Рақсда беллашиб белларини буккан Райхон!) Suhbat | Intervyu | Reportaj
Рақсда беллашиб белларини буккан Райхон!)

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Райхоннинг 2017-йилги концерти хар бир блоки турли мавзу ва керак бўлса миллатга доир бўлди. Хар сафар хар қаердан пайдо бўлиши билан таниш Райхоннинг бу йилги дастурида у хавода муаллақ холда кўринди. 

 

 

Греция тарихи Райхоннинг бугунги кунидаги ижоди билан сахнада жонланди. Сиз у даврни росмана хис қилишингиз учун хаммаси ипидан игнасигача, шунчаки сахна ва концерт учун эмас, росмана керак бўлса соқчиларни харакатланишигача ўйлаб чиқилганлиги хайратлантиради. 

 

 

Миллий блок

 

 

Романтик эхтиросли блок...Мен бу блокдан "Мулен Руж" мюзиклини хис этдим. 

 

 

Ёшларбоп блокдан эса АҚШ ва Европа  ёшларини рухияти ва албатта  рақсларини сезасиз.

 

 

Хиндистон блоки

 

 

 

Илк кунидаги таниқли мехмонлардан бошловчилар  Рихситилла Абдуллаев ва Нилуфар Сотиболдиева, хонанда Саида бўлишди. 

 

 

Мехмонлар орасида Райхоннинг эгизаклари хам илк маротаба онасини концертини томошабин сифатида томоша қилиб ўтиришди. 

 

 

Дуэтлар! Хали биронта концертда дуэтдошларни концертдаги блокка хос равишда кўринишларини мослаштииришганини кўрмагандим. Бу тарафлама Райхон биринчи ва оригинал ёндошган десак муболаға бўлмайди.  Хинд блокида чиққан Мунисанинг либоси хам хиндча стильда бўлса, Грек блокида Зиёданинг хам либоси кўриб турганингиздек ўша блокка хос стильда махсус тайёрланган.

Муниса билан "Бор ёки йўқ" дуэтини Райхон билан иккиси жонли куйлашгани хурматга сазовор.

 

 

Зиёда "Дема" дуэтини куйлаб бўлиб сахнани тарк этаётганида сал тийғаниб йиқилишига оз қолди ва буни видеоданам кўришингиз мумкин. Унинг хомиладорлик холати сўнгги ойлар эканини инобатга олса хамма залдагилар ва айниқса биз биринчи қатордагиларни халқ тилида айтганда "ичимиз шиғғғ" этиб кетди. Кўпчиликни воййй деб қўрққан  овозлари хам видеога мухрланган. Зиёда эса ўзини йўқотмай тезда "шунақасиям бўлиб туради" дея сахнани тарк этди.

Унга қулайроқ пойабзал кийишни тавсия қилган бўлардик. Сахна, имидж  ва артистлик ўз йўлига аммо хозир у икки карра эхтиёт бўлишга масъул пайти. 

 

 

Дуэтлар рости хам омадли ва ёдда қоладиган. 

 

 

Сардор Рахимхон билан "қора денгиз кўзлар" хақида куйланган "Айирма" дуэти мусиқасидан  испанча ва латино охангларини сезилади. Ажойиб чиққан.

 

 

Шахриёр билан куйланган дуэт хам ўз йўналишида омадли. Аранжировка, саунд ва мусиқаси зўр! Рок элементлари билан бойитилган бу дуэт хам хит бўлишга даъвогар.

 

 

Баччан ансамбли дея таклиф этилган ва велосипед бошқариб чиққан "Божалар" гурухи билан хам куйланган қўшиқ албатта ўша хазиломуз йўлда кайфият бағишлай олади.  Рақслар  хам қизиқ қўйилган.

Гитара билан боғлиқ хазил ва уни одамлар тарафга отилиши хаммаси қизиқ. Одамлар қўрқибам кетди. Аслида енгил махсулотдан таркиб топган (Жахонгир айтишича пўкакдан)  бу сохта гитара албатта енгил жарохат хам етказмайди ва ким тутиб олган бўлса унга совға борлиги маълум бўлди. Махмуджон исмли йигитчага Райхоннинг янги альбоми тақдим этилди. 

 

 

 

Миллий блокда Райхон қизиқчи Халима билан "Омон ёр" халқ қўшиғини куйлади. 

 

 

Унгача эса Райхон раққосалар билан миллий батллга киришиб рақсда беллашди. Беллашиб белларини букди))

 

 

Бундан бир неча йил аввал шоир ва бастакор Якзон менга "Ватан" хақида ўзи куйлаган демка қўшиқни тинглаттирганида уни тезроқ куйлаб тақдим этишини маслахат бергандим. Навоий шеъри билан бошланган қўшиқ кенг оммага тақдим этилмади ва Якзонни хар кўрганимда шу қўшиқни куйлашини айтардим.

Нихоят Райхонга берибди.

"Охиста қадам босайлик, боболарим ётган тупроқ бу"... Этингиз жимирлайди.

Бу қўшиққа клип олиб промо қилса хит бўлишига ишонаман. Қўшиқ менга жудаям ёққанди ва албатта Райхон ижросида хам ёқди. 

