18:27 Юлдузлар лимузинларда ташриф буюришди ва одамлар йиғилган залга иккинчи этаждаги эшикдан пастга тушиб кириб келишмоқда
18:31 Бошловчи Дилдора Рустамова ва Абдумўмин Ўтбосаров
18:33 Сахнада “Бек” гурухи доирачилари
18:35 Сарбон гурухи ва Ширин Маматова попурри куйлашмоқда
18:40 Балет
18:46 Озодбек, Муниса, Дилсўз, Махмуд Намозов, Ғуломжон Ёқубов, Зиёда, Сарбон гурухи, Сардор Рахимхон ва бошқалар “Эътироф” гимнини куйлашмоқда
18:49 Озодбек ва Шахзода бошловчи
18:51 Хилола Хамидова ва Алишер Рўзметов куйлашмоқда
19:04 Йилнинг энг яхши спектаклини аниқлаш учун сахнага Абдураим Абдувахобов ва Гавхар Зокировалар чиқишди
19:05 Йилнинг энг яхши спектакли "Ойдин" спектакли Сурхондарё вилояти мусиқий драма театри
19:08 Йилнинг энг яхши актрисасини аниқлаш учун сахнада Саида Раметова ва Бекзод Мухаммадкаримов
19:10 Йилнинг энг яхши театр актрисаси Лола Элтоева
19:12 Йилнинг энг яхши театр актерини аниқлаш учун сахнада Ғуломжон Ёқубов ва Насиба Абдуллаева
19:18 Йлининг энг яхши театр актери Умирбай Қосимбетов....
19:20 Насиба Абдуллаева ва Ғуломжон Ёқубов "Умр ўтар" қўшиғини дуэт тарзида куйлашмоқда
19:28 Озодбек ва Шахзода "Интизорим" деган дуэти билан
19:32 Шахризода гурухи "Дутор билан мен" деган қўшиғини этишмоқда
19:38 Фарход Саидов ва Тоир Қўзиев чолғу чалишмоқда
19:46 Гуласал Абдуллаева "Нотаниш йигит" қўшиғи Александр Рыбак чалгани мусиқаси билан русча ўзбекча ва инглизча қилиб куйлади
19:48 Дурдона гурухи сахнада
19:53 Райхон Уласенова ва Рихситилла Абдуллаев бошловчилик қилишмоқда
19:54 Йилнинг энг яхши фильмини аниқлаш учун сахнада Шухрат Аббосов
19:55 Йилнинг энг яхши фильми "Геолог" лажа
19:57 Йилнинг энг яхши кино актерини аниқлаш учун сахнада Рустам Садуллаев ва Дилноза Кубаева
19:58 Йилнинг энг яхши кино актери Мирза Азизов
19:59 Йилнинг энг яхши кино актрисасини аниқлаш учун сахнада Нигора Каримбоева ва Учқун Тиллаев
20:00 Йилнинг энг яхши кино актрисаси Асал Шодиева
20:05 Жўрабек Жўраев "Араб тангоси" қўшиғи
20:07 Фарход ва Ширин "Севгилим" қўшиғи
20:14 Лола Ахмедова ва Адхам Солиев "Яққу яқ" қўшиғини дуэт тарзида куйлашмоқда
20:15 ЭЛДИДО гурухи "Стил ловинг ю" (Хамон сени севаман) қўшиғи
20:20 Сардор Рахимхон ва Муниса Ризаева бошловчилик қилмоқда
20:22 Йилнинг энг мохир хайкалтарошини Рустам Худойберганов аниқлайди
20:25 Йилнинг энг мохир хайкалтароши Жолдашбек Қуттимуратов олди...лекин сахнада йўқ...келмабди. уйдагиларига етказиш айтилди.
20:27 Йилнинг энг мохир хунарманди Одилбек Матчановга Мухаммадюсуф Қурбонов топширди.
20:31 Йилнинг энг яхши рассомига Акмал Нур ва Мадина Мумтоз топширади.
