"Опа-сингиллар" сериали эркаклар ғазабига дучор бўлмоқда! Baxs| Tanqid | Janjal

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ҳозирги кунда ким биландур кўпроқ гаплашиб қолманг, деярли ҳар куни ойнаи жаҳон орқали намоиш этилаяпган “Опа – сингиллар” сериали ва ундаги Икром образи ҳақида суҳбат кетади. Шунинг учун сизларга Sayyod - media жамоаси фикрлари билан бирга кўпчиликнинг сериал ҳақидаги фикрларини турли диалог ва интернет тармоқларидан олиб кўрсатишга ҳаракат қилдик. 

 

Фейсбукда бу сериал хақида биронта ижобий фикр олмадик:

 
  • Ulug'bek Ashurov Umuman bomadi bu serial. Ber,sal ko'proq ber. Bekor vaqtni cho'zadi xolos.
     ·  
  • Ulug'bek Ashurov Anovi Ikrommm. Shalamon-shildir bola ekan. 
     
  • Farhod Bek Youtubeda ko'rsam 96-qism degan joyi ham borakan, kinoni ko'rmaganmanu lekin O'zbekistonimzda shunaqa ko'p seriali kinolar chiqqanidan hursandman.
     
  • Bahtik Abdukadirov Ака сиздан илтимос шу сериалнинг ижодкорларини курсангиз бир мушт уринг узбекнинг эркаклари номидан. Бу сериалдаги бари эркакларни дорга осадигон килиб ёзган сценаристни тепсез хам майли розимиз. Бариси йиглоки хеббим хотинига гапини утказа олмайдигон хотинчалиш килиб курсатилган нахотки узбек эркаклари шунака. Бу сериалди умуман такиклаш керак миллатни эркакларини шарманда килаётгани учун.
     
  • Неля Набиева Шу сериал хакида эшитсам асабим кузийди.Бу сериал мактаб укувчилари учун олинган.Нахотки шуни тузукрок килиб олишни иложи булмаган 3 минутлик сахнани нак 15 минутга чузган бир гапни гапираман дегунча ярим соат утади.Хозир 21 аср булса нима бу кинони тупойлар учун олишганми.Бор йуги бир икки марта курдим шу сериални бошка куролмадим сабрим етмади.Уша сценарийди езган,сериални ишлаган инсонни бетига туп ургим келди хайф шунча мехнат!!!!
     
  • Bahtik Abdukadirov Яна йилнинг энг яхши сериали бупти. Га.ноку бу сериалмас нахотки Самаркандда шундай йигитлар булса.
     
  • Bahtik Abdukadirov Агар бу сериални таржима килиб бошка давлатда куйилса узбекнинг эркаклари хакида нима деб уйлашини уйлаб курингларда.
     
  • Ulug'bek Ashurov Bir birini o'yloradi,muzika ketoradi. Shu bilan kino tamom. Faqat menga yoqmayaptimi bu kino deb o'ylardim.
     
  • Farhod Bek Koreyslardan o'rganibdida o'ylayversa muzika ketaversa 
     
  • Одилжон Амирханов Ха шу Икккккиромни уриб абжагини чикарсам. Шу хам угил болами. Шу кизни ектирар экансан хуп уйига хам бординг нега очик хакикатни айтмайсан а шатта шатта. Бу бола кучада кандай юрибди бош кутариб билмайман. Одамлар курса вой хаолиги латтами дейишса хам керак.
     
  • Неля Набиева Бизда кино олишдан олдин сценарийди укишадими узи кино олсам шу ахвол бошиям охириям йук кинони сериал хам шу резинка булиб чузилиб кетган курсан худди ахмоклар олган кинога ухшайди.Бизни узбек халкимиз бу даражада онгсиз эмаску.Озгина хакикатга якинрок олишса булармиди.
     
  • Мухаббат Садикова Бир тийинга киммат видефильм 

 

ВаЦап ва Телеграм оламидаги группаларда шиддат билан тарқалган "демотиватор":

 

Қизиғи, негадур ҳамма Икромни жуда бўлмаса ургиси келади, жахли чиқиб кетганидан. Нима учун? Жавоб ҳам битта: 120 – серия, лекин ҳали ҳам биттаю – битта севгилиси Насибага эриша олмайди. Ҳаттоки, Самарқанддан Тошкентга келиб, қизнинг уйи олдида туриб, эшик қўнғироғини босишга ботина олмай, автобус бекатида лаллайииииииб ўтиради. Ундан кейинчи? Ундан кейин амаллаб қизнинг уйига кирдинг, билиб турибсанки ҳали уйланмаганингни Насиба билмайди, нима учун айтмасдан, ёнидан кетгач яна ўйлайсан? Қандай қилиб бу даражада бўш бўлиш мумкин???

Актёрга ҳам қойил қолдим, шу (одамларнинг тили билан таърифланганда)  “шалтоқ йигит” образини маромига етказиб ўйнаган, қараб туриб, ҳоооооозир йиғлаб юборади деб ўйлайсиз. Шу актёр кўчада юришга ҳам қўрқиб қолгандур одамларнинг ”у” ҳақидаги фикрларию, таъна –дашномларидан. Ёзувчи ҳам йўқ ердан олиб ёзмагандир? Ўзингиз ўйлаб кўринг, ҳозирги замонда камми шундай қатиятсиз феълга эга йигитлар?

