Овознома: Сахар гурухи хақиқатлари Ovoznoma
Овознома: Сахар гурухи хақиқатлари

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Сахар гурухи солисти Анвар Жўраев билан 2008 йил охирида сухбатлашгандим. 

Луизанинг "Овознома" дастурини тинглаб ўша дамларни эсларканман, Сахар гурухининг мухлислари хануз сухбатни сўрашади ва ўша сухбат эски вебблогда қолиб кетганди.

Бугун Сахар гурухига аталган Овознома сони билан биргаликда ўша интервьюни хам тақдим этамиз.

Луизанинг дастурлари борган сари мураккаблашиб янгиликлар билан кенгайиб бормоқда. Ва бу сондан хам Овозноманинг янгиликларидан воқиф бўласиз. Бу сон қахрамонинг мухлиси у билан боғлиқ қизиқ воқеалари хам, айнан мухлис тилидан  ёритилади. 




2008 йилги сухбат:

«Сахар» гурухи бор,


лекин…нахотки транзит куринишида?

 

 

Бир вактлар бирданига порлаб купчиликнинг назарига тушган «Сахар» гурухини эслайсизми? Дархакикат узгача йуналиш, узгача бир янгилик куринишида намоён булишганди. Уларнинг «Ёмгир», «Уша Сизми?» хитлари хамон купчиликнинг севимли кушикларидан бири булиб келмокда. Юрмалада утказилган курик танловда Саяташ тахаллуси билан ижод килаётган Сайёра исмли хонандамиз хам айнан уларнинг «Ёмгир» кушиги билан иштирок этганди.

Бирданига сукут…ва Козогистонда ижод килишяпти деган гап-сузлар таркалди. Тунда бир танишим гурух хонандаси Анвар Тошкентда эканлиги ва бугун тонгда учиб кетаётганлигини айтиб колди. Анвар билан кунгироклашиб, хозирни узидаёк бир ресторанда куришишга кундирдим.

 

Анвар укаси ва дустлари билан ресторанга узини куттирмай оз муддатда ташриф буюрди.


 

 Анвар Жураев:  "Менинг диним-Мусульманство!"

Анвар Жураев. 31 октябр 1979 йил Учкудукда тугилиб, оиласи билан Тюмень Сургутга кучиб кетиб уша ерда усиб улгайган. Узбекистонда «Сахар» гурухи хонандаси сифатида 2000 йил танилган.

 

 

Нахотки гурухингизни узбек мухлислари кам булган булса ватанни тарк этдингиз? Нимадандур хафа булгандек?  Ёки сизларни узбек аудиторияси кабул кила олмадими? Ва нима учун яна Козогистон? Нахотки ижодкор инсон учун бирламчи пул булса?

-Йук, йук..кандай тушунтирсам экан. Бу ерда биз кам хак олинадиган йуналишли булган гурухмиз. Агар мухлислар назаридан четрок ва талаб  йук гурухлар каторида десам нотугри булади, хакикатдан айтганда ижодимиз самараси килган мехнатимиз эвазига келадиган пул  кетган харажатларни копламайди. Мен кандай килиб сифатли аранжировка ва сифатли мусикага, пиар ва рекламага сарфлаган пулларимни коплашим мумкин? Тугри бир  накл бор «Мусикачи доим оч булиши керак» деган, лекин мен миллион доллар, самолёт ёки миллионлаб дискларим сотувини талаб килаётганим йук-ку. Мен хамиша жараёндан завкланиб келган инсонман, хамиша Узбекистон учун кандайдир бир янгилик ва сифатли бир нарса килишга интилиб келганман, мисол учун дейлик бир америкалик, ёки европалик бир сайёх келса бу кушик ёки мусикаларни тинглаб уша дунё микиёсида танилган хонандаларнинг мусикалари кушиклари билан таккослаб бизнинг санъат ва махоратимиз хам улардан кам эмаслигини тушунишларини истаганман. Мусика бир хил булиши керак эмас, замон ва дунё талабига хам жавоб берадиган даражада булиши керак. Факатгина туйбоп кушиклар мамлакат санъатига «колорит»бера олмайди. Колорит турфа хил мусика бера олади, узбекча рок, узбекча джаз, узбекча фолк.. Равшан Намозов йуналишидаги масалан фолк, бу  (кутаринки бир хайратланиш билан) ажойиб мусика. Бутун дунё хавас киладиган мусика бу фолк. Пул масаласига кайтсак, факат сарф харажат булиши керак эмаску? Сарф харажатга хам каердандур пул керак-ку.«Сахар» гурухини бутун Узбекистон билади десам адашмайман, чунки, жудаям куплаб Узбекистон буйлаб вилоятлараро гастролларга бориб хизмат килганмиз. Шунинг учун бизнинг кушик ва йуналишимизни талабсиз дея олмайман. Чунки бу йуналиш мусикаси талабгор, чиройлик мусика, рок йуналишини узбек фолки билан уйгунлаштирамиз, одамлар тинглашни исташади лекин…кам хак туланади.

