06:57 Омадбек ва Мавжуда - Беғуборим. Видео. | |
Эътиборингизга икки ёш ижодкор Омадбек хамда Мавжуда ижодий жуфтлиги ва уларнинг "Беғуборим" деб номланган қўшиқларига ишланган клипни тақдим этамиз. Омадбек Ахмаджонов. 1984й Андижон шахрида туғилган.
2007й Ўзбекистон Давлат Санъат
институтининг мусиқали театр актерлиги бўлимига грант асосида қабул
қилинган. 2007й "Ўзбегим ёшлари”
ансамблига яккахон хонанда сифатида қабул қилинди. Ижоди давомида
Малайзия, Индонезия, Хиндистон, Хитой,
Франция, Италия, Щвецария ва бошқа кўплам давлатларда ўзбек
санъатини дунёга танитишда хиссасини қўшиб, Халқаро фестивалларда юқори даражали дипломлар билан тақдирланиб келмоқда. Унинг ижодидан "Ёрим эй”, "Бедор”, "Эй ёр” ва "Дастингдан” каби қўшиқлари кўпчиликка таниш. Сайтимизда бир вақтлар бу йигитнинг "Ёрим эй” қўшиғига ишланган клип премьера қилинганди ва у пайтлар uz.sayyod манба орқалик сайт бўлгани сабабли, у сайт ёпилиб мақола хам йўқ, лекин ютубга жойлаштирганимиз турибди Манба
Мавжуда Алимова 1988 йил Тошкентда
туғилган. 2003 йил Наманган Санъат коллежини эстрада хонандалиги
йўналишини битирган. 2006 йил шу
йўналишда Консерваторияга грант асосида
қабул қилинган. 2007й
Нихол мукофоти совриндори бўлди. Мавжуда
хам "Ўзбегим ёшлари” ансамблида хонанда
бўлиб, Омадбек билан юқорида кўрсатилган давлатларда ўзбек санъатини танитишда
хиссасини қўшган. Айни дамда Мавжуда, Омадбек
Ахматжонов билан биргаликда дуэтдош фаолиятини
давомламоқда. Биргаликда куйланган "Беғуборим”, "Кераксан”, "Оби равоним”
қўшиқлари бор. Мавжуда
ва Омадбекларнинг устози Иқбол Мухаммад.
Дуэтдошларнинг ижодига бастакор
Элдор Қаюмовнинг хам хиссаси катта.
"Беғуборим" қўшиғига ишланган клипни қабул қилинг ва фикр билдиринг.
Тасиксдан сифатли турини кўчирмоқ 127мб Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 15мб | |
Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 5292 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |