Қанақадир бир Собитмией, Собитиймией, хуллас шахсан мен учун ғалатидан ғалати хамда (қолоқ) сериални актери Тошкентга келганию у билан учрашувдан одамлар норози бўлиб бизларга ёзаётгани жонга тегди! Пул берилгану аммо расмга тушилмаган, халқни овораю сарсон қилиб учрашув жойини учрашув куниёқ ташкилотчилар ўзгартиришгани, учрашув пайти эса ташкилий ишлар ишлаб чиқилмагани ва одамлар бир-бирини устига чиқиб кетгану ташкилотчилар эса хориж актерга халқни изза қилиб олиб кетишганию ва хоказо...
Яхшиям фақат уйда телевизорга тобе бўлган бекорчи асосан қолоқ қатлам кўрадиган сериалнигина актери экан а? Тадбирни эплай олмаган ўша ташкилотчилар Болливуд қироли саналмиш Шохруххонни олиб келса унда одамлар оёқ остида ўлибам кетарканде а, астағфируллах!
Менга ушбу тадбирда мехмон бўлиш учун таклифнома бериб юборишганида, очиғи сериалданам ва у актерданам хабарим бўлмаганидан таклифномани бошқа одамга берақолинглар дея рад жавобини бергандим. Ўзимга эп кўра олмадим тўғриси.
Телеграмдан: Hind aktyori Barun Sobti bilan uchrashuv bolib otdi, biletda yozilishi boyicha "kinochilar uyi" soat 14:00 dib yozilganidi. Hamma ushatka yegilganida -"VAY BARUN BUYAQQAMAS,RADISSON MEHMONXONASIGA BORARKAN" digan gap bilan xafsalasini pir qilishdi. Mayli ulada ayb yoq ruhsatnoma olishomaganmush. Oldin ruhsatnoma olib keyin taklifnoma chqarilmasmidi? Hamma taksiga tushib yugirib bordi. Roovna örtada ötirasila dib sotilgan biletla, aslida oorqada bolib chiqti. (Berilgan konaktniy nomer boyicha borib olingan biletde bomasam)
Barun Sobti soat 15:30 keldi agar undanam kech bomasa. Savol berishga gal keldi. "ROSSIYADAN BARUNNI KORGANI KEGANLA,AZERBAYJONDAN KEGANLA" dib faqat ushala sovol beroldi, bechara orqada otirganla sovol berish uyoda tursin Barunni yuziniyam korolishmadi, chunki örtaga 8 ta kamerachi turvogan, kamerani orqasidan hich nima korinmadi. Hamma sovol berishga ulguradi, hamma oxirida rasmga tushadi db ishontirib ishontirib "BARUN ENDI KETISHI KERE" diyishti. Odamla orasida baqir chaqir kotarilib yugirib oldiga ketishti. Undan keyin organizator sinimiz "HOZI ÖTIRMASELA KETVORAMIZA" db "ugrojat" qildila. Oxiri usha hindistonlini oldida ozbelani obrusini 1 tin qilib, yosh bolaga öxshab KETTU BARUN,KETAMIZ, BULA OTIRMASAKAN dib opchiqib ketila. Bu bilan man sevimli aktyorimmi koromadim dib shikoyat qimoxchimasman, yahshi korgan aktyorimammas u, dugonam birga bor digani uchun borgandim. iltimos ORGANIZATORLA ishiga sal jiddiyro yondashsin. Manga oxshab ketqizgan puli, vohtiga achinmasin, undan muhimi broni qargishiga qomasin. Bunaqa xolat bolishiga 80% organizatorla aybdor dib oyliman. Odamlani tushunsa boladi, ula muhlis, shu Barun kelishini daje tasavvuriga sig'diromagan joyida u torisidan paydo bosa xammayam manimcha yugirib ketardi. Bu xatim anonimniy bb qosin iltimos
Тадбирда иштирок этган Маъмур: Da bilaman, kinochilar uyida man turdim hammani Radisson mehmonxonasiga junatib turdim. ijodiy uchrashuvda tog'ri orqadagilar ko'ra olmagandur bu yerda muhlilarniyam aybi bor. Hammasi baqir chaqir qib ustiga otilishvotti rasmga tushaylik deb))
Sayyod : Чиптага пул бергандан кейин хаққи борку расмга тушгани бўлмаса нега чипта сотилган?
Маъмур : 1ta 1ta tushganda edi normalna bulishi mumkin edi. Lekin muhlislar unaqa qilishmadide, 100talab tiqilib oyoq ostida qolib kettim manam))
Bechora oxraniklar ham nima qilishni bilishmadide, Talpa bub kettide. Kampirlar sevgi ixhor qib tashadiyu butun xalqni oldida)) Savol normalna berisha olmadi. Hammasi sevgi izhor qib yotibdi tavba))
Сериални ўзи нимайдию уни актери билан учрашув қай тарзда ўтарди? (шахсий фикр!) Нечта одамдан сўрабман шу мақола тайёрлашда, биронтаси билмайди, сан сериал кўряпсанми деб хайратланишдиям. Билганлар эса ғирт бачкана ва қолоқ сериал дейишди. Ўзи ким кўради сериалларни? Айниқса бунақа хечким билмас сериалларни? Танбал, ишёқмас, қиладиган иши йўқ ёки шахсий хаётидан норози ва уни экранда чизадиган, ёки уйни ишини қилмайдиган шалтоқладирда, назаримда. Муккасидан кетганлар ва учрашувда маданиятсизлик билан сериал қахрамонига севаманлаб ўзини отадиган алохида қатлам сохибларига аталган бу! Умуман олганда қандай сериал бўлса унинг мухлислари хам шундай қатлам бўлса ажабмас !
Ўша учрашувда бўлган одамни юқоридаги гапини қарангда, кампирлар ўша унча машхур бўлмаган хориж актерига баралла севги изхор қилиб ётишганмиш. Ўлди миллат қадриям, ор номусиям! Айтгандир, ўзи мани рейтингим мамлакатимда у қадар эмасдию бу ўзбекларда халиги "С"-символ эканманку деб. Шундан кейин кимам кўрарди сериални десам жахли чиқадиган топиларканми? Хамиша сериалга асосий вақтию умрини сарфлаганларга қарши бўлганман. Хаммасини қойил қилиб қўйгану шу сериалга хам вақт ажратганлар бундан мустасно!
Тўғрисида, учрашувни ўзи на ташкилий тарафлама ва на у ерда йиғилганларни маданияти тарафлама нормал тарзда ўтмаган бўлса нима хулоса қилиш мумкин?
Адель, Лара Фабиан, Селин Дион, Махсун Кирмизигул каби санъаткорларни олиб келинглару уларни санъатидан халқ бахраманд бўлиб хеч бўлмаса мусиқий САВИЯСИ ўссин!
Тв орқали халқни сериаллар билан гипноз қилиб яна камига ўша актерини хам олиб келиб халққи бошқа бир қатламини янада пастга ривожлантириб шарманда қилгандан кўра, ўша қатламни савиясини ошириш керак эмасми?! Шахсга сиғинишдек (культ личности) тадбирларни уюштириш керакмикан? Ўзи билиб-билмай шу тариқа халқни савиясини қолоқлаштираётган ва мавжуд бўлган қолоқ қатламни хам ривожлантириш билан банд бўлган ўша тв каналлару ва "соққа ўлдирсин" илинжидаги сингдириб гипноз қилинган на кўриниш ва на исми ёдда қоладиган актерни олиб келганларгаям уят!
Сериал бўлса маънавий озуқа берадиган ўзимизни сериалларни ривожлантириш мухим! Шахсга эмас, ўша сериал мохиятига эргашсин одамлар! Шу нарсалар устида тадбир керак! Икки соатлик фильм инсонни қанча ўз таъсирида олиб юради, бундай хориж сериаллари эса ойлар давомида кундан-кун ЎЗ МАДАНИЯТИ, ўзини идеологияси ва ўзини урфларини сингдира бошлайди. Қарабсанки ёшларимизни фикри хаёли Мухаббатикихе! Хаёт шундан иборатдирда деган тушунча мухаббатга ошно қалбни айниқса балоғатдаги ўтиш давридагиларни зомби холига келтиради.
Қоп қора юзга яхшилаб грим, чироқдан яхши фойдаланиш ва профессионал тарзда камералар уни гипноз қилар тарзида намоёнлатиб тураверади. Рекламадаги махсулотни қай тариқа сингдирилса ва кейин ўша молга интилганингиз каби холат фақат бунда икки карра салбий оқибатларию мияни мойиллик билан захарланишига олиб келади. Ўқишга ким боради, овқатни ким қилади, ишни ким қойиллатади...
Маданият вазирлиги қаерга қараяпти, кимларни олиб келишни раво кўряпти? Хеч бўлмаса шунга яраша келиб-кетишигача бўлган онларни назорат қилмайдими қаёқдаги бир сериал актери олдида ўзбекларни бу тариқа шармисор қилмасдан.
|