01:12 Озода тадбирда нега куйламади? | |
1-июньги "Халқаро болаларни мухофаза қилиш" ва "Фахрли инсон" лойихаси 3 йиллик байрами тадбирда лейкоз билан оғриганларга қон топширган ва моддий хайрия қилганларга қоидага кўра "Фахрли инсон" браслети топширилди. Ва бу шарафли бурчни доимгидек машхурлар зиммасига юклатдик.
Шоира, бастакор ва хонанда Шахнозга бу вазифа кўпроқ тушди.
Ташриф буюрган хонандалардан яна Муниса Ризаева хам, тадбирга келгунича қон топшириб чиққан ва шу пайтгача яна ташриф буюрган моддий хайрия қилган хомийларни қолганларига браслет топширди.
Орада "бирров" бу ишни шу куни қон топширмоқчи бўлгану аммо гемоглобин тестидан ўтмаган хонанда Саида хам амалга оширди.
Тадбир сўнггида эса яна йиғилиб қолган қахрамону фахрий инсонларга Шохруххон топширди.
Тадбир тугаб, шу куни хизмат қилган артистларимизни кузатиб бўлиб, доимгидек моддий хайрияни амалга оширар чоғи тўлиб-тошиб мева, печение ва шу ерда бўлган болакайларга ошиғи билан кийим-кечаклар келтирган MyShop бошловчиси Шахнозга эса браслетни ўзим топширдим.
Хўш, "причем тут" Озода ва уни куйлаш куйламаслиги деб хайрондирсиз?))
Гап шундаки, шу куни тадбирга ташриф буюрган Озода куйламаслиги ва фақат моддий хайрия билан чекланиб, болажонларга табрик сўзи айтиб кетишини ва бунга сабаб яқиндагина бошидан ўтказган операция эканлигини айтди. Озода: -Бу каби гала-концертларда асосан фонограмма куйланиши нормал холат, аммо хаттоки шуни хам қила олмайман очиғи. Сабаби барибир фонограмма устидан куйлаб юбораман. Берилиб кетаманда... Туркияда лапаратомия операциясини ўтказтириб қайтдим. Анчадан бери қийнаётган профессионал касаллик (мураккаб қўшиқлар куйланаётганда босим қоринга тушади) бўлган қорин чуррасини операция қилдирдим. Бу билан бирга ошқозонимни хам ярмини кесишга тўғри келган. Бугунги кунда қатъий пархез туфайли деярли оддий сув билан куним ўтмоқда. Жуда нимжон бўлиб қолдим. Операциядан деярли бир ой ўтиб хизматга чиққанимда, фонограммада куйлаганимда хам, берилиб кетиб устидан куйлавердим ва 10 дақиқа ўтар-ўтмас тўйхонани ўзидаёқ хушимдан кетиб қолдим. Ўша ердан тўғри шифохонага олиб кетишди.
Дархақиқат Озодани эълон қилганимизда одамлар жудаям жонланиб кетди. Табрик сўзларини айтган Озода халқдан соғлиғи туфайли куйлай олмаслигини айтиб узр сўраб, шу кунги ташриф буюрган футбол юлдузларига ва қон топширган хамда моддий хайрия қилганларни бир қисмига "Фахрли инсон" браслетларни топширди. Соғлиғини тиклаётган Озода ижодни тўхтатмаслиги ва тез орада "Эътироф эт" дискини иккинчи қисмини тақдим этиши, уёғи клиплар ва куч тўплаб яна бир порлаб чиқишга тайёрланаётганини маълум қилди. | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 13279 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 16 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |