08:00 "Осий банда" фильми премьерасидан | |
30-декабрь, соат 17.00 да "Маржона” ,"Шаббона”, "Фарёд”, "Тавба”, Чаллари” фильмлари режиссёри Саид Мухторовнинг навбатдаги, узоқ кутилган "Осий Банда” фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Фильм премьерасини, саҳнада журналист Шоира Рауфбоева олиб борди. "Осий Банда” фильм ижодкорлари, бошқа фильм ижодкорларидан фарқли равишда, ўзлари билан бирга, фильм эпизодида суратга олинган мушук болани ҳам саҳнага олиб чиқишди. Ижодкорлар таништируви вақтида, режиссёр Саид Мухторов ташаббуси билан, фильмда роль ижро этган болаларга совғалар улашилди. Сўнг фильм бошланди. Энди фильмга тўхталадиган бўлсам: Фильмда актёрлар ансамбли жуда яхши танланган. Айниқса, у ерда ёш болалар ижросини алоҳида айтиб ўтиш керак. Қаҳрамон қизни болалигини ижро қилган қизча, ўз ролини жуда ишонарли тарзда ижро этган, деб айтиш мумкин назаримда. "Осий Банда” фильмида асосий ролларни ижро қилган Шаҳзода Матчанова, Исамат Эргашев, Нозим Тўлахўжаев, Мурод Ражабовлар ўз образларининг ҳолатини ишонарли тарзда ижро этиб, туйғуларини томошабинларга маҳорат билан етказиб бера олишган. Фильм мавзуси, ўзгачалиги билан режиссёр Саид Мухторов фильми эканлигини билиш қийин эмас, назаримда. Режиссёр Саид Мухторов айтганидек, фильм меҳр ва садоқатга қурилган. Албатта, ҳар бир фильм хато ва камчиликлардан ҳоли эмас, деб ўйлайман. Бу фильмнинг камчиликларига келадиган бўлсам, сал воқеалар ривожида боғланиши тушунарсизроқ ва образлардаги ўз хатосини англаши жуда тез тарзда бўлгандек, назаримда. Лекин, фильм воқеалари, ҳаётийлиги билан кўп томошабинларни йиғлатди ва уларга манзур бўлди деб айтиш мумкин. Фильм намойишидан сўнг, томошабинлар залдан кўзларидаги ёшларини артиб чиқиб кетаётган эдилар. Нима бўлганда ҳам, ҳар бир фильм тақдирини томошабинлар ҳал қиладилар ва холис баҳони ҳам улар беради деб ўйлайман. Бугунги фильм премьераси билан фильм ижодкорларини табриклайман. Феруза Фаттохова | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 6392 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 16 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |