса бўлди.

4. Навони гох-гохида кўраман, айниқса "Тақдим" кўрсатувини.  Қачон менинг хам қўшиғимни қўйиб қолишаркан деб КУТАМАН!

5.Сами Юсуфни янги қўшиғини-хитини соғинганман.

 

 Sayyod.com сайти  ва  “Sayyod-media” рахбари Sayyod-Сардор Камилов:

  1. Янги китоб ва дафтар варақлари иси, муздек тонг ва мактаб.
  2. Албатта Муниса, буни юқорида аксарият хам тан олди.
  3. Авваллари радио зўр эди хозир фақат машинада эрмак учун, бир нима валдираб бидиллаб турса бўлди сабаб тинглашади. Кўпроқ ашулалар қўйишига эшитишади.  Диск ололмаганлару, бозорга тушиб диск сотиб олишга вақти йўқлар ёки машинасида дисководи йўқ ва радиоси борлар деса хам бўлади. Олдинги Гранд, "Менинг шахрим" ва "Сезам" каби радиоларнинг шижоати ва динамикаси йўқ, хамма радио хозир промо ва рекламага ишлаяпти, радиоларда ИЖОД ЙЎҚ! Гап вақт йўқлигида хам эмас, агар радиолар зўр бўлганида хамма вақт ажратиб қулоққа наушник тақиб тинглаган бўларди. Бунга вақт шартмас, йўл-йўлакай хеч бўлмаса тингланарди.
  4. “Наво” канали қизиқ...зўр тарафлари хам бор, дабдаласиям. Олтин ўрталик йўқ. Чет-эл концерт ва хотираларга эътибор зўр.  Афсуски хит-парадда соққага эътибор катта ва буни смс овоздан билиш қийинмас, тегишли профессионаллардан иборат бадиий кенгаш хит-парадни хал қилса хаққонийроқ бўларди, зеро смс орқали ким овоз бераётгани мавхум. Ёки бўлмаса бир телефон рақамидан бир овоз қабул қилишни йўлга қўйса адолатли хитпарад бўлади.  Хозирча топ-10  дастури фақат реклама ва промо орқали пул ишланадиганлиги факт!
  5. Далер Назаровни янги қўшиқларини хар хафта интернетдан излайман.

 

Қизиқ, изохдагилар учун бу 5-саволга қандай жавоб бор экан?

07-Сен-2014 21:21
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 keen   (08-Сен-2014 00:20)
1. Куз - ёмгир, хазон, янги укув йили, ишда - мавсум охири.
2. Муниса, Улугбек Рахматуллаев, Миллион.
3. Узбегим, Гранд.
4. Йук. 
5. Болалар, Шохрух.

2 Muslima1005   (08-Сен-2014 01:00)
1) kuz - bu o`qish boshlanishi...
2) Munisanikini 
3) Grand 
4) hozir umuman ko`rib bo`miydi 
5) Kumush Razzoqovanikini...

3 Muslima   (08-Сен-2014 01:04)
Assalomu alaykum. Kuz bu... sokinlik.....tugilgan kunim.... maktab hotiralarini eslatuvchi fasl. Afsus ming hohlasak ham maktab davriga qayta olmimiz. Hullas sevgan faslim
2 Har yerda shov shuv bo'layotgan Munisa Rizayevani konserti
2.Radio tinglamayman. 
3Chet elda  bo'lganim sababli u kanalni qidirib yurib ko'rmiman .qiziqmas
4Otabek Muhammadzohid. tez tez yangi qo'shiqlarini havola qilishini hohlayman. Turk sanatchilaridan Mustafa ceceli

4 Abdullayeva   (08-Сен-2014 01:28)
1. Kuz bu - 4 ta faslni 3-si))))
Yozni jaziramasidan qutilish..))
Toza, salqin va uxlatadigan havo..))
Hayolparast va Ramantikla fasli..))
2. Yanni Xrisomallis.
3. Bir vaqtla Sezam digan radio bolardi. Qadiiim qadim zamonlada Navro'z radiosida Yulduzli JumanJi ewtardik..))
4. Jahon estradasidan Yanni ni konserini berb qosa yoki Lindsey Stirling va wunga o'xwawlani musiqiy kliplarini qo'yb turmasa ensani qotiradigan kanal...
Tepadigi ko'pchilik fikrini jamlasek, hattoki kichkinagina Bilolxo'jayam pionino, orkestrli operalani ewtarkanla. Albatta, bu konsert dasturlari yengi chiqvotgan "HONANDALA"ni "kotta xola", "kaniza", "opangni chaqr" miyeeey digan awulalridan ming martta yaxwi.
Xullas kanalni 4dan uchi karom wo'rva..
5. Siz izlavotgan Tojik qo'shiqchini ismini bilarkanszu Sardoraka. Man kopincha qidirvotgan muzikammi kimga tegishliligiyu nominiyam bilmiman)))) br br kinola ko'rb qosam,orqada qo'yiladgan muzikalari bo'ladyu shunaqala yoqib qoladi. Masalan sizzi usha "Mehribonim"izdi muzika , "Takoy" , "Ertaklar" ...
Shu haqidayam ma'lumot bervorsez qiynalmi toffollardm))
Xullasi.So'zlari o'xwamagan , odammi g'ashiga tegadgan, ensani qotradgan so'zladan tashkil topkan xozigi awulalani ewtgandan.minus ewtgan yaxwi))

5 Flagman   (08-Сен-2014 01:38)
1. Kuz yoqmaydi menga
2. Sevara Nazarxon Ijevsk shahriga oktyabrda keladi. shu konsertni kutyapman.
3. ...
4. ...
5. Rus repperi Djigandan. O'zimizdan Xurshid Rasulov.

6 Sardor_B   (08-Сен-2014 07:48)
1. Куз - бу фасл менга ески хотираларни йодга солади. Куздаги тонги хаво, мевалар, пахта мавсуми, хазонрезги, ва гузал табиат инсонга узгача илхом бахш етади.
2. Муниса Ризаева, Улугбек Рахматуллаев
3. Гранд, Водий Садоси, Сангзор...
4. Асосан клиплар кураман.
5. Юлдуз Усмоновани

7 PanteRA (fm 102.7 )   (08-Сен-2014 08:41)
1. Kuz shaxsan manga öz yomg'irlari blan yoqadi. Daraxtlardagi har xil yomon barglarni hazonga aylantrishi bilan yoqadi. . Kuz manga 1 -chi va oxirgi sevgimmi eslatishi yoqadi (bazida shu holat özimga yoqmidi. Sevgim esimga tushib ketsa ) eng qizig'i kuzning ilik kunida maktab boshlanadi . Axr ichimizda maktabni soginganlar qancha.

2. Kansertga kesak man har doim " Bolalar " ni kansertini kutaman. Hozi botdagi savolga töxtaladigan bose albatda Munisa. .

3. Man har doim tunu kun hatto uyqumda hayolmda ham fm 102.7 Vodiy Sadosini eshtaman. Bu manga zavq beradi. Maroqli hordiq. Eng qizig'i supper xit taronalaru eng qaynoq yangiliklar. Har xil radio show lar. Bu radioni barcha barcha boshlovchilari (y) supppeeeer RJ lar. Shirin opa , Bonu opa. Elena , RustamBEK ( Dj Anonim ) , Ziyovuddin aka hatto Dj Baxtiyor aka bu insonlarga hurmatimiz cheksiz . Shu insonlar radioni körki, rivoji , kelajagidur. Hullas Vodiy Sadosi N1. . . .

4. TvM öchgandan keyn umuman Navo kanalini körmadm. Blmadm man uchun qiziq tuyulmadi. . .

5. Dilmurod Kabulov " Arsenal " guruhi , Anora hozi ijod qme qöyganlami yo boshqa sababi bomi bilmadimu. Oldinlari barcha qöshig'larni juda ajoyib xit edi. Va albatda " Bolalar " man bu guruhni hamma qöshig'in yaxshi köraman , sog'inib eshtaman. . .

Javoblarim kimlargadur yoqmagan bölsa uzur. . .

8 zaya   (08-Сен-2014 09:47)
Demak san'at vakillari ham Munisdan noodatiy koncert dasturini kutayotgan ekanda)))

9 SanjarBek   (08-Сен-2014 10:06)
1. Куз зўр!!! Айниқса менга ўхшаган фермерларга. 
2. Муниса ва Ж. Отажонов
3. -
4. -
5. Ялла...

10 Bohodir_Y   (08-Сен-2014 10:45)
1. Kuz... Mani Sevgimdan ayirgan
2. Munisa Rizayeva Doston Ubaydullaev shulani konsertiga tushsa boladi sababi uzoq kutulgan ilk konsert
3. Oooldinlari Vodiy Sadosini eshitardim xozir umuman eshitmiman uji 2 yil bovotti
4. Navo....... faqaaaaat soqqa qlish uchun emas ko'ngil uchunam Xalqni talab istaklaridan kelib chqibam ishlasa yaxshi bolardi
5. O'lmas Olloberganovdan

11 Nilufar   (08-Сен-2014 11:16)
1. Xar faslning o'z ziynati bor. Kuz man uchun bu iliqlik, manga yoqadigan ob-havo, o'quv va shijoat fasli.
2. Man xozir faqat Rayhonni shou-kansert dasturini kutvomman.
3. Radiolani ko'p eshitmiman. Chunki ayrim radiola reklama va proma uchun ishlavotti. Grand radiosini vaqtim bo'ganda eshitaman. Grand radiosida va xit-paradlarida xaqqoniylik bor. O'zbegim taronasini xid-paradlariga to'risini etsam ko'pincha hayron qolaman va yuqori o'rin natijalariga ishonmiman.
4. Navoni ko'rib turaman. Zo'r telekanal diyomiman. Lekin yaxshi tomonlariyam bor. Xar-xil oldi qochdi kliplani efirga bervurishdan oldin yaxshilab ko'rib chiqishsa bo'lardi. Xid-paradida xaqqoniy o'rin olishvotganiga ishonish qiyin.Chunki xalqqa yoqadigan shuncha zo'r klipla turib oddiy klipla o'rin ovotti bir xil paytlada.
5. Ravshan Sobirov, Jo'rabek, Otabek Madraximov va Jaxongir.uz ni ashulalarini eshitgim keladi. Ancha yilla oldin zo'r ashulala chiqarishardi va xit bo'gan usha paytlada. Shu xonandaladan yengi ashulala kutib qolaman. .

12 asal   (08-Сен-2014 11:46)
1.hamma fasilni o'z o'ri bor
2.Munisa Rizayeva
3.soginch sadosi
4.ko'rmaganman
5.BENOM!!!!!

13 Dodosh   (08-Сен-2014 11:50)
1. Куз - мухаббат хотиралари
2. Муниса, Ж.Отажонов, Отабек Мухаммадзохид
3. Дуч келгани, олдин "Орият доно"даги Зайнаббегимнинг "Тунги чакмок" дастурига "касал" эдим
4. Жахон эстрадасини куйиши ёкади факат
5. Зафар (фаолият курсатаётганда маъмури эдим, Сардор Комилов интервю олган эди уша вактда), Равшан Собиров

14 Tarona.net   (08-Сен-2014 12:06)
Ajoyib maqola bo'bdi.  Judayam yangi va o'zgacha. Faqat omad Sardor aka.

15 BOSS   (08-Сен-2014 12:27)
1) Kuz bu- yoshimiz yana bir yilga uzaydi degani yani keyingi kuz yana bir yoshga ulg'ayamiz.
2) Faqat Rayhon ( Faqat muhabbat , yodingdami....)
3) men faqat Sezamni eshitar edim
4) Navo ni umuman kormayman ( TvM forever)
5) Albatta Rayhon Rayhon Rayhon.

16 Хасан   (08-Сен-2014 13:06)
Аввалам Ассалому алайкўм азиз муштарийлар ва сайт муаллифлари!
Бу сўровнома баъзи бир санъат вакилларини билим даражаси "чуқурлигини" яна
бир бор тасдиқлаб берди... . Янги қўшиклар...  бу дунёдан ўтиб кетган
санъаткорлардан қандай қилиб кутилади (Элвис Пресли, Майкл Джексон)? Ёки
бу қиёслама ... . менимча савол аниқ берилган. Ха майли... .  Кўпгина
мухлисларнинг фикрига қўшилган холда мен хам Юлдуз Усмонованинг хох
даъватли (юки бор), хох фақат релакс учун яратилган қўшиқларини
соғинганимни билдирмоқчи эдим. Бу маюс куз ойларида кўкдаги катта бир
рангли камалак булар эди... .

