Бош сахифа » 2011 » Июль » 12 » Она, бўлди қайтаман, Тошкент тошбағир экан...
03:57
Она, бўлди қайтаман, Тошкент тошбағир экан...
Она, уйга кетаман, Тошкент тошбағир экан, қишлоғимни соғиндим, содда одамларини.

Она, сизни эсладим, мени хамма унутса, сизга йиғлагим келди, хамма бир туртиб ўтса...

Онам, бўлди қайтаман, яна алдаб қўйишмаса, бир кунлик мехр яна йўлим тўсмас бўлганда.

Она, рости қайтаман, ёлғон нажот тутмаса, бардошим бир ёрилиб, ғурурим синиб қолса

Фақат.....онам соғ туринг, мен борганда кутволинг. Агар кутмай кетсангиз, кейин қайга бораман, алдамчи ёлғонлардан кимга йиғлай оламан? Хувиллаган ховлимиз Тошкент каби тошданмас, додлаб йиғлаб кирсам гар, бир совутиб қўёлмас. Содда одамларимиз баттар бўл деб айтишмас, дарс бўлсин деб юзимга барчасини солишмас.
Мехрибон қишлоғимдек барибир хеч ким  юпатмас, лекин сизсиз кенг қишлоқ тор кўнглимга сиғолмас. Шунда Тошга қайтарман, тош кўнглимни ховучлаб, армон харсангтош билан яна қайга сиғарман?

Она, ёмон чарчадим, сиз соғ омон бўлингиз, қайғу алам шахридан ўғлингизни кутингиз...


Мен ўзи асли Тошкентликман, лекин бу монологни ёзишга, шоу-бизнесдаги бир вилоятлик йигитнинг бошига оғир кунлар тушгач онамни соғиндим дея йиғлаб юборгани туртки бўлди.
Билмасам қай тариқа вилоятлик инсонни қалбига назар сола олдим, лекин негадир ўзим шу нарсани хис қилгандек илхом келди холос..


(c) Sayyod

Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 11405 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 17
1 Dilnoza   (12-Июл-2011 04:25) [Материал]
Зуp гап йук. Она ягона. У доим аибдор буганингда хам юзинга cолмай багрига боcайдиган ягона инcон.

2 sevda   (12-Июл-2011 05:52) [Материал]
man ham onami uyimi sogindim towkentni sogindim. hammaga o'z uyi o'z vatani o'z ota onasi yaqinlari mehribon ekan. u bolaga begona odamlani gaplari og'ir botibdi daje begona yurtda hatto turmuw o'rtog'ingni ham gaplari qalbga og'ir botarkan. afsus kech tuwundim yaqinlarim qadrini. mehribonlarim mehrini kech tuwundim.

3 ziyovuddin   (12-Июл-2011 13:05) [Материал]
ona mutabar zod.

4 Loading   (12-Июл-2011 13:30) [Материал]
Afsus yana Usha mavzu. Toshka kelib nega Toshlarga suyanmaysiz do'stim. Usha yurtizdan birga kelgan suvdek mayin xamsoyezga suyanasiz? Toshkent xududi kichik qoidalari toshdan qattiq. tosh bo'lsang kemiradi suv bo'lsang simiradi. Ota onasini kutirib qo'ygan ota onasini xafa qillganni yeb qo'yadi. Qoidasi shunaqa.

Uyida kutgan onai zorlar. Nima deyishni bilmaysan kishi. gapirsang millatchilik gapirmasang illatga aylanib qoladi.

Shoirlar sog'inib vatan xaqida sher eta turib Qishlog'imni sog'inaman endi pulin bor endi osmonsan senga endi qaytishga imkon bor nega qaytmisan xayronman.

soyi to'la suvi qoldi,
oyi to'la tulari.
faqat kamda pullari,
xaroba bir qishloq qoldi.

5 Botir   (12-Июл-2011 13:59) [Материал]
zo'r

6 alsy   (12-Июл-2011 15:23) [Материал]
aha togri etibdi, onajonlarimiz doimo sog salomat bolsinlar...sog salomatlikda korailu onajonlarimizni, ilohim omin!!!

7 8791   (12-Июл-2011 18:05) [Материал]
Toshkentni umuman orzuyam qilmaslik kerak ekan, odamlari o'zbek bo'lib turib ham xuddi begonaday,

8 locoste....   (12-Июл-2011 22:36) [Материал]
,,,,,,,,,,,,,,,,,

9 komol_76   (13-Июл-2011 02:20) [Материал]
Ўтираман қаламимни қўлига олиб,
Осмонга тикилиб сураман хаёл...
олиб кетар олисларга мени хаёлим...
ўзинг келасан ёдимга, она қишлоғим.

майин тупроқли кўчаларингда
оёқяланг юрган чоғлар ёдимда...
зилол сувли шўх сойларингда
сув сепиб чўмилган чоғлар ёдимда...

Баҳорда гулларга тўлар боғларинг,
Чечагу гулларга бурканган даланг...
Бинафша, лола сайлига чиқиб
Қувнашиб гул терган чоғлар ёдимда...

Сен ўзинг - мен учун илҳом манбаи,
сенда ўтди гуллаган болалик чоғим,
тезроқ сенга қайтмоқ истайди кўнгил!
кутиб ол ўғлонинг - ОНА қишлоғим!!!!

10 Dilnoza   (13-Июл-2011 03:18) [Материал]
Nimaga men Toshga borganman norm ayniqsa savdogarlari ming marta bizni shaxardagi savdogarlarimizdan momilali. Yanayam bilmadim. Xamma joyda yaxshi yomon bor. Onani inson lyuboy momilasi yaxshi joydayam sog'inadi.

11 NOZI   (13-Июл-2011 03:25) [Материал]
Лекин гапла роса топиб гапирилибди. Бекоргаям Тошкент мегаполис буп кетмадиде, хамма кевуради, резинкамаску, чузилиб сигдирса хаммани.

12 gul   (13-Июл-2011 06:59) [Материал]
xammasiyam begonade emas o'rto 8791 toshkent yomon bo'sa kemela nimaga kelasila odamlari begonade yomon bo'sa man LOADING fikrlariga qo'shilaman.

13 Farhod   (13-Июл-2011 11:54) [Материал]
Булар яни А..... лар купайиб кетишди хаммаси узини кишлогига бориб уша ерда яшайверсинлар. Жуда жонга тегишди. Энг ёмони Булар узида кишлогида килишга уяаладиган ишларини хаммасини шу ерда Тошкентда килишиб ,ёшларимизга ёмон урнак булишвотдилар.

14 STUDENTKA   (13-Июл-2011 15:57) [Материал]
Towken yomon yomon dislayu, lekin Towkenda yawawi hamma viloyatlikla orzu qilasla, Towkenda yawaw og'ir bo'sa kemela yawamela. biz towkenlila viloyatga borse kim yahwi kutvoptiki, sila towkenliladan nolisla. viloyatlada bo'ganimda odamlarini harakteridan wokka tuwgamman dsayam bo'ladi...

15 Durdona   (15-Июл-2011 15:41) [Материал]
Toshkentda yashashni hammayam orzu qilmedi. hammaga o'zi tug'ilib o'sgan joyi yaxshi.

16 mohira   (15-Июл-2011 20:43) [Материал]
qishloqmi shaharmi boshqami hamma joy bir joy uzbekiston...bir nimani hidi kelyapti bu maqoladan....

17 Askar   (15-Июл-2011 21:34) [Материал]
Тошкент пойтахт булгандан кейин келади хамма. Бировлар иш билан келади, бировлар укиш билан. Харкалай Тошкентни тошини угирлаб кетишаетгани йук. Пешона териси билан ишлаб пулини топишаяпти. Намунча миллатчи булмасаларинг. Узбекмисизлар узи? Еки "Тошкентни тарихида козок билан уйгур куп булган" деган гапга менам ишонайми?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!