Бугун дўкондан керакли нарсаларни харид қилиб чиқар пайтимда бир аёл қараб-қараб қўйдию, чиқиб кетганимдан кейин орқамдан етиб келиб, "дардини" гапира кетиб йўлма-йўл чоррахагача қизиқ воқеани айтиб беради:
- Сизни сайтингиз бор а? Вей, бир нарсани ёзсангизчи. Ўзи "Мавлид" деган нарсаларга тобим йўқроқ, халиги аёллар туғулган кунига ёки биронтаси ўлиб қолган бўлса шунга атаб тик туриб хам ўқийдиган маросим борку, шуни айтяпман. Яна бошидан охиригача фақат шу еб-ичиш билан ўтади. Ўзи бунақа нарсалар мумкинмас хам, ширк хам дейишади қайдам, энди иримлари бор, хамма хотинлар борганидан кейин битта сиз йўқ деб турсангизам бўлмайди. Ўзи бир-икки мартта борганманми йўқми. Бугун қудам қўймагани учун бир маърака сабаб ўтказилаётган "Мовлуд"га бордим. Энди шу десангиз икки отинойи чунонам бири олиб, бири қўйиб ётибдики...
Энг хайратланарлиси, бирданига онажонинг рози қилу, отангга қулоқ сол мавзусида ашулаям этиб кетишса денг. Оғзим очилиб қолди. Яна бир-биридан ўзаман дейишадия.
Товба, отинойилар хам "ЗвИзда" бўлишмоқчими? Энди қўшиқ айтмаган шулар қолувди. Ўша захоти кўз олдимга сайтиз келсаде (хандон отиб кулади). Ўзим сал замонавийроқ аёлман, айбга буюрмассиз, агар хато қилган бўлсам дейманда, қайдам билай, ўзи шу "Мавлуд"ини яхши тушунмасам, буёқда гала-концертга айланиб кетаётгани энди ошгандир дейманда.
Бу аёлни воқеасидаги "Мавлуд" тушунчасини адашмасам Пайғамбаримиз САВни таваллуд айёмига шодлик рамзи сифатида ўтказиладигани ва унда саловотлар билан ўтиши тури хақида билардиму аммо бу тури ва айниқса унда қўшиқ хам айтилишини энди эшитишим. Нашид? Сизлар нима дейсизлар?
Judayam g`alati holat.... Mavludda asosan qur`on tilovatlar, xadislardan parchalar, salovatlar o`qilishini bilardim lekin qo`shiq kuylanishini endi eshitdim. Mavludning "ZAMONAVIY TURI"dir bu... Odamlar har taraflama g`alati bo`lib, aynib ketvotganga o`xshidi.
Payg‘ambarimaz S.A.V. huzurlariga bir ayol kelib: -Erkaklar masjidlarda jamoat bo‘lib nomoz o‘qishadi,ular bizdan ko‘p savobga ega bo‘lishyapti. Biz ham masjidlarda jamoat bo‘lib nomoz o‘qisak bo‘lmaydimi? -debdi. Shunda payg‘ambarimiz, Muhammad mustafo sollallohu alayhi vassallam: -Sizni elchi qilib yuborgan ayollarga ayting, ular - oilaga qarab erni rozi qilish, bola tarbiyalash, erni ust boshi, taomiga qarashdir - degan ekanlar. (Abu Hurayra r.a.) Ayol kishiga amri ma‘ruf qilib ko‘cha ko‘yda yurish buyurilmagan. Bu ish bo‘lganda payg‘ambarimiz S.A.V. zamonlarida bo‘lardi. (Fozil qori Yosin o‘g‘li masalalaridan)
ПАЙҒАМБАРИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ АЁЛЛАРНИ У ЗОТНИНГ МАСЖИДЛАРИДА НАМОЗ ЎҚИГАНИДАН КЎРА УЙЛАРИДА ЎҚИШЛАРИ ЯХШИ ЭКАНИНИ АЙТГАН БИР ПАЙТДА ЎЗБЕК АЁЛЛАРИ ДИННИ БУНАҚА ЎЙИН ҚИЛИБ ЮБОРИШИ, ЎЙИН ҚИЛИШ УЁҚДА ТУРСИН, ЧАЛА ЭШИТИБ ОЛГАН СЎЗЛАРИГА НОАНИҚ СЎЗЛАРНИ ҚЎШИБ КИМ ЎЗАРГА ОТИНОЙИЛИК ҚИЛИШЛАРИ ИСЛОМГА ЗИДДИР! ОЛЛОҲ ЎЗИ УЛАРГА ҲИДОЯТ БЕРСИН!
