06:55 Плагиат демадимми жавоб бееер!) | |
Ўзбек эстрадаси Ўрта Осиёда қўшиқлари (асосан аранжировка тарафлама хам) сифати ва машхурлиги билан лидер эканлиги сир эмас. Айниқса Қозоғистонда ўзбек эстрадаси ўзлариникига қараганда юқорироқ поғонада эканлиги хам ва бизнинг артистлар улар учун хамиша севимли бўлиб келиши хам хаммага маълум. Қизиғи, қозоқ эстрадасидан бизнинг ўзбеклар деярли хечкимни танишмайди ва уларниг қўшиқларини хам билмаймиз. Балки шу сабаб бизнинг қўшиқларимизни аксариятини улар севиб қайта куйлаётгандир? Афсуски бу холат аввало бесўроқ қилинаётгани ва ўз тилларида бузиб куйланаётгани ачинарли хол.
Хар бир қўшиқ устида изланиш ва катта мехнат хамда энг асосийси яхшигина маблағ тикилиши барчага бирдек маълум. Тайёрини шартта олиб қайта куйлашлик аввало ўша артистни бетарбия эканини далолати бўлса бесўроқ олинган барча нарса ўғирлик экани барча мамлакат жиноят кодексларида қайд этилган оддий тушунчалар.
Сўнгги пайтлар айнан қозоқ санъатида ўзбек фильмларидан тортиб қўшиқларигача бирма-бир қайта кўчириш холлари кўпайган. Мана Райхоннинг "Жавоб бер" қўшиғи хам қозоқ тилида янгради.
Райхоннинг ўзи бу борада юқоридаги фикрларим билан хамнафас Райхон: -Бизнинг эстрада шундай ўриндаки бизнинг қўшиқларимизни ўғирлаб қайта куйлашмоқда.
Қозоқ хонандаси бу қўшиқ борасида мухлислар олдида муаллифлик хақида нечоғлик ЖАУАП БЕРган билмадигу, аммо умумий тарзда уларнинг эстрадасига мурожаат қилишни лозим топдик:
Чегарадош миллатнинг эстрада вакилларидан ўзбек санъати хамкасбларини мехнати хурмати ва кетказилган молиявий сарф-харажатларини инобатга олган холда хеч бўлмаса рухсат олиш борасида музокараларни йўлга қўйишларига чорлардим.
Санъат сохасини ўзи маданият юзи ва бунда дипломатик ёндошув маданиятнинг асосий омилларидан бири эканлигини унутмасликларини сўрардик.
Сўраб ол демадимми, жавоооб бееер!)) | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 14999 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |