Бир ўзи турадиган (ёки бирон муддат ёлғиз қолган) қарияларни уйларига қўнғироқ қилиб, ўзларини коммунал хизматчилари, газ , сув ва бошқа ишчлилар сифатида таништириб, ёки нималарнидир арзон нархда пуллаш бахонасида безовта қилиб, уйга кириб олгач, уй эгасини ўлдириб, бор йўқ қимматбахо буюмлардан то пулларигача ўғирлаш билан шуғулланадиган бу уюшган гурух , бир зумда пойтахтни ларзага солди. Кетма кет жиноятлар содир бўлавергач, омон қолган пенсионер ва гувохлар кўрсатмасига асосан фотороботлар тузилиб, махалла қўмиталарида огохлантирув ишлари олиб борилмоқда.
2011 йилда ўз жиноий ишини бошлаган бу гурух аввалига пенсионерларни фақат боғлаб уйни ўмаришарди, бугунги кунга келиб эса улар ўлдирмагунча қониишмаяпти ва бу жиноятлар асосан пенсионерлар нафақа пулини олган куни бўлмоқда деган хабарлар турли сайтларда ёритилмоқда.
Бугунга келиб уюшган гурухнинг сценарийси янада ривожланган, энди улар қўлларига ясама чақалоқ олиб, гўё боламга сув керак деб хам эшик қоқишмоқда. Қизиғи уларга ёрдам берадиган хабар бериб турувчи "наводчик" (қулоқ)лар хам бор... Буларни ота онаси йўқми нима бало...
Бу орада мактабларда бошқа фотороботлар хам пайдо бўлмоқда!
Ёш болакайларни зўрлаш бўйича қатор жиноятларни содир қилаётганлар қўлидан омон қолганлар гувохлиги асосида тузилган фотороботлар хам огохликка чорлайди!
Ёши улуғларимизни ва болаларни ёлғиз қўйманг!
Мабодо уйда ёлғиз қолишадиган бўлса, бегоналарга умуман эшикни очишни тақиқланг!