Shu ayolni ozi zamonaviyman deb dinni ustidan kulmayaptimi balki ota onaga nasixat tarzida marsiya aytilgandir esi odatlarimizdan marsaiya kuylash boru/ Mavluddi sharif islomda en gozal maropsimlardan xisoblanadi tik turib oqish esa Paygambarimmiz S.A.V ga xurmat yuzaqsodan salovat aytiladi bu ayol ozini qaysi dindan ekanliginiyam bolmidi dinni tushunmagan inson uni bulgashgayam xaqqi yoq ozini zamonaviy akanligini korsatmoqchi bolib savob ishni ustidan kulish bu chin insonga xos ish emas. Ajablanishga xojjatam yoq eskitdan ozi odam qiyofasifagi xayvoblar oziniu kelin chqishiniyam bilmedigan insonlar bolgan
Мовлуд исломда бор маросимдир. Бирок унга замонавий тус бериш баробарида узига хос бизнес турига айлантирволган отинойиларимиз керагидан ортик.Юкорида айтиб утган minavarovni айтганларини юз фоиз куллаб кувватлайман. Бунака даражадаги маросимлар ортикча исрофгарчилигу отинойиларга эса жарак жарак пулдан бошка нарса эмас.
Shunaqayam saviyasi pas ayol boladimi. Shunchaki nafratlandim yana bir uchratib qosez shu ayolga suf deb qo'yin shunaqayam diydimi tobim yo'qmush yaana zamonaviy ayolmuwla o'l shu gaping un tushunmasang yomonlama o'sha otin oyila sevgi yoki zamonaviy ayollar xaqida emas balki ota onani rizosi xaqida kuylagan qo'wiqni.... daxshat xayf bunaqa ayolga
Xayronman islom mamlakatida yashaymiz dinin qanday desa musulmonman deyishadiyu lekin islomga taluqli xammadan xam koproq yaxshi ko'rishimiz kerak bolgan payg'ambarimmiz xaqida tuwunchaga emas insOnlarni ko'rsam xayron qolaman
Биринчидан ислом малакатида яшамаймиз. демократик мамлакатда яшаймиз, динимиз ислом. Кейин шунчалик исломни чукур биларкансиз, ислом динида кушик айтиш, айникса диний маросимда харомлиги хакида эшитмаганмисиз. Бу опа, шунчаки кушикни айтилиши хакида гапиряптилар. Ота-она хакида куйланса севги хакида хам куйлансин унда. Ислом дини факат одамларни мехр -мухаббат, севгига ундайди. (Айримларни тасаввурича севги бу -эротика, уятсиз уйин) Сизга ухшаган фикрловчилар борлигидан биз саводсизлар икки марта хайронмиз.
Мавлуд қилиш, яъни Пайғамбаримиз (САВ) туғилган кунларини нишонлаш ислом динида йўқ. Бу гўё христианларнинг Рождество байрамига тақлиж қилишдек бир гапда. Динда йўқ нарсаларни бажариш бу хурофот дейилади. Яна қуръон оятларидан ўқиш ўрнига қўшиқ куйланса))) Одамларэ, нималарни ўйлаб топишмайдия тирикчилик деб... Мен ҳиндларни унча хуш кўрмайман. Сабаби уларда турли ирим-сиримлар, одатлар ажиб-бижғиб ётибди. Одамлар улар билан андармон бўлиб ҳаётларини яхшилашни ҳам унутиб юришибди... Ҳиндларга ўхшаб қолмайликда ишқилиб. Юқорида кимдир айтганидек, турли хурофий амалларни бажарий. одамларни алдаб-авраб пулини шилиб олиш конституцияга ҳам, виждон эркинлигига ҳам алоқадор эмас.
uzi u ayol salavot, nashida va ashulalarni farqiga borarkanmi. keyin muhokama qilaylik. undan tashqari marosim haqiqatan ham mavlidmi, chunki ba'zan erkaklarni aralashtirmaslik uchun to'yni ham boshqa nomlar bilan atashga to'ri kevotti
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.