"Три метра над уровнем неба" фильми дунё миқёсида ёшлар орасида соч юлиш, талвасага тушиш, айюханнос солиш, ёстиқ қучоқлаб йиғлаш, бош рольдаги қизни гўрига ғишт қалаб, йигитни суратини ётоқхонага илишдек оммавий истерика эпидемиясини бошлаб берганди.
Қизиғи бош рольдаги қиз (Мария Вальверде) ва бола (Марио Касас) деярли таниш эмас, яъни анави совуқдан совуқ қонютар Патинсон ёки Титаникдаги Кейт Уинслет билан кема олдида қулоч ёйиб учишдек модани киритган романтик Леонардо Ди Каприо сингари машхур эмасдилар.
Фильмни мен хам кўрдим, унга қўлим қичиб (узр чидолмадимде) клип хам қилдим))) Қизиғи испан фильмига форс қўшиғи ва монологи ўзбек тилида))) Бунақа вахший эклектикани фақат бизни сайтда учратишингиз мумкин албатта. Форумга жойлаб, бош сахифага манба қўйганимдаёқ кўпчиликка манзур бўлиб, яна қайта қўйишимни сўрашганди. Хозирги янгилик фурсатидан фойдаланган холда, хабар сўнггида тақдим этаман.
Хуллас бу фильм бошқа фильмлардан айнан янгича ёндошув, янги чехралар, испанча қайнаган қон ва эмоция эхтирослар жунбуши, операторлик махоратларию кутилмаган якун билан ўзига жалб қилганди.
Бу якуннинг ўзига тортгани эса оддий хаётий хақиқатдан иборат. Аксариятимиз ўлиб қутулиб севиб севиламизу...фарзандларимизни эса умуман кўнгил ва юракка ёт бегона билан тарбиялаймиз.
Аввал бу фильм хақида сиз билмаган хақиқатларни ФОШ ҚИЛАМАН:
-"Три метра над уровнем неба" фильми аслида қайта суратга олинган! 2010 йил Испан режиссери Фернандо Гонзалез Молина томонидан янги талқини тақдим этилган.
-Фильмнинг илк версиясини эса 2004 йили Италян ёзувчиси ва режиссери Федерико Моччиа томонидан тақдим этилган. Ундаги турда бош қахрамон исми Стефано Манчини бўлиб, лақаби Степ бўлган ва воқеалар ривожи Римда кечган. Қизники эса ўша-ўша Баби.
Илк 2004 йилги Италияликларнинг турига видеотрейлер:
-Испанияликларнинг 2010 йилдаги турида эса воқеа Барселонада кечиб, бош қахрамон номи Хьюго (Уго) Оливера ва лақаби Аче бўлади.
-2004 йилдаги Италян тури Испанияда прокатларда яхши кетмади ва Испанияда намойиш қилинмади.
-Бош роль ижрочилари Марио Касас(Аче) ва Мария Вальверде(Баби) фильм давомида рости хам бир-бирини севиб қолишди. (Ну конечно шунча эхтирослик ўпишмачоқлардан кейин)
Бу фильмдан кейин инглиз-испан "Мул" фильмида бирга иштирок қилишди.
Хозирги кунда янги талқинида тақдим этилган фильмнинг омади катта бўлгани сабаб, "Три метра над уровнем неба"ни иккинчи қисми: "Я хочу тебя" деб номланган давомини суратга олишди. Суратга олиш ишлари Барселонада 2011 йил 10 майдан 7 июльгача бўлиб ўтди.
Премьера 2012 йил июнь ойида бўлиб ўтади. Фильмга трейлер эса....
Лекин ёзганимдек кулгули бўлмайди, аниқ дилингизни бир бўлса хам чертиб қўяди.
ОГОХЛАНТИРАМИЗ: клипда бехаё туюлиши мумкин бўлган лавхалар мавжуд. Шунинг учун кейин айтмади деб додлаб мингта исломий манбалар билан шартта хижобга ўралиб, 77 варроқ ваъзларни ёзиб ўтирманг. Ўпишмачоқлар бор, ачаломилар хам. Лекин айб мандамас, ман уларни мажбурламаганман))))..
