Озода Саидзода сўнгги пайтлар йиғилиб қолган клипларини мухлисларга тақдим қилиш билан банд. Озода:-Ўз вақтида мухлисларимга клипларни тақдим эта олмаганим учун узр сўрайман ва бунга ўз сабаблари борлигини эслатиб ўтаман. Бир вақтлар маълум инсон ва гурухлар тарафидан менга қўшиқ куйламайсан, ижодингни давомласанг оила аъзоларингни хавф остига қўйган бўласан деган дўқ-пўписалар бўлгани сабабли маълум бир ижодий чегараланишда бўлдим.
Устига устак хар-хил найранглару, провокациялар...Гапирсам гап кўп, лекин қани ким тинглаб ёрдам қўлини чўзса? Гапирсанг "запрет"га тушасан, гапирмай жим ўтираверсанг хар тарафдан тайзийқлар...Осон эмас.
Хуллас хозир "Холос" қўшиғига ишланган, лекин ўз вақтида тугалланиб тақдим этилмаган клипни тақдим этаман, кейинроқ унинг араб тилида куйланган талқини ва унга хам хозир ишланаётган клип.
Бошқа қўшиқларимга ишланган клиплар хам бирин кетин мухлисларга тақдим этиб борилади. Бу орада янги альбом устида хам иш аллақачон бошланган, лекин мусиқа савияси устида анча мехнат талаб қилинаётганлиги сабабли бирдан юзаки ишлаб тақдим қилишни ўзимга эп кўрмайман. Улар орасидан машхур эронлик Гугушанинг бир қўшиғини ўзимни талқинимда қайта куйлаганим хам борлигини эълон қила оламан. Озоданинг сўнгги тақдим этган концертидан икки йилча ўтиб хит даражасига етган мазкур "Холос" қўшиғи хануз мухлисларнинг ардоғида. Гўзал сўзлар, дилтортар наво ва бетакрор нолалар билан бойитилган мазкур мураккаб махоратда куйланган қўшиқни санъат олами вакилларидан бир нечтаси харакат қилиб, хануз Озода каби қайта куйлай олгани йўқ. "Холос" қўшиғи Озоданинг "Ёр-ёр" қўшиғи каби нафақат Ўзбекистон балки Ўрта Осиё ва Араб Амирликларида хам жуда машхур.
man Ozodani awaddiy muxlisiman rostanam uni talantiga gap yuq ovozida dard bor uni ijodiga ulkan zafarlar tileman xar doim man uchun birinchi xursandman yana sanatga qaytganiga omad!!!!!!!!
Ijodizga omad, manga barcha taronalaringiz birdek yoqadi, ayniqsa Sh. Jo`rayevning "karvon ko`rdim" taronasiga javob tariqasida yozilgan taronasi juda ham yoqadi
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.