Артист деганда биринчи навбатда кўриниш бўлиши керак (с) Дилором Омонуллаева.
Тв каналларини томоша қила туриб, этимми сескантирворадиурғон физиономиялардан ўйланиб қоламанде...
Ха майли, Худо иқтидор ва овоздан мосуво айлаган экан, твга чиқмоқчи бўлсанг , ойнага қарамайсанми а?
Нима мақсад миллионлаб одамларга ЎЗИНИ КЎРСАТИШ? Қўрқитиш?)) Ё томоша қилаётган одам нақадар гўзал эканлигини хис этиб, шукр қилиши учунми?)))
-Вай... қара қанақалар эфирга чиқвотти, тоба манам чиқсам бўларкану, мана шу турқи совудан кўра, мани уйқудан уйғонмай ғижимланган турқим чиройлироғу...)))
Мана шу гапни бир икки жойларда эшитаманде)). Кўпчилик эшитадиган гап бўлса керак а?))
Айниқса эфирга чирмашаётган баъзи антимачо йигитларимизни кўрсангиз..... вой энди зўр кийим кийсанг , сан асалахемассанкууууу. Зўр бериб кийимни реклама қиладиган вешалкамисан нима бало, эй? На бир бўй баст бор, на бир мушак на бир турқу тароват, башара ва афт ангара. Истара ва файзку умуман сендан қўрқиб қочиб кетган.
Қизларга осонроқ бир тоғора бўёқни башшарага сепворади ва тамом; И я красавица!)) Шу қизларни (баъзиларини) шартта эфирдан тортиб саунага...йўғэ, хаммоммга...йўқ, хм... хуллас, шартта кир мошинага калласини тиқиб, бир 5 секунд яхшилаб ювиб, кейин томоша қилсангиз борми? Мать моя родная, прости меня за это деворас)))))))
Гап одамни камситишмас, гап эфирга чиқиш мантиғида!!! Маданиятдан умуман гапирмаяпман, эфир маданияти аллақачон қирилиб битган. Эфир мантиғи хам қолмаяпти!
Иқтидор, овоз бўлмаса эфирга чиқиш учун биронта мантиқан ижодий намоёнланиш бўлиш кереку тўғрими? Моделлар ғинг демай подиумда нега юришади? Қоматини кўз кўз қилишади. Вешалкамисан вешалка, қарасанг кўзинг қувонади. Клипларда улар хусну тароватини намоёнлаб, одамларни кўзларини яйратиш ва гўзаллик билан инсоният нигохини озиқлантиришади (нима дедим?) Глаза питают яъни.
Хуллас, "худсовет"да овоз, махорат ва иқтидори бўлмаганларни, хеч бўлмаса ташқи қиёфасига эътибор беришса бўларди. Зеро томошабин аввало қулоғи билан эмас, кўзлари билан аксарият нарсани хис этади.
Кўраётган нарсамиз ижобий бўлиши керакку, ё у прикол бўлиб кулдирсин, ё хавас қилдирсин, "Астопирло Худойи товба!" дедирмасдан... Бошқа тарафдан салбий нарсаларни ижобийга сублемировать қилишни хуш кўргувчи инсон сифатида эса, бундай бадиий кенгашлар хозирча йўқ экан, хунук "чехралар"ни эфирдан кўришга мажбур эканмиз, ўзимиздан мамнун бўлиб шукрона қилсак арзир)))
Эфирда шукронатерапия!))
(ўнгдаги йиғинма суратларга бир қаранг... кимларгадир ўхшатмаяпсизми?))
|