Sayyod - media ходимлари томонидан шу сериал ҳақида фикр олинганда ҳам қизиқ нарсаларни эшитдик)

Нодира: “Опа – сингиллар” сериалини оила аъзоларим кўришаётганлигида кўзим тушиб қолса, бир бир кўриб қоламан. Кўргандан кейин асабим бузилади, фақат мани эмас, уйимдагиларнинг хам асаби таранг бўлади. “Шунақа хам чўзадими, ўлсин чўзилмай” деб барибир кўришади)) Охири нима бўлишини билишлиги керакде) Ўзимизни сериалларга хеч хам тушунмайман. 100 дан ошиқ серия қилиб, чўзиб нима кераги бор одамни асабини таранг қилиб? Ўзи борса 1-2 соатли кино қилса бўлади сериални, лекин чўзиб нечтадир серия қилиб юборишган. Сабаб нима? Тв да қўйишга материаллар камлигидан сериалларни чўзиб, ярим соат қўйишвоттими? Шу ярим соатни хам 10 минути рекламага кетса, яна 5 минути эски сериясини қайтаришга кетади ва яна қолган 15 минутида хам тузукроқ воқеа бўлса хам  майли, хаёл суришу йиғлаш билан ўтади.  Ундан кўра қисқа бўлса хам дангалини кўрсатишса бўладику. Сериалда бош ролдаги актер ва актрисалар хаётда хам шунақа “Эзма”ми?) Кўпчилик танишлар “сериалдаги бош қахрамонларни кўриб қолсанг айтгин, илтимос, шартта хал қилиб қўйишсин чўзавермасдан, ўзим кўриб қолсам дўппослайман” дейишганида тушунмасдим)) Кейин ўзим кўриб, нимага ундай дейишганини тушундим.

 

Дилобар: Ҳаётда ҳам Икром каби қатиятсиз йигитлар кўпайиб кетмоқда, шунинг учу4н қизлар кўпроқ масъулиятни ўз зиммаларига оилада ҳам оляптилар. Менимча, ҳақиқий эркак киши қандай бўлиши кераклигини кўрсатадиган ўрнак фильмлар ишлашса яхши бўлади)

 

 

Шаҳло: Ўзи бу сериални кўрмаган эдим, эшитганларим ва ҳозир кўриб турганларимдан келиб чиқиб, яхшияяяям, деб айтдим)

 

Sayyod: Бир мақоламда артистларимиз ва хусусан эркак йигитларимизни сўнгги пайтлардаги қўшиқлари фақат "йиғлоқи" стилида бўлиб бораётгани ва аввалгидек мардонавор қўшиқлар бўлмаётгани хақида ёзгандим.  Эфир ёшлар тарбияси ва шаклланишида мухим роль ўйнаши сир эмас ва оиласида минг тарбияси рисоладагидек бўлган тақдирда хам ёшларга эфирни маълум миқдорда таъсири бўлади.  Эфирга тобе фанат ёшларнику айтмаса хам бўлаверади. Хўш, биз қандай йигитларни тарбиялаяпмиз? Ўша мақоламдаги фикрларни қайтараман : "Сетора" гурухининг "Борсан" ва Озоданинг "Асрасин" хамда  Равшан Собировнинг харбийлар хақидаги қўшиқ ва клипларини бир эсланг, у давр ёшлари қай рухда тарбияланарди? Сериал балоси қай тарзда таъсир кўрсатиши хақида хорижнинг етук мутаххасислари ўтказган психологик тадқиқотлари хам интернетда бор.  Ўзбек сериали чиқиб йигитларга қандай сабоқ бўляпти, қандай тарғибот кўтармоқда? Эфир юзини нимаики кўрмасин унда барибир тарғибот мавжуд бўлиши сир эмаску. Бу сериалдан эркак йигитларимизни ғазаби ўринли, ўзбек йигитини нафсониятига тегади албатта. Сценарий муаллифи аёл киши бўлса эркак кишини ўз фантазиясидан (ўзига ёқадиганми) келиб чиққан холда тасвирлашида хеч бўлмаса умумийлаштирилган холда ва хеч бўлмаса маслахатлашгани яхшимиди? Ва албатта бунда нима тарғиботни кўтарар эканман деган маъсулият хар бир ижодкорда бўлиши мухимку. Мабодо сценарий муаллифи эркак киши бўладиган бўлса....билмадим  ... урди Худоде буёғи унда.))

 

Эндиги ўзбек сериалида ҳақиқий эр йигитларни кўрсатадиган қаҳрамонларни кўрармиз) Ўзбек йигитлари шу қадар ҳаёлпарастмасдир оғзидаги ошини олдириб ўтирадиган?

 Нима бўлганда ҳам ўғил бола эркак бўлиб шакллансин, қиз бола ҳаёли, муштипар аёл. Бежизга биз аёллар табиатан эркак кишининг бақувват елкасини суянч қилиш истаги билан вояга етмаймиз)

 

(P.S: Расмлардаги сериал ҳақидаги фикрлар ва суратлар  мухлислар тарафидан тақдим этилган, шунингдек whatsapp ва телеграмдаги группалардан олинган)

 

Шахло Қодирова, Дилобар Сухбатова ва Нодира Махмудовалар тайёрлашди. 

09-Янв-2015 02:47
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 brilliantka   (09-Янв-2015 03:41)
man bu kinoni umuman kormagamman i yaxshiyam kormamman )))

2 шахиня   (09-Янв-2015 04:34)
практически все актеры серенькие,никаких эмоций кроме скуки не вызывают,да и сценарий ради  количества серий  а не ради смысла,ну не бывает таких парней как главный герой...их просто нет  таких тряпок

3 TuxoHR   (09-Янв-2015 06:06)
ростанам жонга тегди уже бу сериал, тугрисини этсал тошкентли болани как б латта киб курсатилга сериал... манам кулган жойларим булди бу сериали она курган пайтлари манам куриб колдим онамга караб бу узи эркеми ёки хезалеми дб сурасам онам уша ролди болани ёнини олдила... э койил э дб урнимдан чикиб кетим... хурматими йукотми дб.

4 афлотуни замон   (09-Янв-2015 07:52)
Аслида бу сериални купчиликка, асосан эркак жинси вакилларига ёкмаганининг биргина сабаби, аслида бу сериал бугун КУЗГУ вазифасини утамокда. Узини кузгуда шу кадар ландовур латта эканлигини кураётган эркаклар нафрат ва энса билан муносабат билдирмокдалар. Хунук булсанг кузгудан упкаланма! Бу Мурод ва Икром мисолидаги болларанинг образи хали холва! Бундан баттар ландовур икита сузни бир бирига кушиб айта олмайдиган ЭРКАКлар орамизда жуда куп! Филм режиссори аёл киши! Буни инобатга олиш керак! Кейин хадеб актёрларга булган антисимпатиядан, фильмдаги образни ишонарли талкин этганини тахлил килинг! Атрофга назар солинг канча Мурод ва Икромларга тула хаётимиз! Бу серила шунчаи шу кахрамонларни олиб чикяпти. Кейин сериалда бошка бир катор маиший мавзулар хам кутарилган. У факат Икромнинг севги мухаььатидан иборат эмас! Халкимиз кизикда корейс билан туркнинг алббатат бири рак ёки бошка касалда вафот этишинию ва бошка бир катор вокеа тафсилотларни билиб турсаям мактаб мактаб куради ёки бизни узбеклар хам качон шунака сериал ишларкин деб сарик матбуотда дод солишади, лекин сериал ишланиб оммага хавола этилганда ковлай бошлайди! Энг туппой сериал дея номлаганлар аслида миллий гурур ва узликдан мосуво инсонлардир! Атрофга каранг канча Муроду Икромлар юрибди . . . Узингизга хам назар солинг . .. Балки сиз унаданда ланж ва бекарорсиз . . .
Ответ: Манга қаренг кўзгучи блин, кўзгуга камроқ қараб ёзсезчи. Балки сизни атрофингизда шунақа йигитлар тўладир, аммо шунча одам эътироз билдиряптими демак хаммасини атрофидаги реаллик бу сериалдан катта фарқ қилмоқда. Ғирт ахмоқона фикр бўлди ўзиям кўзгумишде, агар хамма нарса эътирози тубида кўзгу эффекти турганида унда қизлар  ярим яланғоч бўлиб кетяпти  деб бонг урилаётганига хам айб улардамас аслида биз бузуқмиз деб қарашимиз керак эканда?
Фикрингиз жуда ғариб ва фақир! Кўзгу эффектини қайси бир психологиядан ўқиб олиб хамма ерга суқаверманг, хамма нарсани ўз ўрни ва жойи мавжуд ва бу борада кўзгу эффекти мутлақо ўринсиз! Билмадим, латта ва ландаворуларни шахсан ман жуда кам учратаман, жуда жуда кам, ўзбек йигитларидан кечирасизу дерзкий ва қўполи кўп бўлиши мумкин аммо ландовур латтаси жуда кам! Йигитларимиздаги харакетрни долзарб тарафи аслида ғирт тескариси!
Бизни шарқона йигитларни қони қайноқ, шу сабаб хам эфирдан ўзбек сериалидаги бош қахрамон ўзбек йигит бунақа кўриниб турса албатта НОРМАЛ ва адекват эркак йигитни хамиятига тегади! Аслида кўзгу эффекти ўзингиздаги комплексни химояга ундаётгандир? Мана шу хақиқатга яқинроқ бўларди. Сабаби ЎЗБЕК  йигитлари қон қонидан қайноқ ва хақиқий мужик!) Аёлни гах деса қўлга қўндириб келган миллат!
Любой жойга хозир бориб ўзбек йигитларини бир жойга тўплангда мана шу фикрларингизни "ландовур латталар ўзбек йигитлари орасида кўп!" деб кўрсангиз (башареззи бузиб қўйишганидан кейин) юзингиздаги кўзгуингизни синдириб қўйишганидан сезасиз аслида ўзбек йигитлари қандайлигини! Мактабдан тортиб лицейгача ўсмир ва ўспиринлар йиғилган жойга керак бўлса бориб айтиб кўринг биласиз. Ана кейин кўзгуни афт башара тимсолида чил-чил бўлиш эффекти хақида дессертацияни ёқлаворасиз бору))

Хичам долзарб масала йўқ! Тошкентдан Самарқандга ўқишга борармиш...машу жойида атрофингизга қаранг илтимос. Тошкентга хамма келиб ўқишиниям тескари қилиб ташлашган. Может все таки дело в эффекте КОМПЛЕКСА?)))