Одамлар бу қўшиқ ижроси пайтида ўзлари телефонларидаги чироқларни ёқиб тебратиб туришди. 

 

Бу мухлиса оғир касал бўлиб Владивостокда даволанар экан ва хар йили Тошкентга келишини Райхонни концерт кунларига тўғирлар экан. У Райхонни қўшиғини сахнада бирга куйлаш бахтига хам муяссар бўлди. 

 

"Жавоб бер" қўшиғини залдагилар билан куйлагани тушган Райхон, "Сайёд сиз яхши куйлашингизни биламан" дея  микрофонни менга тутса бўладими))) нақоротида бермайсанми, айтиб берардим))

 

 

Райхон янги қўшиқлардан "Миш миш" қўшиғини куйлабди.  Уни албатта тинглашингизни тавсия этаман. Ажойиб чиққан. Яхши оммалашса ажабмас. 

Райхонни бу йилги концерти омадли бўлибди...хаммаси омадли.

 

Ўзимдан бешбаттар танқидчи  жамоам билан қай концертдан чиқмайлик, офисга қайтишда йўл-йўлакай албатта концертларни минусларию плюсларини мухокама қилиб кетардик.

Биласизми бу сафар  нақ хамма бир овоздан ёқди деган фикрда бўлди. Бунақаси бўлмаган. Қачон охирги маротаба концертда зерикмаганимни эслолмадиму аммо Райхонни бу концертида зерикмадим дейди Шахло Қодирова. Шунингдек Искандар Шукуров  ва Нодира Махмудовалар хам бир овоздан концерт уларга тўлақонли ёққанини маълум қилиб, енгил хазм бўладиган ёқимли концерт бўлганини эътироф этишди.

 

Рости бу учун эса хаммаси ўрнида эканини айтиш керак. Қўшиқ ва дуэтлар юқорида айтганимдек омадли! Либослар ва рақслар хам ўрнида бўлганига ёқимли. Ортиқча нарса ва бачканалик йўқ!

Жонли ижродаги қўшиқлар ваъда қилинганидек  кўп бўлди. 

 

Хар бир блокка алохида мавзу ва унга жиддий ёндошилгани, уни етказиб берилиши ажойиб.

Қизил узун дарпардалар аро эхтиросли рақслар дейсизми , пастга ёмғир ёғаётгандек майда дурларданми ташкил топган томчиларми, омадли дуэтлар, узун арқонда сакраб динамик харакатдаги ёшларбоп диско рақсларми, миллий беллашув рақсидан то этни жимирлатадиган Ватан қўшиғими, хамма хаммаси ажиб ва ёқимли.

Рости бир сўз билан ёқимли концерт бўлган.

Уйга келганимда шоу-бизнес оламидан бир икки танишларим концертга тушишга арзийдими, эртага келин билан бормоқчийдик деган саволларга бемалол нафақат арзишини балки тавсия этишимни хам айтдим.

Олдинда яна концерт кунлари. Хаммангизга дастурдан завқланишни тавсия этаман!

 

Райхон ва унинг ижодий жамоаси, Якзон хамда концертни ташкиллаштирган Жавлон Камалов бошчилигидаги ПРОАРТ компаниясини омадли дастур билан табриклайман!

Кейинги кунларда хам мана шундай ёқимли кайфият, энергия ва аурани сақлаб қолинглар!

 

Мен учун хозирча бу концерт (ўзим томошабин бўлиб гувохи бўлган) йилнинг энг аъло концерт дастури!

 

Видео репортаж хуқуқида қисқа танишув учун мўлжалланган ва кўчириб олиш хамда тарқатиш мумкин эмас! 
Концертни тўлиқ тури  лицензион дискларда сотувга чиқарилади. 

 

Суратлар Нодира Махмудовадан, Видео Шахло Қодировадан.

21-Фев-2017 08:07
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Rayhon
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 muxsinxuja   (21-Фев-2017 09:27)
Rayhon yo polny fanagrammada qlishi kerak yo polny jivoy qlish kerak ikkala ovozini yer blan 7 - osmoncha farqi bo wapt

2 Искандер   (21-Фев-2017 12:32)
Греция эмас, Рим империяси.

3 azalawyer   (21-Фев-2017 15:50)
Калта култа, очик сочик кийим киймагани учун Райхонга рахмат. Бемаъни кийим кийиб сахна ва ТВга чикаётганларга лаънат.

4 Azamat Rasulov   (21-Фев-2017 18:48)
Haqattan konsert zor boldi showmisan show boldi bunaqasi hali bomagandi

5 Bro   (22-Фев-2017 21:38)
Gala konsert buptida, hamma bn duet bulsa

6 Nozima   (24-Фев-2017 18:54)
Kayli Minougni konsertidan obdila

7 Roziya   (27-Фев-2017 20:16)
Ajoyib konsert! Mana nechchi yillardan buyon Rayhon shoular malikas bo'lib kelmoqda. Bu safargi konsert ham kutilgandan ham zo'r bo'ldi!Tasanno RAYHON

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [457]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1006]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [64]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [580]
Tabriklar [167]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [235]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [765]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 34
Мехмонлар: 34
Рўйхатдагилардан: 0