Дарров суратга олиб уларни почтасига юбордим факт билан.Бундан ташқари яна КОМнинг хам счетчики бор, ха майли манга бу зарилмас, асосийси шу ички ЮКОЗ счетчики фактини сайтга факт билан қўйишга жўнатганимни нега қўйишмади тушунмадим.
evimir@mail.ru (09.01.2013 9:14) :
Астопирилло. Ман хеч канака интервью бермадм хич кимга.
Сардор ака клянусь! Бунака масалада айникса озодликка сиз рухсат берсез хам интервью бермасдм. Сардор ака бу тухмат! Моя совесть чиста! Куриниб турибдию подставалиги.
Кейин, Сарвар Озодликчилар билан эътирози билан боғланибди.
Бу орада юқоридаги бошқа вазиятлар билан твиттердаги актив бўлган Мехрибон деган қиздан илтимос қилдим,
тўғирланди деган жавобни олиб, почтадан хам шу маънодаги жавобни олдим ва яна уларни сайтини текширсам...
Бу сафар "Сардорнинг юборган маълумотига кўра" дея тахрирланган, нега суратни қўйишмаган тушунарсиз. Сарвар Зохидовнинг "гўёки интервьюси" эса йўқ бўлиб қолган.
Ўзи "Сайтингизда қолиш учун намойишни сиз таклиф қилганмидингиз?" каби саволларига ажаблангандим... Биринчидан ўзимни сайтимда ўзим қолиш учун кимларнидир ёллашимни ўзи ахмоқлик! Ёлланган бўлса, улар хам ғирт ахмоқ бўларди!
Просто қолдим и все - деганимда хам, ким мани шахсий сайтимдан қувиб чиқарарди? Яна намойишда хонанда Шохруххон продюсери Иззатила, шоира, хонанда ва бастакор Шахнозлар бўлса, ғалатимасми уларни ёллашим? Эртага устимдан кулмайдими бутун санъат олами?
Бу саволни ўша намойишда қатнашганларга бериш керак эди, Сарвар Зохидов номидан қалбаки интервью тўқимасдан!
Сизларни радиосайтингиз ёпилса, Ватанини севганлар УРРААААА деб пикетга чиқишар, мани эса кетишимни истамаганлар хаққоний равишда йиғилишди, алам қилсин!))
Одамларгаям хайронсан...
Нима учун очиқчасига, хаққоний йўл билан ишлаш мумкинмас? Майли, Ўзбекистондамас ва бу ердаги маълумотларни билмай нотўғри ёзишар дердим...
Лекин аниқ "подстава" ва монтаж қурбони ўзим бўлгач, озодлик сайтидаги биттаям нуқтага ишончим қолмади. Нуқтамас ўлиб қолган хақиқат доғи бу деб тушунаман!
Майли, сайтимга кирадиганлар сонига хасад қилиб 4-5 баробар пасайтирибсизлар, вахоланки манга хеч қачон сон эмас, сифат мухим бўлган ва сайтим аудиторияси қанчалик кенглигини хамма билади. Лекин нима учун бировни номидан матн тўқиб ёзасизлар? (Сарвар Зохидов)
Нима учун интервьюдаги аудиони , ўша одамни минус кўрсатиш устида монтаж қилиб қалбакилаштирасизлар? Худони фарз саломига хам тахдид қилиб, ўз манфаатингизда қора ишда фойдаланяпсизми?
Вой бу атайинмааас, тасодиииф, шунчаки аудиога чекланган вақт , ааайнан шу саломга аликингиз ортиқча бўлди, аудиоплеерга сиғмадиии деган бахона умуман ўринсиз бўлади!
Эссиз кетказган вақтим ва хурмат юзасидан берган жавобим. Соддамасман албатта, шунчаки хаётда ўзимни призмам орқалик бошқаларга қарашга ўрганганман, буям бир яхшиликка нажотдир, яхшиликка интилиш ва бундан қайтмаслик...
Майли, жабр кўрмадим, шунчаки ўзим учун ва мана бу сайтим ўқувчиларим учун озодлик радиосининг нохақ , ўз манфаати билан ва "подставачи" эканлигига тўлиқ амин бўлдим.
Оддий бир ижодкор сахифаси бўлган сайтимга шундай қилишган бўлса... ўз сайтларида сиёсатдан тортиб бошқасигача "спонтом" долзарб мавзу войдод деб айюханнос солинган бошқа мақолалар хам шу тариқа қалбакилаштирилмаганлигига қани кафолат?
Инсоф тиламайман, бефойда. Хафаяммасман, не стоят того! Лекин бошқа қайтиб қўнғироқ қилишмасин, шартта трубкани қўйиб қўяман, лекин ундан аввал салом беришса, Худони саломига аликни оламан, бу фарз!
Кейин эса байбадос!