08:00 Озодбек билан норасмий сухбат | |
Озодбек Назарбеков билан тасодиф кутилмаганда ва албатта режада бўлмаган учрашув натижасида бир неча соат норасмий сухбат кечди. Ўзаро бетга айтилиши керак бўлгани хаммаси айтилди, мухокама қилинди, бахси хам бўлди, икки тараф ўз фикрида қолинган мавзулар хам етарли бўлди, хуллас бир сўз билан танишилди.) Бир вақтлар “Озод-шоу” бошларида бир маротаба қилинган сухбатда ўзаро мулоқот деярли “ёпишмаганди”. Кейинчалик эса ўзаро мулоқот бўлмагани ва бунга тўсқинлик қилганлар етарли бўлгани сабаб ўзаро антисимпатия ўсганда ўсиб бу танқидлардаги Озодбек айтганидек “исён” сезилишига сабаб бўлгандир.
Нормал мухит, нормал тон . Хуллас очиғи, бу сухбатни четдан кузатган биргина инсон гувохи шохид айтишим мумкинки, деярли беш соат кечган сухбатда роса “ўтладик”. Яъни ўзаро дилхираликлар мухокамасидан кўра турли ва долзарб мавзуларда бахс қизғин кечиб фикр алмашилди хисоб. Кутилмаган учрашувнинг кутилмаган сухбатиде буёғи) Озодбекни билмадиму, шахсан манга бироз аввал кимдир Озодбек билан мана шу тарзда соатлаб сухбатлашасан деб фол очса хам қотиб-қотиб кулган бўлардим....хаётда нималар бўлмайди...кимларни кўриб нималарни кашф қилмайсан... Юқорида айтганимдек, Озодбек билан барча холатлар юзасидан мухокама қилинган танқидларга тўхтамайман , ўзимиз хал қилиб олдик, ўша айтганимдек қайсинисидадир иккимиз ўз фикримизда қолганимиз бўлгани бўлса хам. Лекин охиргиси хақида айтишим керак!
Озодбек ва унинг шогирди Бахром Назаров билан бўлган мавзу юзасидан бу сафарги танқидимдаги хатолик бўлганини очиғи шу куни билдим ва дарров сайтдан олиб ташладим. Ашуласи билан бирга. Қисқача айтадиган бўлсам, Озодбек шу йили концертида Бобур ғазалидан қўшиқ куйлаган ва шундан кейин бир лойиха режалаштириб, 14-февраль 2015 йилда Бобур таваллуд кунига аталган альбом тайёрлаётган бўлиб, у ерда Бобурнинг ғазалларидан қўшиқлар тайёрланиш жараёнида ўша альбомдаги Озодбекни овози ёзилиши қолган “Лола” қўшиғини тайёр мусиқаси Бахром Назаровга ёқиб ўзини овозини ёздирган ва устозига кўрсатган. Озодбек бу лойиха 14-февральда кенг оммага тақдим қилинганидан кейингина у хам куйлаши мумкинлигини айтиб рухсат берган. Шогирд шошқалоқлик қилганми,хатолик ўтганми хуллас у фейсбукка хам қўйиб юборган ва продюсери орқали бизда хам премьера қилиб юборган. Негалигини билмадиму, кейинига "устозимга хадя қилгандим улар хам куйлайдилар" деб биздан олиб ташлашни сўрай бошлашди. Уёғи сизга аён. Нотўғри маълумот юзасидан нотўғри хулосалар натижасида Озодбек нохақ танқид остига олиниб қолди. Аввалги танқидлардаги шахсий фикрлар ва қарашлар олдида албатта бу нотўғри маълумотга чидаш қийин. Озодбек билан учрашувимиздан бир икки кун аввал мана шу аслида бўлган воқеани Бахром смс тарзида юборганига мен очиғи ишонмагандим. Ха, энди бу Озодни ўйини деб қабул қилгандим.
Озодбек билан шу кун учрашганимда у телефонидан ўша Бобур альбомидан бир икки қўшиқларни қўйиб бергач ва шу кунги бевосита хамда нейтрал гувох бўлган мени ва Озодбекни таниши буни тасдиқлагач, вазият рости хам ўзгача бўлиб Озодбек бу борада хақлиги шахсан менга аён бўлди. Йўўўўқ экспретлар ёллансин!-деб туриб олсам энди кўпде. Бахром смслаб турибди, Озодга ва менга таниш нейтрал одам тасдиқлаб турибди ва энг асосий далил қўшиқлардан эшиттиргач оёқ тираб турсам ана шу Озодга нисбатан исён бўлармиди...
Шогирдни шошқалоқлигими, ахмоқлигими хатосими ...ё шогирдга машхурлик келса ўзгаришими билмадим, буни энди устоз-шогирд ўзи хал қилиб олар. Аммо ўша шогирд тарафидан ўтган хатоси юзасидан сайт орқали нотўғри танқид учун Озодбекни мухлислари ва албатта адолат тарафдори бўлганлар, шу сайтни хурмат қиладиган хақиқатпарвар инсонлар олдида узр сўрайман.
Хозир Озодбек билан хамкорлик бўладими деган саволлар бўлиши тайин, биламану одамларни)) Асосийси барьер йўқ, хаммаси аниқланиб юзга айтилди. Буёғига нимаики маълумот бўлса, у тарафиданми ё биз тарафиданми нимадир бўлса адекват мулоқот натижасида кечади. Фақат шуни айта оламан.
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 19680 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 27 | |||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |