Бош сахифа » 2012 » Май » 11 » Қозонга яқин юрсанг...таоми хам юқиши мумкин
05:20
Қозонга яқин юрсанг...таоми хам юқиши мумкин


Қадимдан "Қозонга яқин юрсанг, қораси юқар” деган нақл мавжуд. Албатта сизу биздек оддий инсонлар қолдирган бу сўзни давомлаш хам, ўз фикримиз ва онгимизнинг имкониятларига боғлиқ бўлса керак.

 "Бўш қозонга яқин юрсанг қораси юқар,  таом тўла қозон сенга емиш берар” деган кўринишни тақдим этгим келди.

Инсоният умри давомида то ўла ўлгунича шаклланиб бораверади. Унинг нафақат турмуш тарзи, балки ўша омади, юриш-туриши, хаёт мазмуни хам тубида атроф мухитнинг таъсири ётади.

Йўқ, мен иродалиман, вой ман қандоманки сўзларни четга суринг. Бу айни хақиқат, ишонаверинг, дунёга яланғоч келган гўдакнинг,  ота онасидан ДНК, қандайдир наслий касалликлар, маълум характер, кўринишу тузилишларидан ташқари, қолгани хам шу тарзда яланғоч бўлади.  Барчасини умри давомида атроф мухитдан олган тарбия, кўрган кечиргани, дарсликлари, хис этганлари ва хоказолар билан шаклланиб бораверади.

Дарсликлар,  таълимлар,  тарбия, булар албатта мухим роль бўлгани билан, унга қараганда барибир  тажрибанинг роли катта бўлади.  Бошинг урилгани, кўрган билганинг,  ўзинг хис этганинг албатта бошқа. Атроф мухит... хар қанча иродангиз зўр бўлмасин, барибир кўп вақтни ўтказадиган жамоангизни таъсири катта бўлади.

Бугунги кунда атрофимизда кимлар? Улардан нима оляпмиз? У қозонни қораси юқяптими ё таоми? У инсонлар маънан кимлар? Фикри хаёллари ўрнакми?

Менимча мана шундай маъжозий нигохни атрофимизга онда-сонда бўлса хам ташлаб турсак, хаётимизга ижобий таъсири кўпроқ бўлса керак. Мен хозир манфаат тўғрисида фикр юритаётганим йўқ, пул, бойлик булар хаммаси ўткинчи. Инсоннинг фазилатлари, маънавий бойликлари, билим ва хулқи, ўша йиллар давомида йиққан жихатларидан энг кўпи қандай эканлиги билан саралаб олиш қийин эмас. Эҳтимол бу  ҳам манффатга кирар..Майли, ўткинчи нарсага кўз олайтиргандан кўра, керакли, мухим ва беминнат бойликка нима етсин?

Хар бир бўш қозонни жаранглаганига тобе бўлиб бораверсак, унинг қорасини юқтирамиз. Тўла қозон эса,  майли овоз чиқармасин, лекин унда шунчаки овоз эмас, таоми бўлади.

 Атрофимизни файзли инсонлар ўраб турар экан, хонадонимиздаги қозонлар хам бўш бўлмайди.

 Саййид-ул айём муборак ахли мусулмонлар! 


Sayyod

Бўлим: Din | Кўрилган: 16608 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Juma ovozi

Нравится
Барча изохлар: 18
1 Dilnoza0514   (11-Май-2012 05:32) [Материал]
Balki yomon odatdir lekin atrofimga qarab kimdandir yaxshi fazilat o'rganay demiman yoki o'rganay desam xam qo'limdan kelmaydi.
Atrofimda kam bo'lsa xam men sevgan qadrlaydigan yaxshi insonlar bor.
Juma ayyomi muborak musulmonlar.

2 Gulsum   (11-Май-2012 07:49) [Материал]
Худогашкур атрофимда шундэ инсонла борлигига... Хамаси бирбирига боглик, яхшисию ёмони... Жума муборак фариштам!

3 maftush-RIO   (11-Май-2012 08:28) [Материал]
molodets sayyod

4 KomilEl   (11-Май-2012 09:34) [Материал]
Qanchalar irodamiz kuchli bolmasin atrof muhit, sharoit insoni ozgartirib oz domiga tortadi. Shuning uchun qadirdonlar atrodimizi yahshi insonlar bilan toldiraylik zero hech qanday qabihlik oz domiga torta olmasin...! dep sts yoozgandim odnoda 2011 yil bahorda

5 SanjarBek   (11-Май-2012 09:51) [Материал]
Бугунги кунда атрофимизда кимлар? Улардан нима оляпмиз? У қозонни қораси юқяптими ё таоми? У инсонлар маънан кимлар? Фикри хаёллари ўрнакми?