5 No ONe   (09-Янв-2015 08:15)
qayoqdagi esmeraldani 300 seriyagacha ko`rganmizu, nima qibti o`zimizni seriallagayam vaqt topsak. man uzoqda, internetdan ko`raman. uyqudan turib birinchi qiladigan ishim youtubeni ochaman. sila UZBdasila bilinmiydi, lekin UZB madaniyatini ko`pdan kuzatmagan shaxsan man aytishim mumkinki, juda qimmatbaho, hech qayerda uchramaydigan urf odatlarimiz juda chiroyli qilib ko`rsatilgan shu kinoda. senaristla judayam yaxshi o`ylashgan. hammasi chiroyli. hamma salbiy obrazla o`rnak bo`lishi uchun ishlangan. bundan tashqari, cho`zmasa serial bo`miydiku. shuncha odam jig`ibiyron bo`layotgan bo`sa, demak hammani qiziqtiryapti ekan. sabr bilan ko`rib, yaxshi o`gitlarini chiqarib olaylik

6 jarariq997   (09-Янв-2015 09:13)
Курмиман ва уйдигиларимгаям курсатмиман. Гирт ёлгончи сериал. Бошидан охиргача.

7 Oy. O. A. E   (09-Янв-2015 10:06)
aflotuni zamon tupoymisan qaysi kalla bilan kòzgu dip yozdin oģzinga nima kesa yozmastan yelkendi qovoni sal iwlatgin

8 Kamola_5   (09-Янв-2015 10:08)
Bor yo'g'i 17ta seriyasi qoldi. Lekin serialni haqiqatan ham cho'zib yuborishgan,shuncha voqeani uzog'i bilan 40ta seriyaga sig'dirishsa ham bo'lardi,ko'p gap ssenariyda! Zamira Begimqulovada! Ammo aktor va aktrisalar rollarini juda mahorat bilan o'ynashgan,ayniqsa Ruqiya qaynona. Serialda Rayhon Ulasenova obrazi umuman menga yoqmaydi,qachon qarasa birovning oilasini buzib, baxtsiz qilib o'tiradi. O'zining oilasi bor oilasida tinch o'tirsa bo'lmaydimi? Nasiba va Nafisa hamda Rustam aka (Mahmud Ismoilov) obrazlari yaxshi chiqqan,mulohazali qizlar,ammo qizlarning onasi ham o'xshamagan rol,kuyovini mashinasiga qarab tanlaydi,faqat moddiy ahvoliga qaraydi,oqibatini o'ylamaydi.Eng achinganim Nazokat bo'ldi,shundoq yaxshi qiz nima uchun baxtini topmaydi,aslida u eng yaxshisiga munosib edi. Rejissor shu obrazga munosib yo'ldosh topsa yaxshi bo'lardi. Serial bir qancha kamchiliklardan holi bo'lmasa-da,ammo xalqimiz uchun qiziqarli seriallardan biri bo'lib qolsa kerak. O'ylaymanki,bu serialning ham Bir kam dunyo va Jiyda guli kabi qisqa varianti chiqadi.
Ответ: умуман эфирдан олиб ташлаш керак. Нима тарбия беради бу еш авлодга? хозирги ешларни купи таклидга кизикишади. ТВ ни бадиий кенгаши каерга караяпти? 

Изохлар модератори Bek8111

9 RaVsHaNBeK   (09-Янв-2015 10:30)
man ko'rmaganman endi vasshe kurmiman)))

10 Royal   (09-Янв-2015 10:34)
yigitni negativ holdayu ayollarni faqat positive holda korsatish bu oddie narsa, huddi hayotdigi hamma problemalarni erkaklarni ustiga agdarish bilan baravar....eplasa ikki tamonniyam positive qilib keyin ularni jiqqilashini korsatib oshandan ketin tamonlar ozlarini hayotlariga nazar solib undan bir ozlariga yana positiv fikr bilan kelishganligini korsatishsa oshanda bir togri tushunchada film bolardi, lekin bu filmda etganilarcha girt bir sotakni harakatini korsatib hamma ishni ayollar boshqarishini korsatsa unda ayollarni ortasiga kerasin sepgan bilan baravarki....ayollarni qozgoloni boladi....jaaa erkaklarni yerga urvorishmasde endi....balkim bordir shunaqala lekin unchalikmasde endi

tsenarie mualiffiyam butun negativni yigitni boshiga qoyiptide...tsenarieni yozgan erkakga suflyori hotini bosa kerak

11 аброр   (09-Янв-2015 10:39)
актёр ларга болган изохлар нотогри деб ойЛайман чунки нима киганда хам улар актёр маромига етказиб  ишонарли килиб ойнаганки шу каби танкидларга учрашйюти хайода  бу каби боллар жуда коп  хайодан олинган аммо  рости филимни жуда ЧООООООООООООООЗИБ ЮБОРИШГАН  АКТЁРЛАРНИ ТАБРИКЛАЙМАН ШУНЧАЛИК ТАНКИДГА УЧРАПТИМИ ДЕМАК ИШИНИ УДДАСИДАН ЧИКГАН
Ответ: Сиз актер булсангиз сценарий канака булсаям уйнайверасизми дейман. Унакада Икромни ролини уйнайколинг бориб.