 

 

Туй хизматларини назарда тутяпсиз шундайми?

-Албатта.

 

Айтмокчисизки Козогистондаги туйларга купрок таклиф килишади?

-Ха. Булмасамчи? Туйлар, тугулган кунлар, кечаларга куп таклиф килишади.

 

Демак энди Козок фолкини рок билан уйгунлаштиряпсизларми?

-Йук, нима учун? Хамма бизни узбек гурухи эканлигимизни яхши билишади, биз уша узимизни узбек кушикларимиз билан ижод килишни давомлаяпмиз.

 

Кизик, транзит гурух булиб колгандексиз, узбекча ижод билан бошка ерларда хизмат киладиган, ёки гастролмонанд гурух?

-Козогистонми, Россиями, каерда булишимиздан катъий назар, барибир ("барибир" сузини жон жахди билан кайта-кайта, бир рок кушигидаги авжига ухшаб) барибир узбек кушикларини   таргибот  килиб келяпмиз.

 

Ижод ва яшаш…

-Козогистонда. Лекин кушикларни Москвада ёзяпмиз. Чунки бизнинг аранжировкачиларимиз Серега Воробьев, Серега Середалар Москвада яшаб ишлашмокда. Ижодимизни бошиданок улар билан бошлаганмиз ва давомлаяпмиз хам.  Менга улар билан ишлаш кулай. Хозирда Лепс деган Россиялик хонанданинг Женя Кобылянских деган продюсери билан музокаралар олиб бормокдамиз, у айнан сифатли мусика ва жонли овозда куйлайдиган гурухлар билан ишлайди, у билан бир икки лойихани амалга оширмокчимиз. Менга жараённинг узи кизиктиряпти. Хозир куз тегмасин (четга тупуриб куяди) хаммаси яхши, аввалги уйлаган ниятларим руёбга чикаяпти, хозирда Москвада кушикларимни ёзиб бошка кучли созандаларни кушик ёзишга таклиф кила оламан, нафакат овоз ёзиш балки гастроллар, танишлар орттириш.  Айнан юкори савиядаги сифатли кушикларни яратишга имкониятларим бор.

 

Демокчисиз-ки Узбекистон шоу-бизнесида имкониятларингиз чегараланган эди, шундайми?

-Ха,   узига яраша кийинчиликлар мавжуд эди.

 

Бирданига Козогистонга утиб кетмагансизлар билишимизча, аввал ижоддан тухтаб анча жим булиб кетдинглар, сунг Козогистонда янги бир хит кушик килдинглар, ва бу кушик бизлардаги баъзи радиоларда хам «айлантирилди»

-Жим булганимиз айнан пул масаласига такалди. Чунки биз туйбоп гурух эмасмиз-да, бизларда камдан-кам холатларда туйлар буларди. Кейин кунгил колди шоу бизнесдан. Тугриси катта тушкунлик булди. Умуман мусика билан шугулланмай куйдим, мусика ёзмай куйдим, кулимни гитарага текизмай куйдим. Мен бошка бир иш билан шугулланаман, мусика билан шугулланмайман деб суз бердим узимга. Икки йил мобайнидаги бу холат менинг кунглимдаги бушлик эди.

 

Фикрингизча Узбекистонда бундай йуналиш билан кандай яшаб ижод килиш мумкин? Шундай муаммоларга дуч келган инсонларда асосан йулини топиш хакида фикрлар булади.

-Бизда жудаям катта ният булганди албатта .

 

Гурух ташкил топишиданок билгансизлар-ку бундай рок йуналиши билан туй хизматларидан пул топиш кийин эканлигини?

-Йук, биз ахир концертларни, гастролларни мулжаллаганмиз .

 

Кизиги гурухнинг пойтахтда концерти булмай негадур дарров гастролга чикилган

-Бу продюсерлар минуси. Нотугри йулга куйилган прома холос.

 

Продюсерингиз ким булган?

-Биз «Тарона рекордс» продюссерлик марказининг лойихаси булганмиз. 2000 йилдан 2004 йилгача бирга ишладик. Кейин мана 4 йил мобайнида жим булиб, энди кайтадан иш бошладик. Хозирда бизнинг Козогистонлик продюсеримиз бор у билан шартнома асосида иш бошлаганмиз.

 

Демак энди узбек гурухи эмассиз улар билан шартнома имзолаган булсангиз?

-Нима учун? (ажабланиб) Ахир биз узбек кушикларини таргибот киляпмизку.

 

Унда уларга нима фойда сизлардан, барибир козок тилида хам куйлайсан деган талаблар хам булса керак ?

-Хозирда бир икки козок тилида хам кушик ёзиш режамизда бор. Чунки биз уларнинг бозоридамиз.

 

Тошкентда концерт дастури такдим килиш ниятингиз борми?

-Албатта бор.

 

Энди хориж гурухи сифатида булса керак?

-Йук (кулади)

 

Продюсерингиз узга мамалакат вакили булгандидан кейин…

-Хозир жадал пиар ва рекламани бошлаш арафасидамиз, ва Узбекистонда ваколатхонамизни очамиз. Ва бу ерда хам Узбекистондаги ижодимиз учун продюсер булади.

 

Гурух таркиби узгарган шекил?

-Ха, ярим йилча аввал таркибни янгиладим. Олти кишидан иборат созандалар бор. Хозир гурух таркибида профессионалрок созандалар.


 

Профессионалрок бу кандай? Аввал таркиб сустмиди? Вахоланки айнан уша таркиб билан хитлар килгандингиз.

-Йук улар суст эмас, кучли созандалар эди, шунчаки хозир биз янги албом устида иш бошлаганмиз, ва бу албомни Козогистон, Узбекистон ва Россия буйлаб таркатиш режамиз бор. Янги боскичга утгандан сунг, уша боскичга яраша булгани маъкул хамма нарсалар. Шунинг учун таркибга ёши каттарок, тажрибаси етарли булган инсонларни жалб килдим. Харкалай биз жонли ижрода кушик айтишга мослашган гурухмиз, фонограммада ишлашга эмас.

 

Таркиб деганимда купрок Сиз ва Бобурни назарда тутгандим.

-Бобур 2000 йиллардаёк гурухни тарк этганди. Шунчаки гурухда эмас бошкача ижод килишни истади. Хозир хабарим йук нима билан машгул эканлигидан, хозир гурухда хонанда факат мен.

 

«Сахар» номини русчадан купчилик шакар деб кабул килса керак?

-Бизни куп маротаба айнан «Сахар» сузидаги биринчи «а»га ургу бериб шакар деб эълон килишади, вахоланки форс тилидан сахар бу тонг, сабо, субх маъноларини англатади. Гурух яраалаётганда тонг каби ёркин, нурафшон, янги кун бошланиши,  янгилик маъносини англатадиган сузлардан келиб чикган холда «Сахар» деб номлаганмиз. Айтишади-ку кемани кандай номласанг, шундай сузиб кетади-деб.

 

Узга мамалакат мухлислари сизларни кандай кабул килди?

-Жудаям илик, радиолардаги хит-парадларда муносиб уринларни эгаллашга мувфак хам булдик, хатто бир катта тадбирда чикишимиз хам керак эди, афсуски бир созандамизни кутилмаган оилавий кулфати туфайли катнаша олмадик. Уша эски кушикларимиз билан у ерда бошладик ишлашни. Козогистонлик юлдузлар гала концертларида катнашиб турибмиз ва Козогистон шоу-бизнеси бозорида, айнан бозорида мустахкам урнашиб олдик десам хам булади.

 

Узбекистонда концерт дастури булмаган, албом..

-Икки албомимиз чикган, бири «Уша сизми?» 2000 йилда, ва иккинчиси «Орзу» эса  2003 йил чикди. Мана хозирда тайёрлаётган албомимиз учинчиси булади.

 

Келинг уша биринчи бор танилган даврни эсласак, аввало сизларни куринишингиз, имиджингизни менталитетимизнинг аксарияти кабул кила олмаганди, танкидлар хам айнан узун соч, буялган тирноклар…

-(кулади) Биз Узбекистон учун кандайдир бир янгилик килмокчи булганмиз, мана хозир энди каранг кучадаги йигитларга, сочи узун булган, бизнинг уша пайтдаги куринишимиздан утиб тушадиганлари камми?   Мен узбеклар учун доим кизик булганман, менинг дунёкарашим, куринишим кизикиш уйготиб галати туюлган. Узбек миллатидаги йигитга хос булмаган, чунки юкорида айтганимдек Тюмень, Сургутда катта булганман. Юкорида айтилган уша даврдаги танкидлардан хафа хам булмаганмиз унчалик эътибор хам каратмаганмиз.

 

Нималар узгарди хозир? Кайтиш истаги борми?

-Кайтиш деб булмайди, чунки Узбекистонни тарк этмаганман. Шунчаки Узбекистон билан Козогистон оралигида юрибман. Ижодим Козогистонда шунчаки. Лекин албатта битта узбек кушиги булса битта русча булади. Козогистон ва Узбекистон учун.

 

Хозирги кунда нечта янги кушик ва клипларингиз тайёр?

-Икки клип ва унта кушик якин кунлар мухлисларга такдим килинади.  Хозирда «Ёнимда» ва «Армон» номли янги кушикларим Узбекистон радиоларида янграмокда.

 

Сузлари ва мусикаси?

-Менга тегишли, умуман барча кушикларим муаллифи узим буламан.

 

Анча вакт жимлик самараси атиги икки кушик такдим килиш?

-Бу шунчаки хозирча кизиктириш вазияти.

 

Ижодни Козогистонда давомлагандан сунг бугунги кунда фикрингизча бизнинг шоу-бизнесимизнинг холати?

-Кимнидур алохида ажратиб ёки ёмонлаш ниятим йук-ку, лекин, мана Тошкентга бир икки кунга келган булсам, эрталаб туриб нонушта килаётиб Марказ каналини томоша килиб то кун буйи дустларим билан мулокотда булиб, ота-онам даврасида булиб шу канални куриб тугрисини айтсам ажабланмадим хам, хайратланмадим хам. Уч соатдан бери гуё  бир кушик айланаётгандек. Ажойиб бир…(уйланиб)ажойиб бир (кайта-кайта такрорлаб) ифодалашга суз хам тополмаяпман, ха, ажойиб бир 6Х8 деган йуналиш бор, туйбоп. Мана шу йуналиш 3 соат мобайнида тухтамади. Мени эшитиш кобилиятимга бошка бир янги нарса, бошкача бир нарса таъсир килмади. Балки айнан бизнинг гурух шу бир хилликни бузиб чикган эди.  Айнан шунинг учун принципиал янги кушиклар, янги албом,  янги клиплар принципиал янги имидж билан Узбекистонда куринмокчиман. Чунки дунёкарашлар узгаряпти, умуман дунё микиёсидаги мусикада куп нарсалар узгаряпти, улардан колмасликка харакат килган холда янги кушиклар билан чикмокчиман.

 

Имиж деган нарсалар тушунарли лекин, буйнингиздаги одам калласининг суяги куринишидаги кулонни куриб савол тугилади: динингиз?

-Мусулмонство! Бу кулон шунчаки артрибут, кушимчалик. Шунчаки ёкиб колган холос. Хеч нарсани англатмайди, бу билан хеч бир секта аъзоси эмасман.

 

Янги имиджда куриниш билан чикаман деганингизга бу кулонни куриб балки дахшатли  Мэрлин Менсон куринишига якинрок булармикан деган савол тугилади.

-Йук, (кулади) Янги имиджим узимизнинг халкимизга якин булган куринишда булади.

 

Халкимизга якин? Демак дуппи ва чопонларда?

