«Олинг қуда-беринг қуда» фильми премьераси ёки
кинотеатрдаги кутилмаган "ҳолатлар”
6 март куни соат 18.00 да "Алишер
Навоий” номидаги (собиқ Панорама) киносаройида "Олинг қуда-беринг қуда” фильми премьераси бўлиб
ўтди. Фильм режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг навбатдаги фильми бўлиб, унда бош
ролларни актёр Алишер Узоқов ва хонанда Нигора ижро этишган. Фильмда шунингдек,
актёрлар Матёқуб Матчонов, Исо Абдулхаиров ва актриса Лола Элтоеваларнинг ҳам
ижросини кузатиш мумкин.
Фильм намойишидан олдин,
кинотеатрнинг катта залига кирганимизда шу нарса кўзга ташланди-ки, катта залда
"бироз” таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлиб, бу кираверишда энг юқори
ўриндиқлардан сўнг, ўрнатилган темир тутқичлардир.))) Лекин, ана шу "таъмир”
эвазига залдаги "супер” назоратдан асабларингиз ҳам шошиб қолади назаримда. Залга
киришингиз билан қаёқдандир "формасиз” ва ўта маданиятсиз, ходим ва ходималар
пайдо бўлишади-да, худди сиз умрингизда биринчи марта кинотеатр аталмиш бир
жойни, катта зал деган бир номаълум сайёрасига тушиб қолганингиздек,
қўлингиздаги билетга ёпишганча, "жойингиз қаерда?” деб дўқ уриб, баланд овозда
ҳақорат қилгандек муомала қилишади. Шу ўринда эскиларнинг бир мақоли ёдга
тушади, "амал тегса ......”. Катта зал ўз номи билан катта бўлса албатта залга
кириб, биринчи навбатда, атрофга назар ташлайсиз, лекин бу сизни ўз жойингизни
тополмаётганингиздан эмас! Бундан ташқари, қўлингизда билет бор ва сиз ёш бола
эмассиз! Лекин, кинотеатрнинг бу беформа "амалдор”лари учун, атрофга шунчаки
қарасангиз ҳам, сиз умрингизда биринчи марта бу катта залга кириб, ўрнини
тополмаётган "..........” бўлиб кўринасиз назаримда. Баъзиларни худди кўзи
ожиздек, қўлидан ушлаб бориб, жойига ўтказиб қўйишларини айтмайсизми, ана
"меҳру оқибат”! Бу "амалдор” хонимларни овозини айтмайсизми, "Ҳай, ҳай” Зулайҳо
Бойхонова "хижолат” бўларди, эшитиб назаримда, нима қилиб кинотеатрда
ишлашяпти, ҳеч бўлмаганда консерваторияда ишлашлашлари керак эди.))) Албатта,
чиндан ҳам Тошкентга биринчи марта келиб, илк марта кинозалга қадам қўйганлар
учун, бу ҳолат "элит” хизмат бўлиб кўринмоқда менимча!
Катта залда назоратни
кучайтиргунча, иситкичларни кучайтиришса нима қиларкин?)))). Бу шахсий фикр албатта, лекин томошабинлар
томонидан ёмғир мисол ёғилган талаблар! Назоратни кучайтиришибди, лекин залга
маст ва тинимсиз ароқ ҳиди гупиллаб келиб турган кимсаларни киришларини назорат
қилишмабди! Бунисига нима дейсиз? Бу "янги амалдорлар” ўша маст томошабинларни
кўра-била туриб, ёнларидан индамай тинчгина ўтиб кетишяпти. Уларни оғзидан
чиқаётган "ширин” сўзларни эшитсалар ҳам, ўзларини бепарво тутиб, "нормальный”
томошабинларга ўзларини кўрсатишяпти.
Хуллас, саҳнада нима бўляпти, ҳеч
кимни иши йўқ, ҳамма кинотеатрнинг "янги амалдор”лари хизматидан "рози ва
норози” бўлиб, ўз жойларини эгаллаш билан овора. Саҳнада эса, аввалига бир
дуэт, (кимлигини таний ҳам олмадим) кейин Санъат институти талабаларининг
қандайдир бир номери, кейин эса ниҳоят катта саҳнага фильм ижодкорларини таклиф
қилиниши, одатдаги таништирув ва фильм режиссёрига сўз берилиши.
Фильм намойиши бошланди, лекин уни
жиддий таҳлил қилиш фикридан йироқмиз. Фақат шуни айтиш мумкин-ки, ҳар
доимгидек бой ва камбағал оилалар мавзуси. Ўзини камбағаллигидан "куйган”
отани, бу мавзуни фарзандлари олдида, "муҳокама” қилиб, қизини бой куёвга
тегишга ундаши (Қойил, бизни оталаримиз шу даражага бориб етишибди! Бой бўлса
бўлди, қизини келажаги учун бой куёв керак, қизни ҳоҳиши билан ҳеч кимни иши
йўқ), қизларни "трамвай” деб, дуч келган йигитни машинасига чиқиб кетишлари (жип
бўлса-бўлди-да!), катта экранда илк бора очиқдан-очиқ "Аватар” деган сўзнинг
жаранги, мебеллар магазинида кап-катта ота-онани "қочиб”, шкафлар ичига
беркиниб юришлари, камига йигит киши эканлиги кўриниб турган бир йигитга қиз
бола деб мурожаат қилиниши, машинани орқасидан урилишини умуман ўхшамаган
эпизоди (номига бўлса ҳам, машинани уриб қўйиш керакмиди ҳеч бўлмаса), ота-онани
деб, бир-бирига асло мос тушмаган йигит ва қизни ўзаро "мажбур”ликдан
топишишлари, ҳамда уларни фильм давомида атайлаб эътибор тортиш учун кийган
кийимлари. Агар санаб ўтсак, бу каби "таъриф” лардан тил ожиз. Тўғри кинода
ҳамма нарса бадиийлаштирилади, лекин бу даражадаги "бўрттириш”лар,
томошабинларни "мажбуран” йиғлатиш ва кулдириш учун ўйлаб топилганлиги, шундоқ
кўриниб турибди назаримда.
Хулоса ўрнида, шуни айтиш мумкин-ки,
ҳар бир фильм ортида ижодкорлар меҳнати туради, лекин шу меҳнат ўз ўрнида, томошабинларга
нимадир бера оладиган фильмлар учун сарфланса яхши бўларди менимча.
Феруза Фаттохова
|