изохлар модератори Bek8111

12 lady   (09-Янв-2015 11:13)
Man oldingi yil körgandim xaliyam bövotimi wacko cool biggrin

13 Nematxon   (09-Янв-2015 11:17)
Bu kino yaxshimas oldin oxirigacha kuraylik keyin maslaxat beramiz

14 Хилола   (09-Янв-2015 11:43)
Ассалому алекум Саййод жамоаси! Хаммани изохини биттама битта укиб чикдим. Мани шахсий фикрим эфирдан олишса хамма учун яхши буларди. Узим у сериални курмасдим фарзандларим бир икки савол беришганидан кейин ахамият бердим. Ута савиясиз ва максадсиз олинган. 5 яшар углим "ойи шу болачи (Икром) угил боладе роса йиглуради", "кичкина 2 та киз (Гулноза билан Дилнозамиди исмларини эсломёмман) адаси билан нимага битта уйда яшашмиди?"деди, энг зур саволи кеча булди "ойи адаси нимага бошка ойи обкеларкан? ойиси борку, узи бошка ойи обкелиш нима дигани?". Шу саволладан кейин болларимга куришларини ТАКИКЛАБ куйдим. Узи "Болажонни" куришади энди пульт кулида бугандан кейин у каналдан бу каналга олади.("Наво" билан "Менинг юртим" дан бошка каналлага тез утиб кетишади "оббо яна уша клип" деб) Яхшиям шу "Болажон" бор.
Сериалда хакикатдан хам узбек эркакларини жуда буш, ланж ва катъиятсиз килиб курсатишган. Майли биза куриб "эээ киноде" деб кетармиз. Лекин ёшлага, усмир, успиринлагачи бу кино канака таъсир утказади? Саййод ди фиркларига 100% кушиламан. Ижод килишса сидкидилдан килишсин, бунака уртамиёна буладиган булса лучше ненадо. Актёр ва актрисалагаям койил комадим сценарийни укиб куришганми узи? 
Танкидладан хафа булиш йук. Танкид бор жойда усиш булади манимча.

15 opium   (09-Янв-2015 11:48)
manga mazza uzbek kanallarini kurmiman netoshto eto hamma peredachalari  sohta qanaqadir rossiya kanallaridan quymasin

16 Ulugbek   (09-Янв-2015 12:56)
onam bn majbur korib otiraman. shu ikrom chiqib qolsa boldi ona shu bola bn bugungi seriya tugadi boshqa kanalga olayli deyman. bitta qizni shuncha oylab yurish bilmadim laxmach bolalarga xos lekin man birinchi marta korib turimman shunaqa bolani. eynshteynam ilm fan bobida buncha kop oylab yurmagan bolsa kerak.

17 Гулноза   (09-Янв-2015 13:17)
Менга ёкмаган томони учта киззи отаси роли ёкмади,умуман бору кизи севишиб юрармушде ота жимки кизи ажрашса бекор килдинг деди куйди мени дадамлардака одам болса борми тош есанг хам ейсан уша сени уйинг кет диб бир кун хам когизмасди . Нима эмуш кизлари севган йигити тогрисида гапирса индамиди . Орияти бор отани кизлари шунака болами эрга бервор икала кизингни хам э.

18 Sherzod   (09-Янв-2015 14:23)
to'ppa to'risini yozipsila
vapshe urrodcha serial
hayotdan umuman olinmagan

19 ledy   (09-Янв-2015 14:53)
Яхшиям курмайман. Лекин эрмак килиб курадиган сериал.

20 Nodir   (09-Янв-2015 17:25)
Yomondan o'rnak ol deyishgan. Shunaqa bo'lmaslik kerek ekan deb ko'rsa bolaveradi. Serial oxirida bilinadi qanaqa hulosa qilish.

21 Sultan   (09-Янв-2015 18:21)
Serialdagi eng yahshi rol Qaynona - Diloram Karimova. Boshqa obrazlar suniy. Ayniqsa qaynegachisi erga berolmay qiynalayotgan Kelin obrazi. Ikrom obrazi umuman odamni zeriktirib yuboradi.

22 azam   (09-Янв-2015 18:46)
Хаммма сериалчию киночи режиссёрлар эшитвосин. Факат хаётий киногина хакикий яхши кино булиши мумкин. Бизни киноларни асосий камчилиги хаётий эмаслиги, вокеаларни сунийлиги, голливутдни европани драмаларидан кучирилганлиги.

23 Zulfiya_A   (09-Янв-2015 22:01)
узбекская "Санта Барбара" )) 1 серию еле-еле посмотрела и то не до конца...не понимаю ажиотажа вокруг этого сериала  wacko сколько серий там написали в комментариях?90?100? Боооже мой! Зачем столько много 15 минутных серий? Когда у нас ,наконец,будут обращать внимание не на количество,а на качество?

24 Камола   (09-Янв-2015 23:03)
Бу сериал хак,ида ёзиб чик,к,ан Sayyod.comга котта рахмат. Юк,орида ёзилганларни ок,ир эканман нега бизни Кино, Сериал, Мультфильм борасидаги ютук,ларимиз анча к,олиб кетганини чунмиман. Нахотки хозирги технологиялар билан биз озимизни "Продукциямизни" жахон мик,к,иёсидаги даражага котара олмасак? Нега хар гал айнан шу сериални корганада худди замонда ортда к,олган одамдек озимни хис к,илишим кераклигина чунмиман. Ишлаш учун шунча к,изик, мавзула турганда, эфир, кино ижодкорлари айнан сийк,аси чик,ган темалада кино, сериал олишни давом эттираверишади? Бу албатта хамма киноларни бир гурухга к,ошилди дигани эмас. Бор хозирги давримизни хам дурдоналари лекин улар жуда кам. Бармок,да санаса болади хаттоки. Сериалга келсак айнан шу серилни копчилик корса хам, уни устида яхши, к,унт билан ишланмаганлиги кориниб турибди. Хаттоки 10 та серия отк,азиб юбориб корса хам одам, гап хали хануз бир нук,тадан силжимаганини сезади. Мультфилимга келадиган болсак унга фак,ат бир соз этиш мумкин - "КОШМАР!". Бу мульфилмларни 1950 йилда ишланган мультфилм билан к,иёслаш мумкин. Биз ахир оша йилларда к,олиб кетганимиз ёк,ку. Нега биз айнан шу тарбиявий ахамиятга эга мультфилмларни болажонларга к,изик, к,илиб ишлаб бера олмяпмиз. Бизни болалар олдинги даврдаги болалардан анча ак,лли боли кетганини нахотки ижодкорлар сезмаса. Баъзида шундай фильм, сериалларни кориб "эээ, ман ундан зор к,иб ишлаган болардим" деб видеокамера котариб олиб фильм, сериал устида одамни ишлагиси келиб кетади.  Истардимки келгусида бу камчиликлар тогирланишини. К,анчалик тез болса шунча яхши. "Опа-сингиллар" сериали эса тезрок, тугаса яхши боларди (эх, орзулар, орзулар)

25 Dadaxon   (10-Янв-2015 07:20)
Men umuman bu serialni ko'rmagandim, chunki bilaman bizda bundan ortiq serial ishlasholmidi. Bir tyinga qimmat xammasi. Agar u bola shunaqa latta bo'lsa meni nomimdan xam bitta urila ko'rib qolsayla.

26 Dadaxon   (10-Янв-2015 07:32)
AFLOTUNI ZAMON qayerga qarab bu fikrni aytdiz oilaizga aka ukaizga o'zizga qarab turibmi? Shaxsan meni atrofimda umuman unaqa bo'shlari yo'q, bo'sa bo'ldi bo'lmasa yo'q qilib tashlidgan cho'qinib bitta qizni orqasidan yig'lab yuridgan lattalar emas. Siz qo'qonga kelingda biz sizga aslida xozir o'zbek yigitlari qande ekanini beminnat ko'rsatib beramiz. O'zingizni nomizdan gapiring o'g'il bola boshqalar nomidan javob bervorurmeng unaqala to'la deb.

27 Dono   (10-Янв-2015 10:45)
nu ikromdaka bolani nasiba nemee sevadi vawwe boruuuuu)))))))))

28 Alisher   (10-Янв-2015 11:08)
o'zbek yigitlari tog'ni ursa talqon qiladi u Ikrom yig'lashdan boshqa narsani bilmidi-yu

29 IBRATCHIK   (10-Янв-2015 12:27)
Sardor oka xardoyimgidek mavzulani yoradiganini topas qoyil!bu serial bir suz bn etganda bazi odamlaga nisbatan ishlatiladigan suz bor TABIAT XATOSI!tugri serialda ayrim aktyorlani yaxshi tomoni bor,ammo serialda maqsad yoqolib qoldi.Endi bunchalikmasde bemazagarchili,sayyod ushu mavzuni MTRKga yuborin odamlani serial haqidagi fikrlari deb. Uydigila kurvotgan busa bundan Toshkent kanalidigi Ogay ona (mariya)seriali qizu ushani kursa buladi,chunki syujetlari nisbatan tezro rivoj topadi.Opa singillani tugatishsin iltimos,mag'zavasi chiqib kettttiyuuu.

30 IBRATCHIK   (10-Янв-2015 12:41)
uzbek qizlari kuchada yigitla bn tanishsa uyga kelib onasiga,opalariga maqtanadigan bup ketganmi?yoki xali xich gap yoq uni un yiglab yuradmi?bitasini uldirishdi,endi egzagi bn yurarmush nega?ota indamidi qizlari xoxlaganini qiladi?qushinilagayam etmidi bor gapi.Xop qiz raximdil bulib begona bolani uyiga opkebdi,muamoni uziga tashab quyishdi.Ota xar kuni iwdan qaytishda kuchadigilani giybat gaplani eshitib borib kelib yururdi,manimcha oradan ancha vaqt utdgandan keyin,Ota qizini shani batamom bulganib yer bn bitta bugandan keyin,qiziga sovchiyam kemidgan bugandan keyin ,xa dib qizim yetelab kegan bolani onasini topmasam bumidi wekili dib Samarqandga borarmush,shunaqami bizada uzbek otala?Samarqandga borgandyam lallayib yurdi.Maqsad mano nima butda?Endi Ikrom haqida umuman gaprishi hojati yuq,usha roli qanaqib uynagan chunish qiyin!luchshe Ikrommi soqov qilib kursatish keregidi serialda,bundo kursatgandan kura.

31 7777777   (10-Янв-2015 14:34)
ТВ ОЛДИДА ФУТБОЛГА РОСА КИЗИККАНИМ УЧУН ЗОГА ТУГАГУНЧА УТИРАМАН. ОДАМЛАР ХАР КУНИ БИТТА МАВЗУДИ КАНАКИЛИБ КУРИШАДИ? ХАЙРОНМАН ЯНА 120 СЕРЯЛА КОИЛ

32 sarvarkhon   (10-Янв-2015 17:03)
Шу сериаллардан кейин Дилшооодлар купаяди...

33 ойбек   (10-Янв-2015 20:17)
расвооооооооо

34 Bunyodxon   (10-Янв-2015 21:00)
Shuyam kinomi digan Kategoriyaga kiradi bu!!!

35 komola   (10-Янв-2015 21:28)
Nima b6gandayam buni hammasi haiqatku hayotda wunaqa erkela k6p judayam. Unaqalani mamina sinochik diydi onasi chizgan chizig'idan chiqmidi onami dili orimasin onani rozi qilw kere db oilasini ayolini tarafini olomidigan 30ga chiqsayam nima iw qisayam daje magazinga chiqansayam maylimi oyijon db ruhsat s6ridigan erkala haliyam bor bu serial hayotdan olingan bunaqa oilalada matriarhat b6ladi. Achinaman oldini oliwi iloji y6. Bu 6zbechili mamina sinochik b6b yurvuriw 30ga chiqandayam mustaqil b6lomi

36 Makhmudoff   (10-Янв-2015 22:56)
hozirgi yigitla g'urur degan narsani unutib qo'yishgan o'sha  ikroomga o'xshaganlari bor bitta qizni orqasidan yuradi erga  tegib ketsa yil yig'lashadi

37 Марселло   (11-Янв-2015 01:18)
шу сериални уйдагилар куришгани учун бир пайт ТНТ каналида УНИВЕР ва ИНТЕРНЫ сериалларини куролмасдим. Хозир узимга бошка телевизор куйганган шунда кураман. БУ серал ШАХСАН МАНГА кизик эмас, АКТЕРЛАРГА келсак уларга пулини туласа манимча хамма ролни уйнаверишади. имхо

38 jahongirjon_83   (11-Янв-2015 02:25)
яхшиям бизда шу сериал бошланмасдан чироқ ўчади,бўлмасам мен ҳам сизларга ўхшаб асабийлашиб ўтирарканманда,ундан кўра тангемми,ошинними қўйсин яшашни ўргатади,бир кинода "озодликка чиққан шарқ аёллари энди хокимят талаб қилиб қоптида" деган эди,ха такроран қўйганда кундуз бир сериясига кўзим тушиб қолди,ану силар айтган бола қизни уйига келса онаси уйига олиб киряпти,бизда бегона бола махлласига яқинлашомиди,ўзи севгини тарғиб қиляпти бу твлар.арзон шўрва татимиди деб бекорга аймидида ўзи

39 Bebejan   (11-Янв-2015 05:57)
Safsata hammasi! shu serialli orniga esmeraldani qoysa hamma qiziqip koradi manimcha)

40 Anvar   (11-Янв-2015 12:06)
Umumam yoqmadi bu kino.

41 AYOL   (11-Янв-2015 17:20)
Sayyod  bu  mavzuni  kol urganiz  yahshi,  lekin  hayotta  bor  shunaka  erkaklar  bazan  shu  serialni  koraman  bazi  joylari  meni  hayotimga  ohshash,  bu  tabiy  hol  onasini  etagini  koyib  yubormaydigan  erkaklar  bor. bazi  onalar  bor    farzandini  hayotiga  aralashaveradigan,  onani  hurmat  kilish  kerak  bazi  kattalar  hurmatni  boshkacha  talab  kilishadi.

42 IBRATCHIK   (12-Янв-2015 10:29)
Афлотун Замони кеп коптими бизага? 150 серия битта нарсани маносиз чайнаш Афлотун философиясими?))) икром билан уша киз тинми телефонда гаплашиб юрарди, уша кахрамон киз болани поездан уйига опкегандан кейин телефон килиш тухтийди, телда чунтирса бумасмиди?Узбек йигити гаплашиб юрган и оладиган кизига тел килиб, э нима бувоти , нима квосан ким у т.д. диган саволла билан кони кайнаб жаааааа бумаса тел кимидми? хотя бы 50 серия утгандан кейин? Лекин сериални олдини фаслида Икром образи унамасиди, максад чузишде и все. Хич бумаса олдинги сериаллар Кунгил кучаларими и Домла диган сериалла буларди шунака ишламидми? Шайтанат диган сериал бир буп колдиди, чунки асар зур!

43 Дода   (12-Янв-2015 11:44)
Сериалда эркакларни латта килиб курсатилган, опа сингилларчи, кайси тарбия курган киз кучадаги эркаклар билан муносабатини онси билан гаплашади, номахрам, тарбия деган нарса йук

44 rustik2679   (12-Янв-2015 17:19)
Men bu serialni 1-52gacha ko'rgandim sabr qilib xozir Rossiyadaman yaqinda saytda ko'rib qolgandim ancha seriyasi olinibdi ko'chirib ko'rsammikin dedimda shu İkromni obrazi yodimga tushib ko'rmaslikka axd qildim sharmandalik bunday erkaklar yo'q Uzb.da bu filmni senariysini ayol kishi yozgan xar xolda!