Assalamu alaykum wr wb! Sog' salomatmisiz Sayyod aka Sizga ming bor rahmat shu klipni tayorlganiz uchun bu klipni doim yotvolib eshitaman takror va takror siz bu klipni tayorlamasizddan oldin ham rossa Sevgilim bilan eshitardim chunki bu unga va menga yoqqan eng yaxshi qo'shiq edi... va sizdan o'sha singilchaizni ham doim rashq qilardim juda yaxshi tanisaiz kerak... "Inson haqiqiy sevgisini uchratganida undan ko'zini uzishi uchun katta kuch kerak bo'ladi. Uning quchog'ida esa SOAT va KUNlar ham uchib o'tib ketishi mumkin ekan. Sen bilan o'tgan har bir TUN BEDOR bo'lsa, hozir sensiz o'tayotgan har bir kunim BEMORDIR. Endi boshqalarga qarash uchun katta kuch kimlar bilandir TUNNI KUNNI o'tqazish uchun YURAK kerak. U esa senda qolib ketganku..." Haqiqatda bu gaplar aynan mani ichimdagi gaplar desam adashmagan bo'laman hotinimni to'yi kunidan beri hali tuzaldim deb ayta olmiman Nikoh ustiga Nikohlar, va mening Bir so'z ekanligim vadamda turishim hamma hammasini bir qog'ozga muhrlashni so'ragan ediz lekin man uni muhrlasam qaysidir kino uchun eng yaxshi stenari qaysidir odam uchun eng yaxshi kitob bo'lar bu boshimdan o'tqazgan kunlarim lekin yozmiman agar yozsam YIGITLAR UYLANMASDAN o'tib ketishi mumkin qizlarga qaramay qo'yishi mumkin. Sog'inchlarim ortib Umrimni qisqartiryatganga o'xshidi... Jannatiy bo'lsam asosiysi shu. u yerda sizni kutamanu Sizni butun umir duo qilay va Oyijonimni ham mani unita olmasligim shunda. Man bu narsalardan voz kecha olmiman.. Shaxzodam siz mandan voz kechgandirsiz lekin yuragimdagi SEVGI doim yangiday turadi ming yomonlik ming qarshilik qilsaiz ham. Allohdan birgina umidim siz bilan ko'rishiz va Oyijonim qabrlariga birga borib ziyorat qilish edi... endichi bilmadim o'zim har kun o'sha yerda bo'laman shekilik. Qayerda bo'lsaiz ham xursand yuring bahtimga doim sog' bo'ling sizni xursandchiligizni ko'rib o'zgalar ham xursand bo'lsin. Lekin man soxta hursandchiliklar qila olmiman..... Sog'inaman doim sog'inaman Alloh nasib etsa uzoqdan bo'lsa ham bir bora ko'raman. sizni o'sha Alloh yo'lida sevgan sevgiliz OLIMSHAX
Man ispancha versiyasini qidirib italyanchasini topgandim, ozroq ko'rganman lekin unchalik yoqmagandi, ispanchada ancha yangiliklar o'zgartirishlar kiritilgan, balki shu sababli ispancha versiya omadli chiqqandir...rostan ham awesome kino...prosta no comment!!!
O super spasibo za informaciyu, ya o4en' hotela posmotret' 2 chast'... fil'm prosto super daje net slov, klasnyi fil'm jdem s neterpeniem prodoljeniya fil'ma...
Да,классный микс! Мне нравитса. И фильм тож хочу посматреть. Но, заметьте,Сардор,что девушка чемто напоминает Кейт Уинслет. И даже посмотрев клип с этими "упишмачок и ачалом" я вспомнила Титаник:).
А меня этот фильм не впечатлил. Считаю, что позор для Европы выпускать такие низкопробные картины. Расхваливают лишь малолетние подростки, которые еще жизни не видели и не знают, что такое настоящая любовь. Так что этот фильм именно для них - подростков. И вообще считаю, что этот фильм не предназначен для узбекской молодежи. Лучше пересмотрите старое советское кино - там можно найти достойные картины о любви. Никого не хочу обидеть, ИМХО.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.