20:32 Йилнинг энг яхши рассоми Валерий Енин
20:34 Сахнада Сардор Мамадалиев "Рақамлар" қўшиғи
20:39 Шухрат Вохидов ва Света Садиева "Алвидо" дуэти
20:43 Сардор Рахимхон, Асал Шодиева ва Жахонгир Позилжонов "Маликам энди қара" қўшиғи трио тарзида
20:46 Райхон ва У. Рахматуллаев "Ўқилмаган китоб" қўшиғи дуэти
20:49 Дилноза Кубаева ва Озодбек Назарбеков сахнада бошловчилик қилишмоқда
20:51 Алишер Файз "Райхон сенга уйланаман-2" қўшиғи. сальтосида... ЙИГИТАЛИ! блиииин
Ва нихоят зал энди жонланиб қарсак чалиб бақир-чақир бошланди))
20:56 Дилноза Исмияминова ва Дилмурод Мусаев "Ўйлайсан" дуэти
20:59 Тўлқин Жабборов "Аср аср" қўшиғи
21:03 Бошловчиликда яна ўзгариш Нилуфар Сотиболдиева ва Мирзахаким Тўхтамирзаев
21:07 Сахнада КомедиУз хазиллари. Хонандаларни машиналарга қиёслашмоқда. қотмадром авжида!
21:12 Саъдулла Абдуллаев ва Ахбор Имомхўжаев йилнинг спорт маликасини аниқлашади.сахнада
21.15 Осиё ўйинлари чемпиони гимнастика юлдузи Жамила Рахматова Спорт маликаси!
21:20 Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси раиси Эркин Искандаров ва миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ойбек Қосимов "Йилнинг энг яхши спортчиси"ни аниқлашади
21:21 Осиё ўйинлари чемпиони Бегзод Абдурахмонов "Йилнинг энг яхши спортчиси". Ўзи келмагани боис опасига топширишди.
21:24 Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари Мурод Алиев ва Халқаро тоифадаги рефери Ўзбекистон ифтихори Равшан Эрматов "Йилнинг спорт мураббийи"ни аниқлашади
21:25 Йил спорт мураббийи Александр Ким
21:30 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева ва Паралимпия қўмитаси бош котиби Умид Ахмаджонов "Йилнинг энг матонатли спортчиси"ни аниқлашади
21:31 "Йилнинг энг матонатли спортчиси" Миран Сахатов. У мукофотни олаётганида томошабинлар тик туриб олқишлади.
21:32 Манзура ва Бунёд Саидов "Дастингдан" дуэти
21:34 Юлдуз Турдиева ва Ўлмас Оллоберганов "Мавриги" дуэти
21:38 Умидахон ва Хожиакбар Хайдаров "Юлдузим" дуэти
21:43 "Эътироф-хотира" йўналиши бўйича "хизматлари учун" номинациясини топшириш учун сахнада Галина Мельникова ва Абдумўмин Ўтбосаров
21:45 "Эътироф хотира" йўналишида "Хизматлари учун" мархум Мирзохид Рахимовга, мукофотни рафиқасига топширишди. Сахнада хотиралашмоқда.
21:53 Сахнада бошловчилар Дилдора Рустамова ва Абдумўмин Ўтбосаров
21:55 Телевидение ва радио йўналиши бўйича "Йилнинг энг яхши радио журналисти"ни аниқлаш учун санъатшунослик фанлари доктори "Олтин қалам" миллий мукофоти сохибаси Ирода Абдулазиз сахнада.