45 Хисобчи   (13-Янв-2015 23:36)
smile

46 Хисобчи   (14-Янв-2015 00:23)
"Опа-сингиллар" сериалини  бошидан  бир неча маротаба кайта куришга мажбур килишди. Майли.Куп  жойлари хаётий чиккан деса хам булади. Агар сераилдаги кайнона Рукия опанинг (Дилором Кримованинг) ишончли мимикалари , одамни  ( айникса келинларни ) куркитиб юборадиган  куз карашлари, булмаганда  ва  Назокатнинг
келини (оти эсимда йук) образидаги  айрим келинларимизда учраб турадиган усталик, маккорлик булмаганда
( худо асрасин бунака келиндан) сериалнинг  шу озгина ютуги хам булмасди , менимча.
 Сериалнинг кейинги  кисмларидаги ута зерикарли, одамнинг гашига тегадиган ва хатто жахлингиз чикадиган
даражада ланжлик . Нахотки , ижодкорларнинг ва хаттоки актёрларнинг узлари битта нарсани шунча хам чузишнинг нима кераги бор деб уйлашмадими. 
  Менинг хайрон булганим,  Нафиса 2 бола билан ажрашаман дейиши билан , хеч кандай муддат бермасдан
ажратиб юборишди.Хеч канча муддат берилмагани , ажрим эълон килинганда унинг хомиласи умуман билинмасди. Булиши мумкин эмас !.Хатто боласи йук оилани хам бунчалик тез ажратиш мумкин эмас!
Умуман олганда , Дилором Каримовани " Куёши ботмайдиган юрт" сериали режиссёри сифатида жуда хурмат
киламан. Мана буни асар деса булади.  Нахотки, шундай талант  эгаси  шунчалик саёзликка йул куйди экан
деб хайронман.
  Маслахатим, сериални кейинги сафар  кайта курсатилгунича  " магзава " жойларини кискартириш керак, камида  
30 серияга .
Яна бир масала, 3 та кизи бор, биринчи кизи 2 бола билан хали тинчимаган, яна икки кизини узатиши керак булган она эшикдан келган одамга кизини беришга тайёр турмайди. Мен буни кизи бор она сифатида айтаяпман.
Аксинча , яна адашиб колмай деб, эхтиёткоррок булиб колади. Кизлари укимишли, талантли булган она йигитларни чертиб-чертиб танлайди. Илтимос, хаётга сагал реал карайлик.

47 Sultan   (14-Янв-2015 15:18)
Ikrom obrazini yaratgan aktyorga maslahatim - boshqa bunday personajlarni o'ynamang. Keyin honanda sifatida ham sizni yahshi deb bo'lmaydi. Mahallada duv duv gap filmida bir ibora bor - Sayyora obrazida "O'rta miyona qo'shiqchi bulgandan ko'ra yahshi ishchi bo'lgan yahshi" degan. O'zizni teatrdagi dramatik jiddiy rollarda sinab ko'ring.

48 sabi   (16-Янв-2015 22:39)
plyus taraflari bor:dilorom karimova obrazi,anavi kasal ayol obrazi,uning eri va qizi. Ayniqsa saida rametova va sarvar va sardor rollariga gap yöq! Zör! Asabga tegadigani ikrom bn opa singillar!

49 shavkat djalilov   (18-Янв-2015 12:38)
bu serialda aktiyorlarda ayb yuk  hamma ayb rejisyorda va shu kolok serialni telivizorga olib chikkan masul shahslarda  ahir har bir mayda rolikkacha efirga chikishdan oldin kimlarningdur nazoratidan utish keregu ularni kuzi kayokda

50 Хисобчи   (20-Янв-2015 15:39)
Яна бир бор хаммага салом! Серал тугамагунича мунозара тугамайди, менимча. Ха деб асардаги камчиликни
кидириш хам нокулай. Чунки, буни оркасида жуда катта мехнат ётибди. Лекин, биз камчиликни атайлаб кидирмаяпмиз. Олдинги сафар эсимдан чиккан камчилик тугрисида ёзмокчиман.
Биринчидан, узбек суми чикканига  хали 25 йил булмади. Карим аканинг студентлик вактида угирлаган пули
хозирги муомалада булган 1000 сумлик. ( Сериалдаги Нафисанинг ёши булмаганда  26-27 ларда)
Бу режиссерларнинг хатоси.
Иккинчидан,   Шахнозанинг  либослари устида  жуда яхши ишланган, ахир у дизайнер-ку.Лекин ,Икромнинг
катак куйлак билан ок красовкасидан бошка кийими йукми?  Хар холда у хам кайсидир маънода  дизайнер,
олий маълумотли, гузалликка яхши тушунади.Кимсан Самарканднинг катта шифокорининг якка угли.
Учинчидан, факат менинг гашимга тегаяптими ? десам, углим мендан сураб колди. Она юзига кизил сурмаса
бойлиги билинмай коладими? - деб. Бу фикр Жавлоннинг онаси Зийнатхон хакида. 
Зийнатхон уз уйида ,ошхонада  овкат тайёрлаётганда хам эгнида кучалик кийимда, хозир туйга кетаётгандек
макияжда.Макияжнинг хам ёшга караб,жойига караб чегараси бор ,менимча.
Очигини айтганда Луиза Косимова мендан хафа булмасинлар-ку, жуда булмаганда уйда юзингизни ювиб юринг,
дегим келди.
Туртинчидан, Шахнозага хавас килиб,тикувчилик килмокчи булган кушни ( оти эсимда йук) эркак хакида.
Аслида хинд филмларида битта -иккита сагал телбарок персонаж кушиб куйиш одат.Худди шу билан кино
кизик буладигандек. Бизникилар хам шу бемаъни одатга хаваслари келибди. Шу образнинг хеч кандай
асардаги вокеаларга богланган жойини курмадим. Умуман ортикча. Факат вактни чузиш учун хизмат килади.
Агар менинг фикрларим кимнидир ранжитган булса, узр.!

1-50 51-52
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [583]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 43
Мехмонлар: 43
Рўйхатдагилардан: 0