11:41 Қотил лифт! Огох бўл! | |
Лифт деса айрим танишларим орасидаги “клаустрофобия”(ёпиқ хонада қолишдан қўрқиш психологик жихати) ва болаликдаги қизиқиш билан лифтда тепадан пастга ва пастдан тепага сайр қилишни эслатади. Бу менимча кўпчиликда бўлган бўлса керак а? Кўп қаватли уйларда яшовчилар учун лифт бу жудаям мухим "дастёр" механизм хисобланади. Афсуски унинг қанчайин фойдали тарафлари бўлса шунчайин хавфли тарафларини хам борлигини кўпчлик билавермаса керак. Норматив хужжатларда келтирилишича лифт метро ва автомобиль каби хавфи юқори бўлган транспорт воситасига киритилар экан. Лифт транспорт воситаси каби мунтазам равишда тех.кўрикдан ўтиб туриши , созланиши ва техник паспорти хам бўлиши кераклиги айтилади. Биз яшайдиган кўп қаватли уйларнинг лифти ичида ундан қай тарзда фойдаланиш ва мумкин бўлмаган нарсалар хақида ёзилган. Масалан 4 кишидан ортиқ одам кириши мақсадга мувофиқ эмаслиги, харакат давомида сакраш мумкинмаслиги, мактабгача бўлган болаларни катталарсиз лифтдан фойдаланишга рухсат бермаслик, лифт ичида чекмаслик , ёнувчан моддалар ташимаслик ва хоказо. Мазкур мақола тайёрланиш арафасида интернетдан ўрганилган маълумотларга кўра Россияда бир йилнинг ўзида лифтдан фойдаланиш чоғида ўртача 21 одам халок бўлар экан. Умуман олганда бир киши бу тарзда фожеавий тарзда халок бўлса хам кўтарилиши керак бўлган ва диққатни жалб қилиб огох бўлишга арзигулик мавзу тўғрими? Сайтимизни инстаграмдаги сахифаси шахсий хабарларига бир мухлиса қўйидаги хат билан мурожаат қилинди:
Жамоамиздан воқеа жойига боришганида бу воқеани шу уйда яшовчилар тасдиқлашган бўлишсада бирортаси бу хақида расман айтишдан негадир қўрқди. Шу кўп қаватли уйнинг ширкати ходимлари билан эса боғланишни иложиси бўлмади. Шу ерда яшовчилардан бири эса норасмий сухбатда 2-қаватда яшашлигини айтиб лифтга “иши” тушмаслиги боис бу мавзу унга алоқадор эмаслигини билдирди.
Умуман олганда бу холат биз тарафдан суриштирув ўтказишни талаб қилмай қўп қаватли уйларда яшовчиларга нисбатан хушёрликни талаб қилиш борасида мавзу кўтариш билан чекланишга ундайди. Лифт мураккаб механизм бўлгани сабабли ундан юқоридаги холат каби кутилмаган нарсалар бўлиши мумкинлигини инобатга олган холда маълум сахих маълумотларга таянган холда қўйидагиларни тавсия қиламиз: -ЭНГ АСОСИЙСИ: Сизнинг кўп қаватли уйингиз қарайдиган ТЧСЖ, ХУЖМ ширкати ёки (“кварт.плата” оладиганлар хуллас) ЖЭКни лифтларни назорат қилгувчи ташкилот билан махсус шартномаси мавжудми? Мунтазам равишда улар назорат қилиб туришадими? Ўзингиз ва фарзандларингизни хавфсизлигини таъминлаш юзасидан сиз бу хақида қизиқиб бундай шартнома бўлишини талаб қилишга хаққингиз бор, буни унутманг! -Лифт эшиклари очилганида киришдан аввал эшик очилганида бўшлик эмас лифт хонаси мавжуд эканлигига ишонч хосил қилгач кейин унга киринг. -Лифтда уйингизда қурилиш ва таъмирлаш эхтиёжлари учун ишлатиладиган қурилиш молларини ташишдан аввал ширкат ходимлари билан маслахатлашинг ва унутманг стандарт лифт (билишимча) 4 киши вазнига мўлжалланган ва ўрта хисобда шундан ортмаслиги керак. Лифт бу барча шу уйда яшовчилар учун мухим мослама бўлгани сабабли бошқа қўшниларни хам бу қоидаларга риоя қилишида бефарқ бўлманг. -Фарзандингиз аравача(коляска)да бўлса лифтга кираётганда аввал фарзандингизни қўлга олиб киринг кейин эса аравача "коляска"ни киритинг. -Керакли қаватни босганингизда эшик ёпилмай лифт харакатланса "СТОП" тугмасини босинг. Ўзингиз лифтдан чиқишга уринманг ва мобил телефони орқали шу уйдагилар, ширкат аъзолари ва лифтчиларни чақириб (телефон бўлмаса овозда ёрдамга чақириб) лифтчи келиб чиқаётганингизда механизм харакатланиб кетмаслигига амин бўлгандагина лифтчи ёрдамида кабинадан чиқасиз. Унгача эшик очиқ тарзда қаватлар аро тўхтаб қолган лифтдан чиқиш учун имкон бўлган оралиқ бўлса хам чиқа кўрманг бу жуда хавфли! -Лифт ичида қамалиб қолсангиз мобил рақами орқали шу уйда яшовчилар билан боғланиб ширкатдагилар ёки шу уйда (бўлиши керак қоидасига кўра) лифтчиларни чақиргунгача ўзингиз лифтдан чиқишга уринманг. Бу хавфли! -Қоидага кўра лифтга ёш болалар билан кирилаётганда аввал катталар киради сўнг кичиклар, чиқаётганда акси-аввал кичиклар кейин катталар. -Шунчаки маслахат: Лифтга кириш пайти лифт ёнида шу уйда турмайдиган нотаниш инсонни лифтга киришга чоғланганини кўрсангиз, иложи бўлса у чиқиб кетгач ўзингиз кейин кетганингиз, ёки зинадан фойдаланишингиз, агар сиз кириб бўлганингиздан кейин нотаниш одам кирса дарров яқинроқ қаватни босиб унда чиқиб кетишни шунчаки ХАВФСИЗЛИК сифатида маслахат берамиз.
Бу лифт билан боғлиқ асосий фикрлар эди. Кўп қаватли ўйингиздаги лифт носозлиги борасида уйингиз қарашли бўлган ширкатга мурожаат қилишингиз бесамар бўлса 1095 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб оғзаки мурожаат қилишингиз мумкин. Умуман уй-жой коммунал хўжалиги юзасидан муаммога дуч келган бўлсангиз (том қопламаси, йўлак, ертўла, лифт, чордоқ, фасад, иситиш, иссиқ ва совуқ сув, газ, электр таъминоти чиқинди) ва ушбу муаммони тезкор равишда хал этиш керак бўлса шу 1095 рақамига мурожаат қилиш тавсия қилинади.
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 17536 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |