13:12 Орзулар ушалади: "ИмконПарк" лойихаси | |
-Ока менда зўр сценарий бор, бир режиссерга шуни кўрсатинг илтимос...
-Ёрдам беринг, яхши шеърлар ёзаман, бирорта хонандага кўрсатинг...
-Мендан яхши актер чиқади, илтимос, мени режиссер билан учраштиринг, имконингиз борку
-Овозим яхши аммо кимга ва қаерга учрашишни билмайман, танишларингиз бор, ёрдам беринг.
-Анави хонандага атаб қилган ғояларим бор, унга роса мос тушади, зора ўз йўлини топса... мусиқа ва шеър ёзаман аммо кимга ва қаерга боришни тушунмайман, сизда имкон борку, ёрдам беринг...
ИМКОН ЭНДИ БОР!!!
Sayyod.com сайтидан "ИмконПарк" лойихаси!
Юқоридаги иқтибослар сайтимиз почтасига ва ижтимоий тармоқлардан келадиган хатларни аксариятининг мазмунидан. Шу сабабли хар ойда "ИмконПарк" лойихасини ўтказиб, халқдан чиққан мана шундай иқтидорларни, шоиру бастакорлар, ғоячию сценарийнавислар, янги чехралар-актер ва актрисалар, хонандалар, ёш режиссерларни бир жойга йиғиб, айни дамда таниқли бўлган режиссерлар ва хонандалар билан ижодий учрашув хамда албатта ўзаро имкон ярмаркасини ўтказиш лойихасини ўйлаб топдик!
Кимнингдир орзуси ушалишига сабабчи бўлсак бахтиёрмиз. Қарабсанки хамма хурсанд, яхши шеър ва мусиқа йўқ деб юрган хонандалар балки ўзи истаганидек ЯНГИ НАФАС билан омади юришиб кетар, асосийси ПЛАГИАТдан диққати узилиб, муаллифлик медиа махсулотларидан бахраманд бўлишади. Кино оламига хам плагиат ва савиясиз сценарийлардан зора чекиниш кирса...ўзимиз, ўз халқимиздан қанча иқтидорлар институтга хаттоки кириш имкони бўлмагандир, аммо уларнинг қалбидаги ижод ва илхом кучи олдида қанчадан қанча дипломи чанг босиб ётганлар хеч нарса эмас. Рости хам ижодкор инсонни қобилиятини институт бермайди у фақат сайқаллаб, бойитиб тўғри йўлга йўналтирар. Аммо кучли қобилият билан туғилиб шу мактабга киришга турли сабаблар билан имкони бўлмаганлар қанча дейсиз? Қанчадан-қанча сохаларда ишлаб юрганларни нечтасини овозию қаламидан хайратланмадим дерсиз хаётимда? Нечтасини учратмадим? Афсуски эфирни аксар холларда соққакашлик ва таниш-билишчилик банд қилиб ётибди. Плагиат куйласа хам, овози бўлмай минғирлаб ханграса хам бой акилласин бўлиб ётибди... Майли ўшаларни хеч бўлмаса куйлаётган сўзларини тузатайлик. Плагиатдан четлатайлик. Росмана иқтидорлар хам эфир ва рейтингда йўқ эмас, аммо кўпини ижодий инқироз юз тутгандек гохо...ё ўзи истаган шеър тополмайди ё мусиқа дилини титратмайдигандек...қониқиш йўқ, изланишда барча... Хамма бир-бирини излаган хуллас!
Учрашув манзили-ИмконПарк! Шундай қулайлик лойихасини ўйладик. Бунга "Ўзбекнаво" ва "Ўзбекккино"ни жалб қилмоқчимиз.
Нафақат халқдан янги нафасларни, балки қанчадан-қанча профессионал шоиру бастакорларни хам жалб қилиб уларнинг янги асарларини хонандаларга етказишда сабабчи бўлайлик. Ўз ишини усталаридан қанчасига талаб йўқ ва бунинг сабаби уларни ёш хонандаларимиз ё билмаслиги ва ёки улар билан боғланиш имкони йўқлиги.
Келинг, иқтидорларни хар ой бир жойга йиғиб бериб "Имкон парк" ижодий ярмаркасини тақдим этайлик. Ниятимиз санъатни ривожлантириш! Плагиат ва танг холга келганларга эса мана шу йўл билан ёрдам бера олсак ижобий хиссамиз бироз бўлсада тегар. Тез кунда манзил, сана, вақт ва тартиб қоидаларини эълон қиламиз! | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 5943 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 16 | |||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |