Бош сахифа » 2010 » Декабрь » 14 » Паризод-Янги йил! мп3
06:21
Паризод-Янги йил! мп3

ХОНАНДА ПАРИЗОДНИНГ  «ЯНГИ ЙИЛ» ҚЎШИҒИГА СУРАТГА ОЛИНГАН ВИДЕОКЛИПДАН РЕПОРТАЖ

 

Бугун "Ўзбекфильм” павильон-ларидан бирида, ёш хонанда Паризоднинг "Янги йил” қўшиғига видеоклип суратга олинди. Суратга олиш ишлари, тунги соат 24.00 да бошланди.

Суратга олиш майдонига кириб келганимизда, баланд қилиб қурилган катта оқ фонга кўзимиз тушди. Видеоклип айнан, шу оқ фонда суратга олинаётган бўлиб, арча ўйинчоқлари ва зарлар билан безатилган эди. Майдончада байрам шукуҳи, ҳамма қувноқ кайфиятда ва Янги йилни нишонлаётгандек кўринишда эдилар.

Суратга олиш майдонида ижодий гуруҳдан ташқари, хонанда Паризоднинг яқинлари, дугоналари ҳам бу клипда, оммавий саҳнада суратга тушаётган эдилар.

 

Паризод (хонанда): - Бу клип ғояси ойижоним Дилбар опадан чиқди. Аввалига бошқача қилмоқчи эдик, чунки, клип режиссёри Жонрид акадан оқ-қизил кўринишда, суратга олиш ғояси билдирилган эди. Лекин, кейин ойижоним шу кўринишни ўйлаб, клип режиссёрини чақириб, маслаҳатлашдик ва шу кўринишда суратга оладиган бўлдик. Қўшиқ шеърини ўзим ёздим, мусиқаси ҳам ўзимники. Клипда икки хил кийимда бўламан. Бу клипда мени яқинларим, жиянларим, дугоналарим ҳам суратга тушишмоқда. Клип режиссёри сифатида Жонридни танлаганимизни сабаби, мен уларга ишонаман. Улар аввалги клипларимдан бирида оператор бўлганлар. Улар суратга олган кўп клипларни кўрганман ва менга маъқул бўлган.  

 

Оммавий саҳнадан сўнг, майдончада танаффус эълон қилинди.

            Клип режиссёри Жонрид билан суҳбатлашдик.

 

Жонрид (клип режиссёри): - Паризодни аввалги клипларидан бирида оператор сифатида қатнашган эдим. Унда Жасур Шаметов режиссёрлик қилган эди. Бу "Янги йил” қўшиғининг клипини, трек йўналишида суратга олмоқдамиз. Янги йилга атаб, байрамдек (оқ фон ва зарларга ишора қилиб) суратга олинмоқда. Клип Янги йил қувончини етказиш учун суратга олиняпти, деса ҳам бўлади. Клип учун оқ фон бугун кеч соат 18.00 дан бошлаб, 5 соат давомида қуриб битказилди. Бу клипни бошқа, Янги йил мавзусидаги клиплардан фарқи, бошқа клипларда Арча, Қорбобо ва Қорқиз бўлади. (кулиб) Бизда эса улар йўқ. Клип фотоаппаратда суратга олинмоқда. Бундан олдин ҳам бир неча клипларни фотоаппаратда суратга олганман.

 

            Клипни суратга олиш ишлари давом этарди. Шу пайт кутилмаганда, хонанда Паризоднинг дугоналаридан бири бармоғидаги тилла узугини (бармоғига бироз каттароқ экан) йўқотиб қўйди. Суратга олиш гуруҳидагилар узукни роса излашди, лекин афсуски, узук топилмади.

            Бу орада Паризод кийимини алмаштириб чиқди ва яна суратга олиш ишлари давом этди.

Суратга олиш майдони ҳар доимгидек совуқ, ижодий гуруҳ иссиқ кийимларда. Хонанда Паризодга эса албатта, юпқа кийимларда, совуқда суратга тушиш осон бўлмаётгани билиниб турарди.

Клип режиссёри Жонрид клипга янада байрамона руҳ беришга ҳаракат қиларди. Хонанда устидан сунъий қор ҳамда, зарлар ёғилиши ҳам, ўзига хос ва байрамона эди менимча.

Режиссёр Жонрид томонидан клип бир ҳафтада тайёр бўлиши ҳақида айтилди.

Демак, "Янги йил” клипининг премьерасини ҳар доимгидек, биринчи бўлиб, "Sayyod.com” сайтида кўришингиз мумкин.

Кириб келаётган Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова


 Янги йил қўшиғини хозирданоқ сал пастроқдан кўчириб олишингиз мумкин.

Қўшиқ жуда ажойиб чиққан, биз тавсия этамиз!

































Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 7052 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Parizod

Нравится
Барча изохлар: 17
1 mona   (14-Дек-2010 06:59) [Материал]
KIRIB KEVOTGAN YANGI 2011YIL BN BARCHA UZBEKISTONLIKLARNI TABRIKLEIMAN.......PARIZODGA OMAD!!

2 Quiet_girl   (14-Дек-2010 07:24) [Материал]
Assalamu alekum. sayyod. avvalom bor bu gaplani etiwdan oldin uzur soriman lekin etiwni lozim deb toptim. Toshkent musullmon lani joyi xisoblanadi lekin kopchilik uzbeklar ozini dinini yaxshi bilmasligi natijasida kop gunohlaga botiwadi. va albatta sayyod siz ham islomdan habariz borligini bilaman va qolaversa jurnalist sifatida haqqoniy iwlisiz va malumotlani insonlaga yetkazib kevossiz. Islomda faqat 2ta hayit bor xalos yangi yil bizani yani musulmon larning bayrami emas va niwonlaw ham yaxshimas. lekin kopchilik yangi yilda harakat qilib darturhonlani bezab yasatib qancha isrojgarchiliklarga yol qoyiwadi Alloh Alloh bundan nima foyda insonlarga hech chunmiman. iltimos sayyod wu commentimmi qoysez ochirib yubormen islomdan habari yoqla buni biliwsin va niwonlawmasin yangi yilni. kotta gunohladan bittasi axir.

3 korean   (14-Дек-2010 09:30) [Материал]
'Кимки бирор кавмга ўзини ўxшатса, бас, у ўшалардандир' uzingizni kofirlarga uhshatmang

4 HURSHID   (14-Дек-2010 13:21) [Материал]
DA YENGI YIL BARIBIR BOSHQACHA BAYRAMDE.......

5 muhlis   (14-Дек-2010 14:07) [Материал]
parizod sizga omad tiliman kirip kelayotgan yangi yiliz bilan sayyod rahmat

6 Dina   (14-Дек-2010 14:16) [Материал]
Kommentatorlaga:
Yengi yil albatta islomiy bayram emas, lekin u xristianlaniyam bayramimas shuni unutmela. xristianla rojdestvoni nishonlashadi ya'ni 24-25 dekabrda. a yengi yil kirib kelishi bu jahon bo'yicha qabul qilindan sana, shunchunam bu jahon bo'yicha nishonlanadi, hech kim buni islomga aloqasi bor dimayapti, lekin unutmela buni umuman dinga aloqasi yo', yengi yil shu sanada kirib kelishini grekla belgilashgan, bo'tda hech qanaqa unaqa tushuncha yo', tak chto xvatit pojalusta, hohlagan nishonlidi, hohlamagan yo'q

7 Z   (14-Дек-2010 17:02) [Материал]
QUIET_GIRL islomdan shunaqa havariz borakan ohirgacha havar ovolin! Etiboriz uchun Islom dinida yangi yil bor! ИГ Муҳаррам ойи ҳижрий – қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар. Hozir shu oy ketvotti Iltimos sizdan keyingi safar bilib blmasdan yozmen hopmi! ISLOM.UZ ga kirib toliq malumot olas

8 Misqol   (14-Дек-2010 18:00) [Материал]
Assalomu aleykum!!!!! Quiet girl siz tinchlaning. Yangi yildami yoki boshqa bayramdami dasturxon tuzalganda hech kim isrofgarchilikni qilmaydi, aksincha oila yig'iladi. Mehr oqibat tiklanadi. Qolgan gaplarga hojat yuq bulsa kerak......

9 dil   (14-Дек-2010 18:23) [Материал]
ha Yangi Yil bu shunchaki yangi 2011yil kirib keganini nishonlash. bu yangi yil hichqaysi dinga aloqasi yuq bayram. rajdestvoni noshonlab bumidi. i umuman nima Yangi Yil dip boshqa hudoga iltijo qilinmidiku. hammamizani imonimiza dilimizda kuchli busin, i namozlarimizani alloh qabul qisin. hammani Yangi Yil bn tabrikliman.

10 sofie_so_soft   (14-Дек-2010 20:38) [Материал]
Куда не глянь одни умные!!! Quiet_girl! Экстремисты и террористы как раз выходят из вас!! Хватит учить как правильно жить! Такое отношение я оцениваю как религиозный фанатизм! Gunohga botmila! Ты о своих грехах позаботься в первую очередь ибо безгрешный только НАШ СОЗДАТЕЛЬ!

11 Dina   (14-Дек-2010 23:14) [Материал]
sofie_so_soft: like it!
i etganchi temadan chiqib ketimmiz, Parizod ashula zo'r ekan! Yengi yilga yaxshi nastroenie beradi!

12 armonli bola   (14-Дек-2010 23:16) [Материал]
tawakkur

13 shakira   (15-Дек-2010 17:24) [Материал]
yangi yil bu musulmonlar bayrami emas lekin hamma o'zi uchun ohiratda javobini o'zi beradi

14 Istora   (17-Дек-2010 09:08) [Материал]
Qoshiqqa gap yoq bundan keyingi qoshiqlaniyam intizorlik bilan kutamiz
Qoshiq xit boladi diganumiddaman

15 istora   (17-Дек-2010 16:26) [Материал]
Kimga qanaqa Yangi yil bu baribir bayram osha kayfiyatta kuylangan qoshiq nega xarxil gaplaci yozib odamlani konglini buzasla a

16 Yasmina   (19-Дек-2010 22:46) [Материал]
Man Hammani kirib kelayotgan 2011-yil bayrami bilan tabriklayman!!!

17 Janona   (28-Дек-2010 15:02) [Материал]
judayam zor chiqqan! ijodizga yanada omad!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!