-Йук бу энди оширвориш, вахоланки, Козогистонда купинча сахнага хонатласдан тикилган буйинбогда чикиш киламиз. Бу билан узимизни узбек гурухидек таргибот киламиз. Хар бир куринишимизда барибир узбек артрибути булади.

 

 Оила хакида?

-Биласизми хар бир санъаткорнинг, уша юкорида айтган Мэрлин Менсоннинг хам, Стив Тайлерларнинг хам мухлислари кунглида, орзуларида уша севимли санъаткорини озод куришни хохлайди. Албатта у билан бирга булишлик ва бунга интилишда   хам эмас, шунчаки мухлислар ички дунёси хохиши шу. Оила бу шахсий хаёт, уз оиласидан гурурланиш бошка нарса, уни куз-куз килиш бошка нарса. Биласизми, рашк туйгуси хамиша мухлисда барибир булади.  Мен Ромэо булишни эмас, шахсий хаёт шахсийлигича колиши тарафдориман.

 

 Севиб тинглайдиган кушикчиларингиз, кумирингиз?

-Кумир деб кимнидур айта олмайман, лекин, сунгги тинглаётганларимдан James Blunt,  Led Zeppelin гурухи, Стереофон гурухлари кизиктирмокда. Уларни мусикаларини соатлаб тахлил килишни, уларни мусикасига сингиб, улар нималар хис килгани, уларни кайфиятини, бу хиссиётларни кандай килиб етказиб бераётганларини тушунишга харакат киламан,  чунки, жонсиз бум-буш шундок оддий кушиклар жуда куп.

 

Сизнингча бундай куп жонсиз ва бум-буш кушикларни нима учун одамлар кабул килишади?

-Бу продюсерга боглик. Демак уз ишини уддалаяпти, амаллаб тикиб, сукиб айлантириб сингдиряпти.

 

Лекин ижодкор хеч качон продюсерга тобе булмайди, агар у шунчаки бизнес лойиха булса продюсер атйганини такдим килаверади, ижодкор эса ижод намунасини продюсер оркали такдим килади. Сизда кандай тартиб?

-Менинг продюсерим менинг ижодимнинг чин дилдан мухлиси. Менинг фикримча хонанданинг продюсери уша хонанданинг мухлиси булиши ва унинг ижодини севиши керак. Факат шундагина у хар бир ижод намунасини юракдан,  тугри    ва чин дилдан такдим кила олади. Ха бу бизнес, буни рад эта олмайман, бу оркали яхшигина пул килса хам булади, лекин сени бу бизнес рохатлантириши сен истаган нарсани одамлар кабул килиши, сенинг кушикларинг билан хаётидаги кандайдир бир холатларни боглаши, сенинг кушигинг уларнинг севгиси нишонасига айланиши, хаётидаги кутаринки бир кайфиятлар билан боглаши бу бизнес тушунчаларидан юкорирок нарсалар. Хали хануз менга хатлар ва кунгироклар булиб туради, «Ёмгир» кушигим учун рахматлар айтишади.

 

Козогистонда хам Узбекистондаги машхурлигингиздек даражага эришдингизми?

-Айтишим мумкин (уйланиб) айтарли 50 фоизга.

 

Турт йилда  эллик фоизга?

-Ха.

 

 Демак хали Узбекистончалик машхурликка эга эмасиз? Продюсерингиз яхши ишламаяптими?

-Йук хали Узбекистончалик даражага етмадим. Продюсер эса атиги эндигина олтинчи ой ишламокда. Гурух таркибини янгилагандан сунг хамма нарсани янгилаб энди бошладик катта ишни.

 

Хаётдаги фалсафангиз?

-Хайтдаги фалсафам…(уйланиб) бу мушкул нарса, у доим дунёкараш ва йиллар билан узгариб боради, кадриятлар билан узгаради. Качонлардир кадри мухим булган нарсалар кези келиб уз кимматини йукотиб керак эмас холатга келиши мумкин. Хозирги фалсафам, адолатли яшаб, адолатли ишлаш. Уялиб колмаслик даражасида яшаш фалсафам.

 

 

Газаблантиради, кувонтиради ва ажаблантиради?