17 akbar   (08-Сен-2014 13:48)
1.куз ажойиб фасил ёокади 
2.мунса улугбек
3.эштмайман
4.зор канал ёокади
5.хамиша озода нурсаидовани яанги кошикларини кутаман

18 Mirkomil   (08-Сен-2014 14:25)
1-Kuz sevimli faslim. Qishga o'xshab sovuqmas, yozga o'xshab issiqmas, Baxorga o'xshab odamni xolsizlantirmedi.))))
2-Jaxongir Otajonovni konsert bersa o'shaniki qiziq tuyiladi va DOston Ubaydullaev
3-Radioga vaqt yo'q
4-Chet eldaman Navoni ko'rmaganman ko'rmiman xam)))
5-Yallani yangi qo'shiqlarini sog'indim judayam va Backstreeat Boys

19 Bek-Uzbekistan   (08-Сен-2014 17:00)
1-O'qish mavsumi,
2-RAYHON ni konsert dasturi.
3-Oldinlari Alo FM ni ko'p eshitardim,
4-TV kanallarini aylantirayotgan mahalim menga yoqadigan klip ko'rsatilayotgan bo'sa 3 yoki 6 daqiqa Navo kanalini ko'rib qolishim mumkun,
5-RAYHON,MANZURA,ZIYODA,LOLA


* * * * * * * * * * * * *
Javoblarni orasida eng Orginal javob manimcha RAYHON niki bo'ldi barcha javoblari Nitral + / - da qaysidur tarafga yon bosmabdila Qoyil.

Райхон: ​
1-Менинг таваллуд айёмим... Шоирлар ва айланиб тушаётган барглар даври.
2-Барчага катта илиқлик билан муносабат билдираман, бажонудил хамманинг концертига тушган бўлардим.
3-Сўнгги янгиликлардан бохабар бўлишга харакат қиламан, шунинг учун хамма радиостанцияларни тинглайман. Машинамда хамма тўлқинларни созлаб, каналдан каналга ўтиб тинглайвераман.
4-Жуда кам кўраман, Тв учун умуман вақтим йўқ.
5-Майкл Джексон қўшиқларини

20 MaFtUnA6211   (08-Сен-2014 21:05)
1.Kuzda tug'ilgan kunim bo'lsa ham nimagadir uncha yoqtirmayman, zerikarli 
2.Munisanikini
3.Eshitmayman
4.Ex navo kanali haqida gap ko'p...
5.Ozoda, yulduz

21 Mirzoxid   (09-Сен-2014 03:10)
1) Kuz - Hazon fasli..
2) Munisa Rzayeva.
3) Deyarli radio eshitmiman.
4) Yevropa klassik musiqasi va opera yoqdi. Andrea Bocellini konsertini qo'yib turarkan.
5) Baxtiyor Raxmonov.

22 Microphone   (09-Сен-2014 11:20)
Kuz - Onajonimmi tug'ilgan kunlari.
Konsert - Ulug'bek Rahmatullayev.
Radio - Eshitmiman.
Navo - Dunyo san'atini aytmasa kóradigan xech nima yóq
Linkin Park , Breaking Benjamin , Ózbek san'atidan Shoxrux raper

23 ledy   (09-Сен-2014 11:45)
Югуриб-еладиган ва шунга яраша йиғим-терим қиладиган пайт
Источник:Даврон Кабулов.

Булар хам пахта терарканми?! tongue

24 ledy   (09-Сен-2014 11:56)
1. Кузни яхши кураман. Жазирамадан кейинга танага ёкувчи салкин хаво. Сарик баргларни шитирлаши ёкади.  Яна кузда укишга кайтган дугоналар учрашишади. Жудаям ич-ичимдан яхши кураман шу фаслни. Талабалик кувончи...
2. Менга нима барибир бормасам...
3. Хеч кайси.
4. Мени хамма танишим "Наво"  каналини куради. Бизни оиладаям. Мен учун янги чиккан кушикчилар жудаям кизик.
5. Ялла, Севара Назархон, Умида Мирхамидова, Ойпопук, Нилуфар Саидова, Мавлуда Асалхужаеваларни...

25 Sardor Khamdamov   (09-Сен-2014 20:46)
Sayyod, saytingizni o'quvchilar orasida ziyraklari ham bor.(Xasan 21) To'g'risi, avvaliga e'tibor bermabman, haqiqatdan ham Rayhon va Shohjahon so'nggi savolni mohiyatiga tuhunishmabdi shekilli  ))) 
 
25 - Bek Uzbekistan. 'Original' javob deb Rayhonnikini topibsiz: fikringizga qo'shilsa bo'ladi, agar 5-savolni isnisno etsak (lekin shuniyam aytib o'tish kerakki, javoblarida samimiyat bor)
Endi eng "nooriginal"iga kelsak, shaxsan menga Shohjahonning javoblari umuman yoqmadi.
So'zlarida xudbinlik, kalondimog'lik ufurib turibdi, hatto yolg'on ham aralashtirvordilarmi deyman, janob: Shou-biznes ichida yurib, "Navo" kanalining mavjudligini hatto endi ewitibdi.

26 D o n o   (10-Сен-2014 12:07)
navo kanalini xamma faqat chet el esrtadasi uchun ko'rarkan!  o'zimizzikiladan xamma to'yib ketkan wakil?))))))))))))))))

27 mohiwka   (10-Сен-2014 15:23)
jasur umirovdan yengi awulalaanii kutamzz aaaaa

28 Nilufar   (10-Сен-2014 22:53)
Kuz - sovuq kunlarni boshlanishi,

Enrique Eglesias ,

7 yildan beri uzbek radio eshitmiman,

Navo - muzikalniy biznes kanal

Tohir Sodiqov

29 Nilufar   (11-Сен-2014 14:34)
Xurmatli Xasan, usha siz etvotgan san'at vakillari o'zbek san'atini eng xaqqoniy, bilim darajasi yuqori bo'gan ijodkorlari agar bilsez. Rayxon va Shoxjaxon 5-savolga noto'g'ri javob berishmagan, aksincha o'z fikrlarini to'g'ri bayon etishgan. Savolda "Kimni yangi qo'shig'ini sog'ingansiz?" diyilgan. Kimdan yangi qo'shiq kutib qolasiz diyilmaganku! Rayhon o'zini sevimli ijodkori Maykl Jeksonni qo'shiqlarini sog'inganman digan. Shoxjaxon Jo'rayev bo'sa Elvis Preslini. Maykl Jekson bilan Elvis Preslidan yengi ashula kutib qolamiza diyishmabdiku! Buni nimasi saviyasizli?! Rayhon bilan Shoxjaxon bu ikki olamdan o'tib ketgan xonandalani ijodini xurmat qilib eshitishgani uchunam ulani qo'shiqlarini sog'inishganligisini yozishgan. Iltimos savolni va jaboblani e'tibor bilan o'qib, keyin honandalani javoblariga kommentariya bildirin.

30 uzrusaj   (11-Сен-2014 14:51)
Энг яхши фасил
Улугбек Рахматуллаев
Дийдор
Йугдан кура бор
Гайрат Усмонов, Отабек Мухаммадзохид.

31 Zulfiya_A   (12-Сен-2014 22:57)
1.Куз-бу романтика ва астойдил мехнат фасли )) укиш бошланади,янги укув йилдаги хаёт smile ёкади бу фасл,хар бир фасл барибир узгача...Аллохга шукр бу кузга етказганига!
2.Сергей Лазарев,кейин эса албатта Муниса!охирги катор ёки балкондан жой беришса хам борардим булани концертига )))
3.Эштмиман) узимми плей-листим намного интереснее и разнообразнее.
4.Навони как кураман,минуслари бор,лекин + тарафи :олдинги клиплани хам курсатиб туради,факат янгиларини курсатмиди
5.Сетора! олдинги ашулаларини хали хануз севиб тинглайман,янги ашула этишса эди...

32 sherzod   (17-Сен-2014 18:39)
5.Охунжон Мадалиев, Сиддиқ Махмудов (афсуски иложи йўқ).Оллох рахмат қилсин

33 Sanatbek   (18-Сен-2014 01:27)
1. Yomg`irli kunlar i noyabr... !
2. Jahongir Otajonov i Munisa Rizayeva!
3. Ba`zida eshitaman undayam Fm101.00!
4. ha, Navo yomonmas, zo`r ham emas! bir hil kliplar kamroq (seriyalga o`xshab aylantirurmiydi) doim har xillik!
5. Ozoda Nursaidova, Nasiba Abdullayeva, Sarvara, Ortiq Otajonov, Ruki Verx i glavnie Shoxrux Rapperni 1-albomidagi qo`shiqlariga o`xshash qo`shiqlarini!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 46
Мехмонлар: 46
Рўйхатдагилардан: 0