Бугун 16-август куни хонанда Райхон учун жудаям маъсулиятли, қувончли ва жиддий кун. Онасидан қолган ягона овунчоғи бўлган синглиси Насибанинг бугун никох оқшоми. Оилада икки қиз бўлган опа-сингиллар шу кунларга ота-онасиз бир-бирига янада қаттиқроқ боғланиб етиб келишди. Ёлғизгина синглисини турмушга бераётган опа учун бугун қандай хиссиётлар эканини тасаввур қилиш мумкин.
Бугун Райхон хам опа, хам она ва хам қайнона сифатидаги мақомда деса хам бўлади.
Тўйга тараддуд анча аввал бошланиб Райхон харакатларни инстаграмда ёритиб борди. Мана синглисига аталган қўшиқ премьераси рекламаси хам...
Эртага премьераси кутилаётган бу "Келинчак" қўшиғи аслида шу бугун синглисини никох кечасида Райхон тарафидан тўйхонада премьера бўлса ажабмас.
Насибага оилавий бахт ва хотиржамлик тилаймиз. Асосийси бахти бутун бўлсин, зеро Райхон учун хозир энг мухими шу.
Райхон бизни хам тўйга мехмон сифатида таклиф қилганини, инстаграмдаги сахифамизга қўйилган таклифнома суратидан хабардорсиз ва хозирча репортаж бўладими йўқми буни аниқ айта олмаймиз. Чунки хизматга эмас, мехмонга чақирилганмиз.
|