Асл хонанда реалити шоуси сайтда эндигина 5-серияси тақдим қилинишига қарамай, санъат олами ва халқда катта қизиқиш ва шов-шув билан кузатиб келинаётгани сир эмас.
Вахоланки, бугунги кунда 17-серияси суратга олинаётган реалити шоуси қизиганда қизимоқда. Асл хонанда реалити шоусининг навбатдаги сонида, Озода Саидзода иштирокчиларга мархум санъаткор Мухриддин Холиқовни репертуаридан қўшиқлар тарқатди.

Ундан аввал эса, иштирокчиларни қабр бошига олиб бориб, тиловат қилишди ва Мухриддин хамда Хусниддин Холиқовларни қабрлари атрофига гуллар экишди.




Ёш хонандалар нафақат узоқ ўтмишдаги тарихий шахсларни, балки яқин даврдаги мархум санъаткорларни хам хотиралаши, ёд этиб, уларни сўнмас қўшиқларини йиллар мобайнида келажак учун етказиб бориши кераклигига бу сонда урғу берилди.

Мазкур кунни "Асл хонанда"нинг 15-16 серияларида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Ундан аввал Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулсанам Мамазоитова,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, бастакорлар уюшмаси аъзоси Дилором Омонуллаева,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев ва Сато гурухи ва яна бошқа санъат вакиллари билан бўлган қизиқ сонларни хам кўрасиз.
Реалити шоуда хаммаси етарли равишда профессионализм доирасида амалга оширишга харакат қилинмоқда. Ўз номи билан реалити ва шоу бўлгани билан, йиғилган ёшларимизни келажакда фақат жонли ижрода, махорат билан куйлаш ва санъаткорга мухим бўлган хислатларни ўзлаштириши устида жиддий ишланмоқда.
Ўзбекистонда илк маротаба ва интернет тармоғида амалга оширилаётган "Асл хонанда" реалити шоусини кузатишда давом этинг.
Биз эндигина атиги 5 серияни сайтда тақдим этдик холос. Олдинда кутилмаган бурилишлар, қизиқ шартлар, ва хаттоки интригаю жанжаллар хам кутмоқда.
ХАММАСИ БОР! ХАММАСИ ҚИЗИҚ!
Ва албатта, хамма билан хаммаси бизда!))
<b>omad silaga
Ziyoratga no comment, qizlar nima qib yuripti..