Бош сахифа » 2015 » Ноябрь » 30 » Отам-онам деганларни оиласи қай ахволда?
02:21
Отам-онам деганларни оиласи қай ахволда?

Диққат! Мазкур мақола   хамма хонандаларга эмас, айримларига ва аталганига аталган мақола эканлигини айтишим керак.

Яқиндагина санъат оламига дахлдор мутасадди идоранинг бир вакили билан тасодифан учрашиб қолдим (“Ўзбекнаво” эмас) ва норасмий сухбатда бўлдим.

- Инстаграм оламида “Мен фалончи ресторанда, фалон овқатлар еяпман” деб суратини қўйгану, Дубайда аёлини сонларигача кўрсатиб тушган хонандаларни оилавий ахволидан хабардор бўлганим учун улардан нақадар нафратланганимни билсангиз эди. Ота-онаси шу тобда нима еяптганию соғлиғи қай ахволдалигидан  хабар хам олмаслигини кошки билмасак.

Бир халқ артистидан қачон қишлоғингга охирги маротаба бординг десам, ўзи хам эслай олмади. Вилоятлардан Республикага  жаранглаб чиққан қанча санътакорларнинг  вилоятида маданият саройлари  хувиллаб ётибди.  ..-деб ачиниб гапиради

 

Пойтахт  промо маркази тушунамиз, лекин чеккадан келганлар фақат пойтахтга диққатиниям маблағиниям сарфлайверса унда қишлоқларга ким қарайди? Бу ўша санъаткорни ўзига уят. Одам аввало ўзи чиққан жойига диққатни бериши керак. Аввал ўзингдан бўлади. Зеро ўша вилоятдагилар хаммаси мана шу артист биздан деб ғурурланиб юради. У артистларни машхурликдан топгани шу санъат йўлига хам сарфланса ўзаро миннатдорлик эмасми?

Афанди ва унинг эшаги хақидаги мультфильм ёдингиздами? Афанди пул топган сари эшаги янги чойшаб сўрайди, охири бойиб кетган Афанди уни отга алишади ва бошига кулфат тушганида ўша эшаги қутқаради. Шундан кейин эшагига янги чойшаб олиб беради. 

Иши халолу ўзи харом бўлган эшак...

Қаранг...шу артистлар миниб юрган машхурлиги тагида уни кўтариб турган санъат бор ва унга жавобан шу санъат учун нимадир қайтармоқ керак эмасмикан? Ўша халқ олқиши ортидан   хизматларидан пул еган одам шу халқ учунам уни маънавий ва маданий салохияти учун бироз диққатини хадя этса  бўлар-дейманда.  Чекка чеккада қанча иқтидорлар бор деб эшитамиз. Уларни пойтахтга келишни ўзига имкони йўқ. Маданият саройига борай деса...нари борса кираверишида мана шу санъаткор бизни вилоятдан деган расмини қуруқ ишшайиб туришидан ўзгаси йўқ (агар шу хам бўлса). Ўша санъаткор хам ўзидан кейин келажак учун зўр санъаткорни қолдириши учун аввало ўзи чиққан жойга эътибор қилсамиди...

 

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист, олий тоифадаги сухандон  Шухрат Қаюмовни (адашмасам шу йилги концертидан)  онанинг монологи ва ундан кейинги куйланган хонанданинг "Онам" қўшиғи билан айнан шу мақола тайёрланаётган пайти  танишдим. 

Шуни сизлар билан хам бахам кўрмоқчиман:

тасиксдан кўчирмоқ 11мб

саундклаудда тингламоқ ва кўчирмоқ 

 

Кенг оммага ижтимоий тармоқлару ва айниқса интервьюларда ота-онаси хақида кўкларга кўтариб гапирган айримларнинг реал хаётдаги ота-онасига асл муносабатини билганлар кошки бу хақида жим тура олса? Халқда тарқаладиган мишмишнинг аслида кўпини тагида хақиқат ётиши сир эмас. Ўзини "ўлди"га чиқарганидан ташқари албатта, ундай промо пиар реклама мишмишларини аксариятини хонандалар ва уларнинг ишчилари чиқаришидан хам хабардор бўлганмиз. Кўпинча халқ диққатидан айролар шартта ўзи хақида хунук нарса тарқатиб яна халқни мишмишда айблаганини бугунги кунда аниқлаб олиш қийинмас. Айтмоқчи бўлганим, айрим артистлар артистлигини хамма нарсада қилаверар экан,  қадр қиммат ва муқаддас тушунчалар устида хам артистлиги чек-чегара билмаслиги одамни хайратлантиради. 