Juda to'g'ri savol qo'yilgan. Agar shu savollarni ijobiy javoblarini topsak, haqiqatda qozonning qorasi emas, taomi yuqishi mumkin.
Muborak Juma ayyomi qutlug' bo'lsin!

6 Sardor_B   (11-Май-2012 10:01) [Материал]
Juda t6g'ri fikrlar...inson hayotda kimgadur taqlid qilib emas 6z dunyosini qurib yawaw kere...wundey ekan b6w qozonga yaqin yurmelar...

7 Dilya   (11-Май-2012 13:17) [Материал]
clap

8 Zakhra   (11-Май-2012 14:47) [Материал]
Бугунги кунда атрофимизда кимлар? Улардан нима оляпмиз? У қозонни қораси юқяптими ё таоми? У инсонлар маънан кимлар? Фикри хаёллари ўрнакми?
To'g'ri dunyoda har xil insonlar bor, atrofimizdagi insonlar qanday bolmasin biz harakat qiliwimiza kerak har biridan yahshi tomonini oliwga. Yahshi inson bo'lsa yahshiligini, yomon inson bo'lsa demak wunaqa yomon bo'lmaslik kerak ekan deb o'rganishima kerak. Etiwadiku aqilni aqilsizdan o'rgan yoki odobni beodobdan o'rgan.

9 Xurshida   (11-Май-2012 15:07) [Материал]
SAYYUD-UL AYYOM MUBORAK

10 Guli   (11-Май-2012 15:38) [Материал]
To'g'risi uncha tushunmadim yoki aqlim yetmadi...
Jum'a muborak!

11 pink   (11-Май-2012 16:37) [Материал]
200 foiz qo'shilaman fikrizga

12 bek88   (11-Май-2012 17:17) [Материал]
zo'r fikirlar....

13 ledy   (11-Май-2012 22:14) [Материал]
Атрофимдагиларга яхши муносабатимни аямайман, узимга кора юктирмаслик пайида эхтиёткорлигимни килиб юраман. Балки хамма инсон Худони дер. Лекин атрофимдагилар фиску-фасодчидек куринади. Улар хам Оллох дегувчилар. Шунинг учун омонат оламда уларни ёмон куришга куч сарфламайман. "Кора козон"ни илгаш кобилиятим бор-шунинг учундир унга якинлашмайман.

14 milawka   (12-Май-2012 09:45) [Материал]
voyey .. clap

15 Maqsadjon_N   (12-Май-2012 21:07) [Материал]
Rasululloh s.a.v. aytadilar: “Musulmon kishining nazari biron xushsurat odamga tushsa-yu, Alloh uchun nigohini pastga qaratsa, Alloh taolo unga ibodatning lazzatini nasib qiladi”.
Zulfiqor Ahmad Naqshbandiy aytadi:
“Shogirdlarim ibtidoda zikrdan maza qilganlarini, asta-sekin bu mazaning yo’qolib qolganini aytishdi. Buning sababi esa ularning badnazarlik bilan begona ayollarga ko’zi tushib qolganidir.
Badnazarlikning yana bir ofatlaridan biri rizqning kesilishidir. Muttasil shu dardga yo’liqqan odamning xonadonida baraka qolmaydi.

Shayton jannatdan quvilib, Allohdan odam farzandlarini gumroh qilishlik uchun ruxsat olarkan, o’ngidan, chapidan, orqasidan, oldidan kelaman deb va’da qilgan-u, lekin pastki tarafdan kelaman deb va’da qilmagan. Shuning uchun Alloh taolo “nomahramdan yuzingizni pastga qarating” deydi”.

16 Gulozora   (12-Май-2012 21:33) [Материал]
smile

17 Dilnoza0514   (13-Май-2012 16:38) [Материал]
Ichi qora bòsayam òzini spo kòrsataydiganlarni yomon kòraman ochiqchasiga. Ularga yomonlik qilmasam xam lekin nafratim bòlishini xoxlamiman. Nafrat yomon tuyg'u.

18 Islombek   (14-Май-2012 04:23) [Материал]
Sayyod! Ga gap yo'q.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!