21:56 "Йилнинг энг яхши радио журналисти" Дилдора Мардиева "Тошкент" телерадиоканали бошловчиси
21:59 Йилнинг янг яхши телерадио бошловчиси Шунқор Чориев "Ўзбекистон" телерадиоканали
22:05 Энг яхши теле лойиха "Имкон-шоу" дастури "Ёшлар" канали.... Яшасин плагиат! Муаллифлик дастурларини ўзи бўлмаганидан кейин яна кимгаям берилсин? Раъно Ярашева ва Зокир Очилдиев топширишди
22:13 Йилнинг энг яхши радиолойихаси "Кун тафсилоти" ЎзЭОАВМА (қанақадир эболаАбама)) Фатхулла Маъсудов ва Гулчехра Эшонқулова топширди
22:14 Элмурод Исломов шогирди "Бек" доирачилар ансамбли сахнада. "Ноғора базм"
22:18 Равшан Намозов сурхонча қўшиқ
22:22 Сахнада Эркин Комилов ва Замира Суюнова "Эътироф-эъзоз" йўналишида "Эътибор, эхтиром ва эъзоз" номинацияси Камолиддин Рахимовга. Касал бўлганига уйдагиларига беришди.
22:25 Зиёда ва Абдурашид Йўлдошев "Хабаринг йўқ" дуэти
22:29 Шохруххон ва Муниса Ризаева "Сен мени керагим" дуэти
22:31 Одамлар аста секинлик билан зални тарк этишмоқда. Вақт алламахал...чўзилиб кетмоқда маросим...режиссерлар нахотки буни аввалроқ инобатга олишмаган?
Одамлар тушунишмаяпти, нима учун Шахзодани соч турмаги Му5 телеканалида хозир бошқачаю, инстаграмда қўйилаётган онлайнда эса бошқача деб. Гап шундаки Му5 телеканалидаги узатилаётган эфир бир кун аввалги ёзиб олинган репетиция жараёнидан. Хозир айни дамда бўлаётган "Эътироф" маросимдан эмас. Бир кун аввал артистларни биринчи қаторга ўтказиб зални массовка билан тўлдириб "Эътироф" маросимини мусиқий чиқиш ва халқ қарсакларини суратга олишган. Бугун мабодо нимадир "лажа" бўладиган бўлса монтажда тўғирлаб юбориш учун.
22:33 НилуФар (тантанам) "Ёмғир" қўшиғи
22:37 Зиёда ва Акмалмирзо сахнада бошловчи
22:39 Йилнинг энг яхши балетмейстри Рушана Султонова.
22:42 Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси Шодия Омонова.
22:44 "Зулфия" давлат мукофоти совриндори Ширин Маматова сахнага чиқади дея эълорн қилиндию аммо у чиқмади.
22:49 Йилнинг энг яхши бастакори Мусахон Нурматов. Дилором Омонуллаева ва Дони Илёсов топширишди. Фақат Озодбекка ашула ёзганигами?
22:50 Йилнинг энг яхши анъанавий ижрочиси Илёс Арабов . Муножот Йўлчиева ва Ўлмас Саиджонов топширди.
22:57 "Йилнинг энг фаол гурухи, ансамбли, (мана шу жойида диққат:) оркестри" Шарқ гурухи (ким эди?қаерда фаол эди?). Феруза Абдурахимова топширди.
23:00 Тошкент вақти билан соат 23:00!!! Маросим 5 соатдан бери (ва икки кундан бери) давом этмоқда!
23:01 Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси Муниса Ризаева. Фотих Жалолов топширди.
Хаяжондан Муниса мукофоти тушиб кетиб...синди...ммм кщз тегдими ё рақобатчилар нигохи)))
23:05 Йилнинг энг яхши эркак хонандаси У.Рахматуллаев. Гулсанам ва Озод топширди.
23:09 Хамма хонандалар сахнада "Ватан" қўшиғини куйлашмоқда.
ТЕЗ ОРАДА СУПЕРМУПЕР суратлар ва видео! Ва албаааааааааааааааатта мани тахлилий фикрларим....ООооо йиғилди ўзиям!)
Онлайн репортажни (амаллаб) Нодира Махмудова амалга оширди.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Luchshiy akrisa
Shahzoda Matchanova
loyiq edi bu nominatsiyalarga :-(
Erkak honanda - Sardor Mamadliyev ))))))))))