 

Биласизми, бу нарсадан мен ўзим хам кўп хабардор бўлиб келяпман. Рейтингдагилардан айримлари кенг оммада фариштаю аммо касалманд онаси билан телефонда сухбатлашишини эшитсангиз ёқа ушлайсиз.  Бу сухбатлашишни ўзи онда-сонда, энди хабар олишинику айтмаса хам бўлади.   Онамлаб дохлаганларни нечаси онаси ўлим тўшагида бўлганида ёнида бўлмади... Ха энди артист иши оғир, хамиша йўлда, насиб қилмагандир дерсиз...шунча пайт касаллигидан хабардор бўлмаган бўлса айб ўзидамасмикан? Онангми, отангми  хасталаниб қолганидан бошлаб хамма нарсангни йиғиштиришга нахотки куч топа олмаган бўлсанг? Нахотки бир икки минг долларлик хизматни қайтариб онанг олдида бўла олмадинг? Барибир ўша бир икки минг долларни кейин ОНАААМ ОТАААм деб куйлайдиган қўшиқ ва унинг рекламасига сарфлайсанку, тўғрими?... 

 

Инстаграмда онажоним деб суратини тинмай қўйяптгану, аммо онасини эса бу холатдан  ажабланиб қизи хақида эшитишниям истамайдиган бир холатданку биз ўзимиз гувохи бўлдик.  Хўжакўрсинга халқни алдаб йўқ муносабат орқали ўзингга хурмат туғдириб нима қиласан?-десанг. Ўзини шахс ёки хонанда сифатида одамлар хурмат қила олмаслигини билгани учунам шу она мақоми хурматидан паразитланармикан? Етар балки?! Ўзинг она бўлдинг хамки онанг қадрига етмадинг. Фақат халқ учун чўпчак  тўқийсан.  Расмий чўпчакларингни хам муаллифлари ўзга. Фақат ёлғонга қурилган сохта обрў... 

 

Отам онам деганни яна айримлари фақат ота-онасини пули керак бўлганида эслайди. Концертига яқин масалан. Нечасини машхурлиги негизида ота онасини пули турибди. Шунча пул бериб хам боласини мехрини сотиб ололмаган эссиз ота оналар... Бу аслида ўша ота оналарнинг тарбиядаги фожеаси. Керакмиди пулга ўргатиш? 

Буларни кимлигини қайси хонанда эканлигини  ва оиладаги ота-онага муносабатини аслини  ёзсам шунақанги катта шов-шув бўлиб кетадики... Сохта ниқоблари ёниб одамларнинг бир умрга хурматидан қолиб кетади.

 

Шартта шартта хаммасини исмини ёзиб ташлай дейману...оила муқаддас! Барибир  ёмон бўлсаям ўша фарзанд. Четдан гапирганни минг фойдаси бўлгани билан барибир ёмони хам ва "крайний" бўлиб четда қоладигани хам ўша гапирган  одам бўлиб қолаверади. Чунки ота-онаси хафа бўлган бўлсаям боласини дили оғриса чидай олмайди. Бизку куюниб ёзамиз лекин барибир четда қолиб кетаверамиз, улар оила, биз бегона!  Шу сабаб хам исмлари келтирилмай яширин тарзда бўлса хам таъсири бўлишидан умидвормиз ва мақола кўпроқ кенг омма учун эмас, кўпроқ санъат оламидагиларга аталганлигини айтишим керак. Вахоланки халқда хам шундай фарзандлар кам эмас. Балки уларга хам таъсири бўлар.  Асосийси шу, ният хам шу-ижобий таъсир! Улар каби халққа ижодий таъсир эмас. ИжоБий!

 Бу мақолани чидай олмай ахийри ёзвордим. Аталгани тушуниб етсин ва хеч бўлмаса вақтида борида қадрига етсин деган ниятда. (бугунданоқ онасини қучоқлаб тушган суратлари инстаграмда кўпайганда кўпайса ажабланмайман)

 

Инстаграм...хар бир хонанданинг шахсий редакцияси бўлган имконият. Хар ким ундан истаганича фойдаланади. Нияти хам ўзига хос.  

Бироқ, оқибатни аввал ўзимизга, ўз жойимизга кейин эса "редакция"миздан атрофга тарғиб қилсак дегандим.  Зеро, сўзлар амалига монанд бўлгандагина хақиқийдир!

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 18096 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 18
1 feruz   (30-Ноя-2015 03:21) [Материал]
Ota-Ona muqaddas zot

2 Doston   (30-Ноя-2015 03:36) [Материал]
Ha zur tarifga til ojiz bu faqat sanatkorlarga emas balki hammamizga atalgandur

3 УМИДА   (30-Ноя-2015 03:40) [Материал]
шарта исмини ёзиб ташамапсизда оша артислани

4 wurausmanova   (30-Ноя-2015 06:02) [Материал]
Ammo Qushiq zur chiqibdi...

5 Azamat   (30-Ноя-2015 09:19) [Материал]
Zo'r maqola chiqibdi, imkon bo'lganda o'sha san'atkorlarning ismi-sharifi va suratlarigacha,ota-onasining yashash sharoitlarigacha ko'rsatilsa zo'r ish bo'lardi. Menimcha bugundan hamma san'atkorlar ota-onasiga uyni remont qilish uchun va ota-onasi davolanashi uchun pul yuboradi.

6 kozmunchoq7434   (30-Ноя-2015 14:57) [Материал]
Baraka toping. OYizlaga rahmat!!!

7 muxlis   (30-Ноя-2015 16:03) [Материал]
Bunaqa "sa'natkor"larni "Tashi yaltiroq, ichi qaltiroq" deyilsa to'g'ri bo'ladi. Aslida shu tashqi yaltiroqlik ham fan-texnikaning oxirigi 20-25 yilda keskin rivojlanishi hisobiga qurilgan! Mabodo o'tgan asrning 80-yillariga qaytib qolsa hozirgi texnika, bunaqa tashi yaltiroqlarga "sichqonning ini -ming tanga" bo'ladi shak-shubhasiz.

8 sherzod   (30-Ноя-2015 19:05) [Материал]
Ота онаси борларга роса хавас қиламан, хозир югуринг ёнига чопинг бирга бўлинг,дуосини олинг,сиздан хеч нарса керак эмас уларга, эрталаб дийдори армон бўлиб қолиши мумкин(худо асрасин)ёки сизнинг дийдорингиз унга.

9 azamat   (30-Ноя-2015 21:58) [Материал]
Ona tengi yoq zot.

10 amina   (30-Ноя-2015 22:55) [Материал]
ОТА ОНА РОЗИ ЖУДО РОЗИ НЕГА НИМАГА ДЕЙСАН ОНАЖОНИЙНИ ТОПОЛМИЙСАН

11 nilufar   (01-Дек-2015 02:17) [Материал]
zur yozibsiz achchiq bulsa xam xaqiqat yaxshi

12 gunafsha0779   (02-Дек-2015 12:37) [Материал]
Факат артистлар эмас,ун кадам нарида дангиллама уй куриб,Кунда шофери опкетиб опкеладиган,амал курсида утириб онасига дийдорини курсатишни хам малол олган угиллар канча,ман эрга тегдим бойга,оилам камбагал деб уз ота онасидан ор килиб уйига бормайдиган кизлар канча,Мехр йуколиб боряпти.Кайтар дуне бу кайтади...

13 Ziynatxon   (02-Дек-2015 15:15) [Материал]
Mavzu yaxshi har doimgidek ammo...
AMMO SHU EGA KESIM ANIQLOVCHI TO'LDIRUVCHI UMUMAN OGANDA ADABIY TIL ME'TOLARIGA RIOYA QISELAR ZO'R BO'LARDI. MANIYAM TILCHILANI YONIDA TILIM UZUN BO;LARDI DOIM SILANI HIMOYA QILAMAN DESAM SHU KAMCHILIGILANI BILVOLISHGAN MUNDOQ BUYOG'INI O'LAB KO'RISH VAQTI YETDI ENDI SARDOR (SAYYOD)

14 гуля   (03-Дек-2015 14:20) [Материал]
jjj

15 gonesh   (03-Дек-2015 19:05) [Материал]
12 gunafsha0779
gaplari 100% tog'ri oqibat yoqolvotti

16 sardorik   (03-Дек-2015 21:11) [Материал]
Ota onasi duolari bilan yurganini ba'zida unutib qo'yishadi axr bu notogri ku Sardor aka doim sog boling aka juda xam yaxshi mavzularni ko'tarasiz

17 Jamshid   (03-Дек-2015 22:17) [Материал]
Gap bulishi mumkin emas.

18 IBRATCHIK   (03-Дек-2015 22:26) [Материал]
Хар дойимгидек тема в точку !!!одами жудаям хаддан ташкари энсасини котирадиган расмла куйишвоти юлдуздаримиз инстаграмга ва фейсбукга.Машхур ресторан еки барга кирволиб овкат йегани куз куз килиб курсатиш бу ЗУР ишми или мактаниш?айникса хозирги янги чиккан еш юлдузчала туйлада машхуррок или устоз сан'аткорлани куриб коса югуриб бориб расмга тушаволади.Уша ресторанда машхур сан'аткор еки бирон пулдор одам бн тушган расми рейтингми или обру?Ман билан твда и интернетда узини чувак килиб курсатадиганла салонга кириб сочини килдирганига кейин бераман туйга кетвотудим диб кетворади или кийимлаям шу бир иккита туйим утказволи дийди. Хак гап узи Тощкентда ижрага или общежитиеда яшийди но расмда машхур ресторана.Уйидаги Хотин бола чака или ота-оначи нима квоти пенсияни кутиб боласи машхурлигидан мактаниб юради.Инстограмда артистларимиз сокол овотгани ,нонушта квотшани даже битта таникли актёр (**************)спальнеда ялангоч расминиям курдим бу нима маданиятми?кайси чет эл машхурлари хар куни етишини и овкатланишини бизаникилага ухшаб аэропортга чикиб хар учган билетни курсатиб тушган расмини инетга куйган?бизаникила Яна ростан самалетда учганимга ишонсин дигандекми самолёти салонидаям расмга тушиб куйишади.Бу уят!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!