adolatsiz haqiqatlar
"Қосимнинг қасами”
Йигитлар сўзида лафз йўқ,
тақво йўқ,
Қизларнинг кўзида хаё
қолмади...
"Ҳозиргина ўйлаб турувдим,
ҳизрни йўқлагандек бўлдим, ака. Авлиёсиз-да ўзизам, ака!.. Гап бўлиши
мумикинмас, ака, эртадан қолдирмайман!. Соғлиғиз керак, ака! Бир оғиз гапиз
етади, окажон! Шарт эмас брат, ока-укачилигимиз бор-ку ўртада, ака!.. Жудаям
мурувватлисизда, ака!.. Бўлди бўлди!.. Отам қилмаган яхшиликни қиляпсиз,,
унутмайман. Катта раҳмат, уялтирмайман. Йўқ, йўқ бир кун ҳам кечиктирмайман, ҳотиржам
бўлинг, ака! ”
Телефонда гаплашаётган бўлса-да бир қўлини кўксига қўйганча тарихий корейс киноларидаги каби "ҳимматингизни чеки йўқ ҳазратлари олийлари” деган мисоли астойдил тавалло қилаётган кишинини автобус бекатида ўтириб кузатар эканман, бир оздан кейин у қўлидаги "қутича”нинг қизил тугмасини босгач "жин урсин сени” деди минғирлаб.
Ўйлаб қоламан. Ширинсухан халқмиз. Айниқса муомала маданиятимиз азал-азалдан ўзига хослик касб этиб келган. Ширинсўзмиз. Аммо айрим ўринларда бу ширинсўзлик фазилати замонавий кўринишдаги иллатлараро қасамхўрликка йўғирилиб кетаётгандек.
Бир йигитни биламан. Исми Қосим. Аслида "аферист” бўлсада юракларни сел қилиб юборадиган ширин муомаласи учун яхшироқ танимаган кўпчилик уни одамгарчилиги бор йигит деб билади. Мен учун эса на одамгарчилиги бор уни ва у на йигит(!)..
Ўйлашимча унинг
"аэрошоҳбекат”и бор --- суҳбатдошининг руҳини исталган рейси билан исталган
сайёрасига учириб юбориши эвазига унинг ишончини қўлга кирита олиш санъатига
эга шахс. Икки метрли бўйи, савлати ва муомаласи
уни одамлар орасида ишончли "ҳожатбарор” сифатида гавдалантиради. Аслида қўйиб
берсанг, башарангга туфлашдан қайтмас, аммо иши битиши учун керак бўлса, ҳайкалингни ясаб, маъбуд ўрнида сиғиниб
юборишдан ҳам тоймайдиган даражада "ёғланган” муомала
қиладики, бундан виждони ўзига ҳалақит бермайдиган ҳар бир одамнинг асаблари
таранглашиши ва шу орқали унинг макридан сақланиб қолиши ҳам мумкин.
Улфатлари орасида уни шу даражада "ҳурмат” қилишадики, ҳатто кимдир бирор нарсага сўз берса, "Қўй, Қосимни қасамини ичмагин” ибораси урфга кирган. Аслида ҳозир айтмоқчи бўлганим биргина у эмас барча Қосим ва қосимсифатлар ҳақида.
Инсоннинг инсоийлиги унинг эътиқоди, ўз иймони соясида иш тутиши билангина ўлчанади. Айниқса эркак киши ўз лафзи билан эркак. Аввалиги боболаримиз...
Ҳа, майли ўтган аждодларимиз мардлигию ҳалоллиги ҳақида гапириб ўтирмайман. Буни яхши биласиз: ўқигансиз, кузатгансиз. Агар кеча билан бугуннни солиштирсак, жуда кўп ўринларда кўпчилигимиз сўқирмиз...
Фаолиятим ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ пайтларда бир терговчи айтган эди: "Сўнги пайтдаги учраётган қонунбузарлик ҳолатларининг ярмидан кўпи фирибгарлик жинояти билан алоқадор” экан.
Вазиятларни ҳаққоний баҳолайдиган бўлсак, барча ҳолатларда ҳам биринчи навбатда айбдор алданиб қолаётган жабрланувчиларнинг ўзи. Ҳамма ишнинг ҳам қонуний, осон йўли турганда уни айланиб ўтишга ўрганиб қолганмиз. "Ҳиммати” ноқонуний бўлсада, лафзи ҳалол ҳожатбарорга учрасангиз, бахтингиз. Аммо бу жуда камёб ҳолат.
Маҳорат ва савиямизга яраша курсида меъёрий, тинч ҳаёт кечираётиб, каттароқ амалга кўз тикамизу ўртага одам қўйиб, пул тиқиштирамиз оқибатда берганимизга қўшиб вақтимизни ҳам йўқотамиз. Вақти келса, "ўйнашга ишониб, хотинсиз” ҳам қолиб кетамиз. Асаблар заволи...
Ярим умримиз давомида янги машина сотиб олиш учун пул йиғамизу, яна уч нари борса олти ой сабрга бўйин эгишни истамай, бугуноқ тойчоққа эришимиз келади ва пулни қўшимча "шапка”си билан яна бир ҳожатбарорга тутқизамиз...
ОАВ орқали минг бор такрорлангани билан ҳар йили ёз ойларида содир этилиб, машмашаси йиллаб чўзиладиган яна бир фирибгарлик соҳаси бор: ўқиш --- олий таълимга олиб кириш. Яна буни соҳасининг "учар”лари шартли йўналишларга ҳам бўлиб олишган: паравоз, "х” вариант, "калла”, "танка”...
Фирибгарлар учун айни муддао бўлаётган йўналишларни санасак, рўйхат анчага чўзилади. Такрорки, бундай ҳолатларга рўбарў бўлганингизда лафзи ҳалол ҳожатбарорга учрасангиз, бахтингиз. Аммо камёб ҳолат...
Энг ачинарлиси шуки, қарз олиб қайтармаслик, муҳим масалада ваъда бериб бажармаслик, ўз фойдаси устида "қосимнинг қасами”ни ичиш одатий ҳолга айланиб улгирган ва бу ҳолатда одамлараро ишончсизлик, шубҳа, фитналар болаламоқда. Биз эркакларнинг аксаримизда лафз камёб...
Савдо соҳасида ўйлаб топилган чиройли ишонтирувларни эшитганмисиз?!
"Кимлар ўтмаган жойда этвомман ока, турецский мол бу!” Кимлар ўтмаган жой: ҳох
у бозор бўлсин ҳох мозор дарҳақиқат ҳамма жойдан ҳам қай даврларда кимлар
ўтмаган дейсиз?! "Ишонинг ока, ўзини пулимас этвотканиз” Аслида ўзини пули 90
минг сиз 150 минг бермоқчисиз, сотувчи 200 мингга сотиш илинжида. Кулгили ва
ажойиб иборалар, шундай эмасми?! Майли, бу ҳам савдонинг бир сири. "Сихни ҳам кабобни ҳам куйдирмайдиган” тадбиркорларга гинам йўқ. Фақат катта қасамлар ичиб охирини куйдириб юбораётганларга куяман холос.
Бозорда мўйловигача оқ тушган бир амакидан қўй сотиб олдим. Ҳайвон мақтовда одамдан азиз бўлди, ўзи айтган нархдан тушмади ҳам. "Сергелидан келган қўй, толиққан” дея изоҳлади у ҳайвоннинг бир оз ҳансираб нафас олаётганини. Бозор кеч бўлгани, бошқа танлов ҳам қолмагани учун амакининг лафзига ишондим, олдим. Машинада уйга олиб келдим. Икки соат ё ўтди ё ўтмади: қўй ўлди. Ҳар эҳтимолга қарши сотувчининг телефон рақамини олган эдим. Бир неча бор қўнғироқ қилганимдан сўнг, апарат ўчирилди. Арзимас чақа учун ҳайвон азобни елкалади …
Пулимга эмас ҳолатдан ачиндим. Демак бозорда виждон ҳам сотилар экан. Яна нархига нисбатан жуда ҳам арзон.
Доимо ёлғон гапирадиган одамдан сўрашибди: "Ёлғон гапирмай тура оласанми?” Шунда у жавоб берган экан: "Сизга ҳозир "йўқ” дея рост гапириб қўйишликдан ҳавотирман”. Бу қадим замонлардан қолган ҳикоят. Фикратимизча, агар шунчаки беғараз ёлғончиликни шамоллаш касаллиги деб олсак, наздимизда "катта манфаатлар” учун ишлатилаётган бугунги ёлғон қасамлар мисоли вабо. Ўткинчи дунёнинг суръатан катта аммо вақтинчалик матоларига аламли азобни айрибош қилиш ҳақиқий инқироз аслида. Қаёққа кетяпмиз? Охири борар манзилимиз қаерлигини биламизми ўзи?..
Форсийзабон шоирлардан бири "Одамийлик на жону, на соқолу на нутқ биландир, Тўтида нутқ, эчкида соқол, эшакда жондур” дея ёзиб кетган эди. Бизнинг ёлғонларимизсизҳам дунё ёлғон дунё. Инсон мақомида қолишлик учун ҳам иймонни асранг! Боқийликка даъвогарлар эса майли ўз йўлларида кетаверсинлар!..
Йигитлар сўзида лафз йўқ,
тақво йўқ...
Мақола давомида муқаддимада келтирилган мисранинг биринчи бандига тўхталдик.
Қизларнинг кўзида хаё
қолмади...
Энди бу алоҳида мавзу...
Alisher ABDUMALIKXON,
mustaqil jurnalist.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
maqoladan ancha narsa oldim ozimga Sardor aka, rahmat.
Kerakli va o'rinli mavzu!
Источник: мавзуни укишим билан карамасимдан муаллиф Алишер булса керак деб уйлагандим.