-Адолатсизлик газаблантиради, ажаблантирадигани агар мусикада олсак, ижод ажаблантиради. Мен каердан олиниши каердан пайдо булишига ажабланаман. Негизини доим излайман каердан булишини. Илхомга келсак, бахтдан илхомланаман, хиссиётларимга боглик илхомим. Куп бора шунчаки узимни зурлаб, кулимга гитара олиб бир нарсалар чалиб  кушик килишга соатлаб харакат килиб курганман, лекин, бефойда. Кувонтирадигани куп холатлар, хозиргача борлигимиз, мен танлаган йулимдан кайтмаганим кувонтиради. Мухлисларим, умуман одамлар  олдида уз урнимни саклаб кола олганим кувонтиради. «Сахар» гурухи бор ва куч гайратга тула, хозирда ижод билан бандмиз, якин кунлар сайтимиз хам ишга тушади,  хали хаммаси олдинда мана шу кувонтиради хам якин кунлар бошкаларни хам.

 

Sayyod-Sardor Kamilov (ноябрь 2008й)

26-Мар-2013 08:05
Бўлим: Ovoznoma | Чоп этди: Sayyod | Тег : Sahar, Ovoznoma
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 :)Jassy   (26-Мар-2013 09:11)
PRIKOLNNO biggrin

2 abdurauf   (26-Мар-2013 10:38)
Bu kim bo'ldi yana Zaharmi guruhni nomi Zahar qo'ygandan ko'ra ismini UMMON qo'ysa bo'lmidimi

3 Abbosbek   (26-Мар-2013 10:58)
Men Anvarakani fanatiman, lekin özimizda Yurgandi yahshi bölardi . . .lekin ot örnini toy bosar mana ularni örniga YAGZON borku. . .

4 Abbosbek   (26-Мар-2013 10:59)
Telefonimi Gudogida Berega ashulasi turadi. .

5 Olamgir(Alemgir)   (26-Мар-2013 11:11)
Kim bolsak ham ozbekligimizni unutmaylik va ozbekni qandayligini dunyoga tanitaylik))

6 ali   (26-Мар-2013 12:05)
tanimas ekanman shuni ...bitta qo'shig'ini bilaman Yakzon bilan aytgan.gavdasiga yarasha ovozi yo'q

7 nicole   (26-Мар-2013 12:57)
vay zo'rkuuu smile qaytib kelishsa yaxshi bo'lardi O'zbekistonga! U Anvara Jurayeva talant ot Boga! Haqiqiy ijodkor! "Sahar" guruhiga omad tiliman!

8 Uzbechka   (26-Мар-2013 13:35)
Sahar guruhini Oyimlar juda yaxshi ko'rar edi... Xattoki hozir ham ularning ayrim qo'shiqlarini, sevib tinglaydi. Xususan men ham!  up victory

9 87-91   (26-Мар-2013 14:36)
Газаблантиради, кувонтиради ва ажаблантиради?))) Bu savolni o'sha paytlar qariyb har bir intervyuda berardingiz))

10 microb   (26-Мар-2013 22:20)
Саҳар барибир Саҳар эди...

11 GreatUzbek   (27-Мар-2013 22:37)
yaqinda bitta guruhi premyera qiludila adashmasam DAVO,  Sahar i shogirti adashmasam? !

12 Noiba   (29-Мар-2013 19:34)
bu kim boldi diganlarga malumot, 2000 yil studentlik davrimaza esimda  Jahon tillariga keb lekzionniy zalda ashulalar etib turardi sahar, hamma davrni ozini qoshiqchilari boladi, sila etvokkan Ummon guruhiz u vaqt maktab oquvchisi bo'gan. kelila yahshila, hamma har davr ijodkorlarini hurmat qilsin. Sahar qatta bomela omad, osha davrlar yahshi davr edi

13 Oshlik Asal   (24-Ноя-2013 22:22)
Men vawwe ewtmaganman

14 kosim   (27-Ноя-2013 21:14)

Salom Sahar seni soginib ketdik kuuuu qayerdasan qaytkin qushiqlarigni sogindik bir vaqtlari seni qushiqlarigdi eshtib tog otkunch qizlar bilan  yurardik  sad :(

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 32
Мехмонлар: 32
Рўйхатдагилардан: 0